Охунжонова Ойдиной: “Болаларни ҳимоя қилиш халқаро куни” 1-июнда 4 нафар фарзандимни ўзимга боғлаб, барчамизга ўт қўяман!

Снимок,,,,,,,

Қонунда белгиланган муддатда аризам асосида текширувлар ўтказиб, бу жиноятчи кимсаларга қонуний чоралар кўрилмаса “Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” – 1 июнда Олтиариқ туман марказида 4 нафар фарзандимни ўзимга боғлаб, ўт қўяман.

Токи Зулфиқаҳҳор Мавлонов сингари жиноятчи амалдор – бойваччаларга ҳам, “Нексия” ва “Матиз”, “Дамас” ва “Тико” машинаси бўлган уларнинг шерикларига ҳам Ўзбекистон Республикаси қонунлари бир хил эканлигини билиб қўйишсин.

Фарғона вилояти ИИБга;

Нусхаси: Фарғона вилояти Хокимига;

Нусхаси: Фарғона вилояти Бош Прокурорига;

Нусхаси: Фарғона вилояти МХКга

Олтиариқ тумани “Ғайрат” фуқоролар йиғини “Ғайрат” кўчаси 4-уйда яшовчи
Охунжонова Ойдинойдан

Ш И К О Я Т   А Р И З А С И

2005 йил 18 май

Шикоят аризамни мазмуни шундан иборатки, 2005 йил 27-апрел куни кеч соат 21-22 ларда эрим туман наслчилик корхонасига ичимлик сувига кирган эди. Кейин у ерда бўлган воққеани менга айтиб берди.

“У ерда Тешабоев Одилжон мени чақириб, шериклари олдига олиб кирди. У ерда Зулфиқаҳҳор Мавлонов одамлари билан турган экан. Ўша жойда Зулфиқаҳҳор Мавлонов менга «Сен мени тўғримда Олтинбой акага ҳар хил гапларни олиб борибсан” деб урмоқчи бўлди. Уятсиз гаплар билан ҳақоратлаб, машина калити билан бурнимга урди. Ўша жойда турган 1-2 киши бизни ажратиб қўйишди. Мен уларни кайфи борлиги учун индамай уйимизга келдим» деди.

Шундан кейин участка нозирига ариза билан мурожаат қилдим ва воқеани тушунтириб, “Агар эримга бирор гап бўлса, юқорига шикоят қиламан” дедим.

Шу кунгача менинг участка нозирига ёзган аризамдан бирор натижа чиқмай туриб, 2005 йил 15- май куни соат 12-13лар чамасида эрим “Эшонмаҳалла” кўчасида кира қилаётган вақтида З.Мавлоновни уюштирган гуруҳидаги Фарҳод исмли бола “Воҳид ака Ер тегирмон”да ош қиламиз, харажатимизни олиб бориб беринг” деган ва 2 йўловчини машинадан туширмоқчи бўлган. Мени эрим уларни туширмай, “Сени йўл-йўлакай ташлаб ўтаман” деб машинани юргизган.

Улар бирга йўлда кетаётганда Ўрикзор ичидан маҳалла кўмита раисини ўғли, Мавлоновнинг жияни Дилшод Мавлоновни ўғли Сайдулло ва 4 нотаниш кимсалар ҳам машинани тўхтатишган. Машинадан тушган эрим уларга салом бериб сўрашаётган вақтда орқа томондаги шерикларидан бири эримнинг бошини орқа қисмига тош ёки темир билан қаттиқ урган.

Эрим бошига тушган зарбдан хушини йўқотган ва йиқилган. Ерга йиқилган ва хушсиз холатда бўлган бўлишига қарамасдан улар 7 киши бўлиб эримни бет-кўзи, кўкрак қафаси, қорни ва нозик жойларига тепиб, калтаклашган. Кейин ўша жойда машинага ортишиб, ўзини машинасида тепа жойдаги дачага олиб боришган.

Эрим хушига келиб, “Дод” деганда бири оғзини беркитган, бири қорнига чиқиб, 2 киши оёқ-қўлини босиб олиб боришган. Дачага етганда машина ичида бўғишиб урган ва яна хушидан кетгандан кейин оғзига ароқ қуйишган. Хушига келгандан кейин яна уришган.

Шунда калтаклаётганлардан бири – “Оғзидан кўпик келди, ўлиб қолса нима қиламиз?” деса Мавлоновнинг жияни Дилшод – “Парво қилма ўлса, тоғамни 50 миллиондан ортиқ пули бор, қайси йўл билан бўлса ҳам тоғам бизни қутқариб олади” деган.

Шу пайт воқеа жойига ўзлари уюштирган ҳолда Мавлонов Зулфиқаҳҳор, унинг куёви Илхом, посбон Аҳмад ва маҳалла кўмитаси раиси – Мавлоновнинг поччаси Собирлар милиция наряди билан бирга боришган.

