Мўътабар Тожибоева: XXI аср қуллари

Дунёдаги энг шафқатсиз диктаторлардан бири бўлган Ислом Каримов Ўзбекистон аҳолисини 21 асрнинг ҳақиқий қулларига айлантирган ҳолда мамлакатни чорак асрдан буён ноқонуний равишда бошқариб келмоқда.

Марказий Осиё минтиқасининг энг истиқболли мамлакатларидан бирини Каримов шафқатсизлик, қонунсизлик, коррупция ва иккиюзламачилик ҳудудига айлантирди ва бу билан у мамлакатни фақат зўравонлик йўли билан чиқиш мумкин бўлган боши берк кўчага олиб кириб қўйди.

Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар миллионлаб юртдошларимизни ўз уйларини ташлаб кетишга ҳамда тирикчилик илинжида яқин ва узоқ хорижга пул топиш учун чиқиб кетишга мажбур қилди.

Зарур билим ва малакали мутахассисликка эга бўлмаганлик ўзбекистонликларни энг кам ҳақ тўланадиган ишларда ишлашга мажбур қилмоқда. Бу ишларда улар баъзан иш берувчи билан зарур ҳужжатларни расмийлаштирмаган ҳолда ишламоқдалар. Меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқий саводсизлиги туфайли улар олди-сотти объектига айланиб қолмоқдалар, йилларча инсофсиз кишилар қўлида асир каби ишламоқдалар.

Каримов ва унинг атрофидаги шахслар йигирма йилдан буён Ўзбекистон халқига тегишли табиий бойликларни ўмараётган бир пайтда мамлакатнинг  саккиз миллиондан зиёд меҳнатга лаёқатли фуқароси меҳнат муҳожирига айланган ва улар бутун дунё бўйлаб тарқалиб кетган.

Оғир-босиқлик, сабрлилик ва андишалилик доим ўзбек халқининг ўзига хос хусусиятлари бўлиб келган. Аммо сўнгги пайтларда жаҳон оммавий ахборот воситаларида фоҳишалик устида тутилган ўзбекистонлик қизлар қўлга олингани ҳақида кўплаб мақолалар пайдо бўлмоқда.

МДҲ мамлакатларида энг ҳақ-ҳуқуқсиз меҳнат муҳожирлари Ўзбекистондан келган кишилар бўлиб ҳисобланади. Улар мунтазам равишда мазах-масхара ҳадафига, айрим пайтларда эса шафқатсиз қотиллик ҳадафига айланиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22-моддаси ўз фуқароларига мамлакат ҳудудида ҳам, хорижда ҳам ҳуқуқий муҳофаза ва ҳомийликни кафолатлайди. Қонунлар фақат президент оиласи ва унинг атрофидаги шахслар манфаатига хизмат қилаётган Ўзбекистондаги мустабид режим туфайли кўп миллионли меҳнат муҳожирлари расмийлардан бирор-бир ёрдам кутмай, фақат Худога таваккал қилиб, ўз кучларига таянишларига тўғри келмоқда.

Меҳнат муҳожирлари томонидан ватанга жўнатилаётган пул ўтказмалари ялпи ички маҳсулотнинг 25 фоизини ташкил қилаётганига қарамай, Ислом Каримов расман меҳнат муҳожирлари ҳақида ошкора нафрат ва жирканиш билан гапирмоқда

(www.youtube.com/watch?v=gCk9kesr26k).

Бугунги кунда Россиядаги меҳнат муҳожирлари атрофида содир бўлаётган воқеалар юртдошларимизнинг ҳақ-ҳуқуқсиз аҳволда эканини исботлаяпти. Москвадаги “Матвеевский” бозори олдида 27 июль куни содир бўлган нохуш ҳодисадан сўнг бутун Россия бўйлаб меҳнат муҳожирларига қарши аёвсиз жазо чоралари кўрилмоқда.

Энг ҳимояланмаган меҳнат муҳожирлари сонининг кўплиги ва уларга нисбатан  ўзбек расмийлари томонидан муносабат салбий бўлгани туфайли ўзбекистонлик муҳожирлар бўлиб ҳисобланади. Ирқий мансубиятга кўра сабаблари изоҳланмасдан қўлга олиш, калтаклаш, тиббий ёрдам ва ҳаёт учун зарур шарт-шароитнинг йўқлиги, қўлга олинган аёллар ва эркакларни битта хонада сақлаш, иссиқ овқат ва инсоний муносабатнинг йўқлиги – бугунги кунда Россиядаги юртдошларимиз айнан шулар билан қаршилашмоқда.

Юқори лавозимли давлат амалдорлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг кенг кўламли коррупцион жиноятларини яшириш учун Россия расмийлари PR-технологиялардан фойдаланган ҳолда жамоатчилик фикрини шакллантириш учун барча кўнгилсизликларда меҳнат муҳожирларини айблаб, вазиятни таранглаштира бошладилар. Ўзбекистон расмийлари томонидан берилажак ёрдамдан маҳрум бўлган юртдошларимиз ўта қийин ва оғир аҳволда қолишда давом этмоқдалар.

