С.Зайнабитдинов: Мўътабар Тожибоева Андижон фожеаларида Алматов билан теппа-тенг айбдор

С.Зайнабитдинов: Мўътабар Тожибоева Андижон фожеаларида Алматов билан теппа-тенг айбдор, Толиб Ёқубов эса ҳуқуқбонларни атай қаматар эди

Мутабар Тожибоевани “аёл киши, Францияга даволангани келган , одатим аёл киши билан олишгим келмайди” дейсиз. Мен хам хотин киши билан тенг келишни ўзимга муносиб кўрмасдан юрардим.

Лекин бу жуда нотўгри стереотип экан. Балони жинси бўлмас экан. Муттахамлик килиб пул ундириб юрганлари рост, лекин булар Мўтабар Андижонга келиб килган иши олдида хеч нарсамас.

23-та акромийни суди бўдаётганда, келиб олиб, намоишга чикинглар-чи, намоишга чикинглар, деб шаккиллайверди.

Улар, “Саиджахон унамаяпти, дубинкалар билан уриб ташлашади деяпти” дейишса, “Саиджахонга кулок солманглар, у чувалчанг-у, у правозашитникмас, у ноль, шунга кулок соляпсизларми, намоишга чикинглар, сизлар кўпсизар, сизларни хеч нарса килишолмайди” деб омиларни бошини айлантирди-да. Майлийди, гап курук обрў ёки оддий манфаат хакида борса.

Лекин канча одам ўлиб кетди, канча одам камалди, канча одам сарсон-саргардон. Албатта, битта Мўтабар айбдор демокчимасман. Лекин Алматовнинг хиссаси канча бўлса, уникиям кам эмас. Бу чикариб берди, у отди! Хуллас, аёл бўладими, касал бўладими – кечириб бўлмас ишларни килган, хар холда биз Андижонликлар учун.

Дарвоке, касидамда этика тугрисадаям ёзганман:

Уч мукофот олди кетма-кет,
Билар экан надур этикет.
Мукофотлаш маросим чоғи
Очилмади ножўя жоғи…

деган жойлариям бор. Бу 71-72 байтлар, жами 115 байт. Худо хохласа, Юсуф Жума чиккан куни эъдон киламан. Сабаби, хозир чикарсам, айнан, этикага тўгри келмайди.

Лекин Толиб акаям фариштамас. Кари дейсиз, ранжитгим келмайди дейсиз кичкина изохимга бешта узундан-узун макола ёзди-ю. Мен ОПЧУ янги тузилиб, ишни енг тажрибалилардан бири ва Ўзбекистонда ишлаётган аъзоси Бахтиёр Хамроевни хайдашдан бошланганлиги яхши бўлмабди деганди. Майли, менга деса, менга карши ўнлаб, юзлаб макола ёзса ёзиб тўйсин. Мелисада ака-укалари ишласаям, майли.

Масалан, мениям бир синглимни эри мелиса, бирини эса икки ўгли мелиса. Бундан кайга борасиз, бу табиий холатлар. Гап одамнинг ўзига боглик. Толиб ака лекин яхши одаммас. ОПЧУ номидан тўпори чикишлари кўп аъзоларни камалишига сабаб бўлган. Буни айтай киларди, грантлар олиб пикетлар килиш учун.

Буларни, Ризобек, гийбат учун ёзаётганим йўк. Хат хам бир жанр. Тарихда жуда кўп вокеалар, айнан, шундай оддий хатлар оркали маълум бўлган. Хозир арзимас ва номуносиб гийбатга ўхшаган гаплар, вакт ўтиб, мухим маълумотларга айланиши мумкин. Шахсан менга, Мўтабар тугрисида хозир ёмондан кўра, кўпрок яхши маъмумотлар зарур.

Бирор нарса эшитиб колсангиз ёзворарсиз. Лекин зарур десам, жудаям чидаб бўлмайдиган даражадамас. Бўлса бўлди, бўлмаса йўк.

Майли, якунлайман. Хайр! Хафтани охирига янги машклар бўлиб колади. Янги расм билан жўнатвораман. Чукур хурмат билан, Саиджахон.

ТАҲРИРИЯТ: Айрим куракда турмайдиган жумлалар ва сўзларни матндан олиб ташладик.

Ушбуни эълон қилишимиз билан кўп ўқувчилар “наҳотки Зайнабитдиновнинг шу гаплари рост бўлса, даҳшатку” дейишяпти.

Бу борада муносабат билдираман, десалар айбдор дея иддао қилинаётган Мўътабар Тожибоева ва Толиб Ёқубов ҳамда бошқаларга ҳам саҳифадан ўрин берамиз.

Read more:

http://zamondosh.blogspot.com/2011/04/blog-post_12.html#ixzz1JIzEyztl

https://salay.wordpress.com/2011/04/12/zamondosh-2/#more-227

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.