Шу вақтда Дилшод ўз кўйлагини йиртиб, “Мана ўзимизни ҳимоя қиляпмиз” деса, Мавлонов Зулфиқаҳҳор “Ичиб олиб, иш қилаётган болаларни уришга келибди, кўриб қўйинглар” деб тухмат қилган ва милиционерларга қараб, “Қўлига кишан солиб, олиб боринглар ва экспертизадан ўтказинглар” деб буйруқ берибди. Милиция ходимлари “Ўзи нима аҳволда-ю, кишан соламиз” деб Зулфиқаҳҳорни эримни қўлига кишан солиш ҳақидаги топшириғини бажаришмаган ва эримни у жойдан олиб кетиб, қонида спирт бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида касалхонанинг Тез тиббий ёрдам бўлимига олиб боришган.

Касалхонада эримдан қон олиб, анализ қилишганда унинг қонида спирт борлиги аниқланмаган ва докторлар “ароқ ичмаган” деб хулоса беришган. Докторлар унга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишган. Эрим касалхона қабулхонасида экани пайтида «Уйимга хабар бериш керак» деган ва навбатчи шифокор уйимизга телефон қилган. Телефонга ҳеч ким жавоб бермагандан кейин эрим ўзига қараб турган ҳамширага “Хотинимга хабар берилмади, ўзим борай” деб айтиб ўша холатда уйга келди. У келганда соат 17-18лар чамаси эди. Лекин тушлик пайтида эримни ўғирлаб кетиб абгор холатга туширганлар ва уларнинг кирдикорларига шерик бўлганлар, ҳеч бўлмаса маҳалла посбони ёки Зулфиқаҳҳор Мавлоновнинг айби бўлмаганда уйимга бир оғиз хабар берар эди-ку.

Эрим ўша аҳволда орият кучи уйга ўзи келди. Уйга келгандан кейин аҳволи оғирлашиб, яна хушини йўқотди. Эримнинг аҳволи оғирлашаётганидан ва бўлиб ўтган воқеани этишган маҳалладошларим, қўни-қўшнилар чиқишди. Улар “Касалхонага олиб борайлик, аҳволи ёмон” дейишса, эрим “Мени қўлимда кундалик болаларимга нон учун маблағим бор холос. У ерга борсам улар яна бориб мени ўлдириб қўйишлари мумкин. Бормайман. Улар пулдор, Зулфиқаҳҳор депутат бўлса гапи ҳар ерга ўтади” деб унамади. Кейин таниш билишларга хабар бердим. Улар келишганда эрим оғир аҳволда эди. Танишларимиз эримни яна касалхонага қайтариб олиб боришди. Хозирги кунда ҳам эримни аҳволи оғир.

Кеча Зулфиқаҳҳор Мавлонов бизникига кириб, “Мен одамлардан уяляпман. Ўзим дори олиб берсам бўлмайди. Ўзларинг ишлатинглар” деб пул бермоқчи бўлди. Лекин қайноғам у берган пулни олмай, “Маҳалла кўй бизга ёрдам беряпти, сизнинг пулингиз керак эмас” деб қайтарибди. Лекин ўша эримни калтаклаган кунлари менга Зулфиқаҳҳор менга «Эринг яна Олтинбой акани гапига кирса бундан баттар бўлади» деб айтган эди. Нега энди тўсатдан ёрдам бергиси келиб қолди?!

Зулфиқаҳҳор Мавлоновни “камбағалларни уриб, камситасан, хоҳлаган ишингни қиласан” деб халқ ўзига депутат қилиб кўрсатганмиди?

Қани, депутат Халқ хизматкори деган баландпарвоз сўзлар маъноси?

Қонунимизда депутатларга қандай ишонч билдирилган?

Қани қонунимиз кучи?

Юқоридагиларни ўрганиб чиқи6, адолат тарозусини тўғрилаб, шикоят аризамга ижобий жавоб оламан деган умиддаман. Акс ҳолда, яъни қонунда белгиланган муддатда аризам асосида текширувлар ўтказиб, бу жиноятчи кимсаларга қонуний чоралар кўрилмаса “Ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” куни 1 июнда Олтиариқ туман марказида 4 нафар фарзандимни ўзимга боғлаб, ўт қўяман.

Токи Зулфиқаҳҳор Мавлонов сингари жиноятчи амалдор – бойваччаларга ҳам, “Нексия” ва “Матиз”, “Дамас” ва “Тико” машинаси бўлган уларнинг шерикларига ҳам Ўзбекистон Республикаси қонунлари бир хил эканлигини билиб қўйишсин.

Аризачи: Охунжонова Ойдина

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.