Меҳнат муҳожирлари ҳуқуқларининг фаол ҳимояси билан “Фуқаровий кўмак” (“Гражданское содействие”) ва Россиядаги бошқа қатор ноҳукумат ташкилотлари шуғулланмоқда. Ҳимоя билан параллел равишда улар оммавий норозилик намойишлари ҳам ўтказмоқдалар.

Фуқаровий жамият фаоллари муҳожирлар билан учрашиб, улар зич яшайдиган жойларда муҳожирларнинг маиший шароитларини ўрганганлар. Шу йилнинг 13 август куни “Фуқаровий кўмак” қўмитаси Гольяновода меҳнат муҳожирлари учун барпо этилган лагернинг ноқонунийлиги муаммосига бағишланган пикет ўтказишни режалаган, бу пикетга бизнинг ташкилот ҳам қўшилади.

Азиз онахонлар ва опа-сингиллар! Муҳтарам юртдошлар!

Россия президенти Владимир Путин қўллови туфайли 2005 йили Ислом Каримов Андижонда расмийлардан қонун устиворлиги ва иқтисодий ислоҳотлар талаб қилган намойишчиларни ўққа туттирганди. Ўша пайтда жим туриш билан биз диктатор Каримов ҳокимиятни мустаҳкамладик.

Бугунги кунда Россиядаги юртдошларимизнинг аҳволи ўта аянчли. Оилаларини боқиш учун улар энг оғир ишларда, дам олишсиз, иш берувчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ҳар куни хўрланиб-ҳақоратланиб ишлаб юрибдилар. Уларни калтаклаяптилар, майиб қилаяптилар. Улар энг жўн қулайликлар, тиббий ёрдам ва инсоний муносабатдан ҳам маҳрумлар. Бу азоб-уқубатларнинг ҳаммасига улар ўз оилалари, яъни Сизларни боқиш учун чидаяптилар.

Ҳар бир халқ бахтли бўлишга ҳақли ва ҳар бир халқ бу орзуни амалга оширишга ҳақли. Бугунги кунда ҳар биримизда танлаш имконияти бор: сукут сақлаш ёки ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари дучор бўлаётган ҳақсизликлар бўйича ўз фикримизни айтиш. Бу танлов қай йўсинда амалга оширилишига Ватанимиз келажаги ҳам боғлиқ.

Юртдошларимиз ҳимояси билан Россия ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва халқаро ноҳукумат ташкилотлари шуғулланмоқда. Нима учун Ўзбекистон мухолифати ҳаракат қилмаяпти ва содир бўлаётган воқеалар юзасидан ўз фикрини билдирмаяпти? Нима учун ўзбекистонликлар ишлайдиган (ҳатто мамлакат хорижида фаолият юритувчи) ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ўз оға-инилари ва опа-сингилларига нисбатан бўлаётган қонунсизликка жим қараб турибди?

Россиядаги ўзбек диаспоралари қаёққа қараяпти, нима учун улар юртдошлари ҳолидан хабар олмаяпти? Нима учун улар Ўзбекистондан келганларга нисбатан Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан амалга оширилаётган қонунсизлик атрофидаги воқеалар ҳақида оммавий ахборот воситаларига расман билдиришлар қилмаяпти?

Ўзбеклар орасида сайёрамизнинг турли жойларида яшовчи сўзи ўткир ва қудратли кишилар жуда кўп. Нима учун улар ўз миллатдошларининг ҳақорат ва масхара қилинишига жим қараб, томошабин бўлиб ўтиришибди? Миллий бирдамлик қайда қолди? Бойлик ортидан қувиш одамларга асл қадриятларни унутиб юборди шекилли.

Аёлларга мурожаат қилиш орқали “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти оддий ҳамдардликдан мосуво юртдошларимизга нисбатан оналик ҳислари уйғонишига умид қилади. 13 август куни “Фуқаровий кўмак” қўмитаси Москвада Гольяноводаги меҳнат муҳожирлари учун барпо этилган лагернинг ноқонунийлиги муаммосига бағишланган пикет ўтказишни режалади.

Биз юртдошларимиз тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир аёлни Россия расмийлари томонидан меҳнат муҳожирларига нисбатан амалга оширилаётган жазо чораларига нисбатан ўз муносабатини билдиришга чақирамиз.

Сиз ўтказилаётган акцияга қўшилиб, уйингизда, ишхонангизда, йўлда ва транспортда бўлган ҳолда ўз фикрингизни билдиришингиз мумкин. Кўнглингизга ёққан ва ўзингиз ёзган бирор шиор фонида қариндошларингиз, яқинларингиз ёки дўстларингиз билан биргаликда суратга тушинг.

Масалан: “Йўқолсин XXI аср фашизми”, “Жазосизлик ҳар доим янада оғир жиноятларга олиб келади”, “Барча одамлар тенг”, “Коррупция тўхтатилсин” ва ҳ. каби. Ўз фотосуратларингизни сиз “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп қилишингиз мумкин:

www.facebook.com/jarayoncom.vebsahifasi

www.odnoklassniki.ru/profile/551027944114

www.twitter.com/JarayonCom

www.vk.com/id188096246

 

 

Мўътабар Тожибаева

“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

халқаро ташкилоти раҳбари

11 август 2013 йил

Париж, Франция

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.