БМТга шикоят ёзаётган ўзбекистонликлар сафи кенгаймоқда

Хабарларга қараганда, Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи юздан ортиқ муслима аёл БМТнинг қийноқлар масалалари бўйича махсус маърузачиси Тео ван Бовен номига мурожаатнома йўллаган.

Ушбу мурожаатнома муаллифларидан айримлари “Озодлик” мухбирига мурожаатнома жўнатилгандан сўнг ўзларига нисбатан тазйиқ кучайганини маълум қилди.

“Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева мурожаатномага имзо чеккан тўрт аёл тазйиқлардан қочиб, бир неча кун давомида клуб офисида тунашга мажбур бўлганини айтади.

Унинг таъкидлашича, мурожаатномада диний эътиқоди учун қамоққа ташланган фуқароларга нисбатан қўлланилаётган қийноқлар ва тазйиқлар, уларга қасддан турли касалликлар, жумладан, ОИТС, сифилис, сил юқтирилаётгани тўғрисида ёзилган. Шунингдек, ван Бовендан Ўзбекистонга яна бир бор ташриф буюриб, қамоқхоналардаги аҳволдан жаҳон ҳамжамиятини огоҳ этиш сўралган.

М.Тожибоеванинг билдиришича, ўз яқинларининг қийноқларга дучор қилинишига қарши норозилик намойиши, пикетлар уюштирган муслима аёлларга ҳам тазйиқлар ўтказилмоқда.

“Жумладан, дейди М.Тожибоева, яқинда Марғилон шаҳри марказидаги “Нурхон” кинотеатри олдида диний-экстремистик ташкилотларга аъзоликда айбланиб қамалганларнинг оила аъзолари намойишга чиққан эди. Милиция ходимлари уларни тарқатишда енгилтак аёллардан фойдаланган. Ушбу намойиш иштирокчиларидан Манзура Одинова ва Осиё Ҳаминова безорилик содир этганликда айбланиб, судга тортилган”.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро жамиятининг Наманган вилоятидаги фаолларидан бири Эргашбой Иномов бундай воқеалар фақат Фарғона вилоятигагина хос эмаслигини айтади. Унинг сўзларига қараганда, кейинги пайтларда БМТ номига ариза ва шикоятлар ёзаётган ўзбекистонлик фуқаролар сафи кенгайиб бормоқда.

Чунки кимнинг устидан Президентга шикоят хати ёзилса, охир-оқибат мактуб яна ўша одамнинг қўлига қайтиб келмоқда. Бундай шароитда аҳоли мамлакатнинг ўзидан адолат топишига ишонмай қўйди, дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.