Толиб Ёқубов архивидан: Хусниддин Назаров ҳақидаги маълумотлар

HUSNIDDIN-NAZAROV

Хусниддин Назаров Обидхон ўғли 1976 йил 8 июлда Ўзбекистонни Наманган шаҳрида туғилган.

Оилали, 3та фарзанди бор. Каттаси: 1998 йилда, ўртанчаси: 2000 йилда, кичиги:2003 йилда туғилган. Ўрта мактабни Наманганда ўқиган.

1993 йилдан бощлаб Тошкентда отаси билан бирга яшаган. Масжидда техник ишлар билан шуғулланган.

Диний дунёвий таълимни отасидан олган. Масжид мадрасасида таҳсил олган.

1997 йил августда уйланган. 1996 йили масжид ёнидаги уйлари бузилиб, Собир Рахимов тумани Ниёзов кўчаси 3 уй 54–55 хонадонларда ота–онаси билан бирга яшаган.

Отаси Обидхон қори Назаров 1998 йил 5 март куни уйдан хижрат қилишга мажбур бўлганларидан кейин, Хусниддин оила тебратишга мажбур бўлиб, таксистлик қилган.

Йўқолишдан олдинроқ қўл телефон олиб сотиш билан ҳам шуғулланган. Баъзи пайтлари ҳалқаро ташкилотлар билан, ВВС радиоси билан алоқада бўлган.

2004 йил 16 май якшанба куни шом намозига яқин Хусниддинни биродарларидан бири унга телефон қилиб, шом намозига бориш учун чақирган. У билан гаплашиб бўлгандан кейин яна кимдир телефон қилган. Хусниддин у одам билан нималардир ҳақида гаплашиб, таҳорат қилиб, артинмасдан шошиб кўчага чиқиб кетган.

Ўша пайтлари кун иссиқ, уйлар исиб кетганидан аёллар кўчада салқинлаб ўтиришарди. Улар Хусниддинни олдиларидан ўтиб кетганини ва орқасидан рақами йўқ машина секин аста юрганини кўришган. Хусниддинни машина ичидан кимдир чақирган, лекин унга эътибор бермай йўл четидан кетаверганига ҳайрон бўлишган.

Кейин маълум бўлишича бу воқеани давомини қўшни домдагилар уйни деразасидан кўришган, орқасидан юра бошлаган номерсиз машина сал нарироққа бориб, Хусниддинни куч билан машинага босиб олиб кетган. Буни кейинроқ улар оиласидагиларга айтишган, лекин орган ходимларига гувоҳлик беришга рози бўлишмаган, қўрқишган.

“Уларга зулм бўлиб қолишини ўйлаб, мажбур қилолмаганмиз. Ўзимизга кундай равшанки, уйимиз атрофида доим бегона машиналар отасини уйга келади деб, пойлашарди. Хусниддин кзчада бўлган пайтлари кўпинча уйга телефон қилиб, “эҳтиёт бўлиб, эшикни беркитиб ўтиринглар, нотаниш машина турибди”, деб огоҳлантириб турарди”.

Телефонда гаплаша туриб йўлакда зинапоядан тушаётган оёқ товушини ҳам югурганлигини эшитган, дўсти Хусниддинни уни олдига келмаганига ҳайрон бўлган. Ўша вақтда у машинаси билан атиги 200 метрча нарида кўча муюлишида кутаётганди.

Хусниддин чиқавермагач, подъезд олдигача машина билан келган. Хусниддинни топа олмаган. Ҳайрон бўлиб “намозга борсам кўришаман”, деб ўйлаган. Шом намозида дўсти Хусниддинни кўрмаган, хуфтонгача кутса ҳам Хусниддин келмаган.

Кейин ўртоқлари бир бирига телефон қилишган, ҳеч кимда хабар йўқ. Охири бизни уйга телефон қилишди. Кеча охирлаб , тонгга яқин қолганида бу воқеа бизга маълум бўлди” дейди оиласидагилар.

http://virtualuzbekistan.org/2004/05/1660

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.