Гумонланувчини эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ҳақида Қарор

прокуратура

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

Гумонланувчи Таджибаева М.И.ни
қамоққа олишга рухсат бераман

Фарғона вилоят прокурори 1–ўринбосари адлия катта маслаҳатчиси О.М.Аҳмаджонов

Қ А Р О Р
Гумонланувчини эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш ҳақида


10.10.2005 йил Фарғона шаҳри

41254013–сонли ЖИНОЯТ ИШИ

А Н И Қ Л А Д И М:

2005 йил 6–октябрь куни Андижон вилояти Улуғнор тумани «Андижонбалиқчилик» хўжалиги 16–уйда яшовчи, 1972 йилда туғилган, Мамадаминов Тоҳир Исақович Фарғона вилояти прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, унда Марғилон шаҳар Зуҳро кўчаси 31-уйни 31–хонадонида истиқомат қилувчи 1962 йилда туғилган фуқаро Таджибаева Мўътабар Ибрагимовна унга нисбатан туҳмат уюштириб, қаматиб юбориш ва ўлдириш билан қўрқитиб, уни пул берадиган шароитга солиб қўйиб, товламачилик йўли билан 1 миллион сўм пулларни уни қаматиб юбормаслик эвазига талаб қилаётганлигини баён қилган.

2005 йил 6–октябрь куни ўтказилган тадбир давомида фуқаро М.Таджибаева фуқаро Т.Мамадаминовдан талаб қилган 1 млн.сўмдан 350 минг сўм пулларни товламачилик йўли билан уўз уйида олиб, бундан қониқмай, яна 7–октбрь куни 250 минг сўм пул олиб келиши, қолган 400 минг сўм пулларни йил охирига қадар беришини талаб қилган ва 7–октябрь куни ўз уйида фуқаро М.Мамадаминовдан 250 минг сўм пулларни олган пайтида вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ушланиб, холислар иштирокида ундан ушбу 250 минг сўм пул ашёвий далил тариқасида олинган.

08.10.2005 йил куни ЖКнинг 165-моддаси «2-қисми «б» бандида ____ ЖПКнинг 221– моддаси тартибида ушланган.

М.Таджибаева очиқда қолдирилган тақдирда, терговдан қочиб, яшириниши, далилларни яшириши ва йўқ қилиб юбориши мумкинлиги, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга халал берадиган уринишларга йўл қўймаслик мақсадида уни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш лозим бўлади.

ЖПКнинг 36,226–моддаларини қўллаб

Қ А Р О Р   Қ И Л Д И М:

1. Таджибаева М.И. эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинсин.

2. Қарор ижро этишлик учун Фарғона вилоят ИИБ Тергов ҳибсхонаси бошлиғига юборилсин.

3. Қарор нусхаси маълумот учун вилоят прокурорига тақдим этилсин.

Б.М.Маматов

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.