Режим миршаббошилари тушини сувга айтсин

Снимок,,,,,,,

11 октябрь 2005 йил

11 октябрь куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати ўз рахбарияти томонидан эълон қилинган баёнотни тарватаркан, журналистларни касбий аҳлов мезонларига риоя этиш ҳамда Андижон исёни борасида Олий судда бораётган кўп пардали махсус «драма»нинг поёнини кутишга чақирди.

ИИВ иддаосига кўра, журналистлар махкама тугагунга қадар мум тишлашлари, одил суднинг одил хукмини кутишлари керак эмиш. Албатта, бу ўринда хориж мухбирлари назарда тутилаётганига шубҳа йўк, чунки махаллий мухбирлар хатто хукм ўқилгандан сўнг ҳам ижозат бўлмаса гапирмайдилар.

Маълум бўлишича, Ички ишлар вазирлигининг ташвишланишига Тошкентдаги махкамада гувоҳликларнинг қийноқлар остида олинаётгани ҳақидаги мулоҳазалар пайдо бўлгани сабаб бўлган.

ИИВ баёнотида таъкидланишича, ҳалқаро ҳуқуқ мезонлари ва миллий қонунчиликка кўра, кимнингдир шаънига бундай айблов билдиришдан аввал реал фактларга асосланиш лозим. Гўё, режим кучишлатарлари айблов эълон қилишда реал факт ва далилларга асосланганидек.

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.