30 январь – диктатор Ислом Каримов туғилган кун

International Day Against Dictators

77 ёшга кирган диктаторга 77 нафар сиёсий қатағон қурбонлари портретлари совға қилинди

 

Бугун 30 январь – Ўзбекистонни ғайриқонуний эгаллаб олган диктатор Ислом Каримовнинг туғилган куни.

Бизлар 77 ёшга кирган бўлсада жонидан тўйган ўзбек халқини ўзидан озод қилишни истамаётган диктатор Ислом Каримовни туғилган кунини бутун дунё бўйича Диктаторларга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинишига эришмоғимиз даркор.

«Ўтюраклар клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти номидан Қозоғистонлик рассом Канат Ибрагимов қаламига мансуб портретни 77 ёшни қаршилаган диктатор Ислом Каримовнинг таваллуд кунига совға тариқасида жўнатамиз.

Бу портретда нафақат 77 ёшни қаршилаган диктатор Ислом Каримов акс этган, балким 77 нафар сиёсий қатағон қурбонлари ҳам акс этганлар. Албатта сиёсий қатағон қурбонлари бир неча мингларни ташкил этади, лекин биз бугун 77 та инсонни суратини 77 та гул тариқасида совға қилишга қарор қилдик.

Бу 77 нафар инсоннинг ҳаётидаги тарих зарварақларига ёзилишга арзигулик ва қачонлардир ўзбек диктаторининг махкамаси бўлиб ўтиши насиб қилса бу инсонларнинг ҳаёт йўллари диктатор ва унинг бошқараётган хукумати амалдорларининг жиноятлари қанчалик вахшиёна эканлигини  исботлаб беради.

Диктатор Ислом Каримов туғилган кунига тайёрланган портретга ўз бахоингизни беринг.

Мўътабар Тожибоева

 

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan