ЖАСЛИҚ – Режимнинг ўз шармандаликларини яшириш ўчоғи

Таниқли ҳуқуқ фаоли, Ўзбекистон Инсон  Ҳуқуқлари Жамиятининг Сирдарё бўлими раҳбари, ўн йилдан буён ҳаёти Ўзбекистонннинг энг даҳшатли қамоқхонаси ҳисобланмиш Жаслиқда ўтаётган сиёсий махкум Азамжон Фармоновнинг устидан чиқарилган иккинчи адолатсиз хукми эртага 25 февраль куни кассация тартибида қайтадан кўрилиши кўзда тутилмоқда. Шу муносабат билан Азам Фармоновнинг қамоқхонада туриб давом эттирган «жиноятлари» баён қилинган қўғирчоқ судларнинг адолатсиз хукмини сиз азизларга тақдим қиламиз.

 

Х У К М

img344 - копия

2015 йил 1–май Қўнғирот тумани

Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман суди, қуйидаги суд таркибида:

Раислик қилувчи – ушбу суднинг судьяси Д.Разов

Б.Тлеубергановнинг котиблигида,

Давлат айбловчиси – Қўнғирот махсус прокурори М.Давлатқиличов,

Судланувчи – А.Фармоновнинг иштирокида,

Қўнғирот тумани ИИБ биносида, очиқ суд мажлисида дастлабки тергов органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 221–моддаси 2–қисми “б” банди билан айбланган А.Фармоновга нисбатан тўпланган 156673–сонли жиноят ишини кўриб чиқди.

Фармонов Азамжон Турғунович –1978 йил 13–декабрь куни Фарғона вилояти Бешариқ туманида туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати ўзбек, маълумоти ўрта, оилали (2 нафар фарзанди бор), қамалгунча “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” норасмий ташкилотининг Сирдарё вилояти вилояти бўйича раиси лавозимида ишлаган. Гулистон шаҳри, У.Юсупов МФЙ, 3–мавзе 16–уй 2–хонадонида истиқомат қилган.

Муқаддам ЖИБ Янгиер шаҳар судининг 15.06.2006 йилги хукми бўйича Ўз.Р. ЖКнинг 165–моддаси 2–қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 9 (тўққиз) йил муддатга озодликдан махрум қилиш жазосига судланган, жазони умумий тартибли колонияда ўтиш белгиланган. 61/71–сонли Жазони ижро этиш колониясидан 03.04.2015-йил 9–сонли тергов изоляторига этап қилинган, айблов хулосаси нусхасини олган.

Суд, суд мажлисини судланувчининг, гувоҳларнинг кўрсатмаларини, давлат айбловчисининг фикрини, судланувчининг ҳимоя ва охирги сўзларини тинглаб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:

Судланувчи А.Фармонов УЯ 64/71–махсуслаштирилган жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаб юриб, 2015 йил 24–январь куни соат 10.00ларда муассаса кун тартибига асосан туркум маҳкумлари ҳаммомда чўмилишаётган вақтида 11–бригадада жазо муддатини ўтаётган махкум Х.Холматовга “Нари тур бақалоқ, хидланиб кетибсан, одамга ўхшаб чўмилишни биласанми ўзи?” деб махкумлар олдида уни камситиб, ҳар хил сўзларни айтиб, устидан кулиб, ўзини салбий томондан кўрсатиб, белгиланган ички тартиб қоидаларни бузганлиги учун муассаса бошлиғининг 24.01.2015 йилги 45–сонли қарорига асосан “5 суткага интизомий бўлинма”га киритилган.

Бундан ташқари, А.Фармонов 2015 йил 17–февраль куни соат 10.00ларда кун тартибига асосан туркум махкумларини сайрга чиқарилаётган вақтида ўзи билан бирга жазо муддатини ўтаётган махкум Х.Шукуров махкумларни бригада бўйича сафга тузаётган вақтида махкум А.Фармоновга “Сафга тўғри тур” деб айтганида, махкум Х.Шукуровга “Сенинг мен билан ишинг бўлмасин, югурдак, ит, мен ўзимга жавоб бераман” деб уни махкумлар олдида ҳар хил кўпол гапларни айтиб, белгиланган ички тартиб қоидаларни бузганлиги учун муассаса бошлиғининг 17.02.2015 йилги 93–сонли қарорига асосан “10 суткага интизомий бўлинма”га киритилган.

Бундан ташқари, махкум А.Фармонов 2015 йил 9–март куни соат 15.40ларда кун тартибига асосан туркум махкумлари телекўрсатув томоша қилиб ўтирган вақтида, туркум жамоа кенгаши аъзоси, махкум М.Шарипбоев туркум махкумларига “тўғри ўтириб томоша қиламиз” деганида, махкум А.Фармонов ҳеч қандай сабабсиз бу гапга жахли чиқиб “тўғри ўтирибмиз, ким орқасига қараб телевизор томоша қилибди?” деб ўз–ўзидан жазавага тушиб, ҳар –хил ҳақоратли гапларни айтиб, бош кийимини махкум М.Шарипбоевга отиб юбориб, жанжал чиқармоқчи бўлган харакатлари билан муассаса бошлиғининг 09.03.2015 йилги 149-сонли қарорига асосан “20 суткага “Карцер”га киритилган.

Бундан ташқари, махкум А.Фармонов 2015 йил 30–март куни соат 11.00ларда муассаса ички кун тартибига асосан туркум махкумларини сайрга олиб чиқаётган вақтида, 11–бригадада жазо муддатини ўтаётган махкум А.Фармоновда махкумлар учун белгиланган намуна бўйича кўкрак ва ёқасига тикиладиган фарқлаш белгиларининг йўқлиги, тартибот бўлими ходими О.Эгамов томонидан аниқланиб, муассаса бошлиғининг 30.03.2015 йилги 175–сонли қарорига асосан «Хайфсан” эълон қилиш тариқасида интизомий жазога тортилган.

Шундай қилиб, судланувчи А.Фармонов муассасада ўрнатилган ички кун тартибига риоя қилмасдан жазони ўташ тартибини сурункали равишда бузганлиги учун”карцер”га ўтказиш тариқасидаги интизомий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил ўтмасдан, жазони ижро этиш муассасасининг қонуний талабларига бўйсунмай, жазони ўташ тартиби талабларини бузиб келган харакатлари билан Ўз.Р.ЖКнинг 221–моддаси 2–қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган.

Суд мажлисида судланувчи А.Фармонов ўзига қўйилган айбга иқрор эмаслигини билдириб, жазони ўташ даврида тартиббузарликлар қилганлиги учун “карцер”га ва интизомий бўлинмаган киритиш тариқасидаги интизомий жазоларга тортилганлигини, айблов хулосасида кўрсатилганларнинг ҳаммасини бўйнига олмаслигини баён қилиб кўрсатма берди.

Судланувчи А.Фармоновнинг Ўз.Р.ЖКнинг 221–моддаси 2–қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айби қуйидагилар билан далилланди:

Яъни, Суд мажлисида гувоҳ Давлатов Пархат Сапарбаевич ўз кўрсатмасида, УЯ 64/71–сонли жазони ижро этиш колониясида умумий тартиботли участкаси махкумларни сақлаш тартибини ташкиллаштириш бўлими тезкор вакили бўлиб ишлашини, махкум А.Фармонов 2015 йил 24– январь куни соат 10.00ларда муассаса кун тартибига асосан туркум махкумлари ҳаммомда чўмилаётган вақтида 11–бригадада жазо муддатини ўтаётган махкум Х.Холматовга “Нари тур бақалоқ, хидланиб кетибсан, одамга ўхшаб чўмилишни биласанми ўзи?” деб махкумлар олдида уни камситиб, ҳар хил сўзларни айтиб, устидан кулиб, ўзини салбий томондан кўрсатиб, белгиланган ички тартиб қоидаларни бузганлиги учун муассаса бошлиғининг қарорига асосан “5 суткага интизомий бўлинма”га киритилганлигини баён қилиб берган кўрсатмаси билан;

Суд мажлисида гувоҳ Абдимажидов Абдибет Алеутадинович ўз кўрсатмасида, УЯ 64/71–сонли жазони ижро этиш колониясида тарбиявий бўлим йўриқчиси лавозимида ишлашини, махкум А.Фармонов ўзини фақат салбий томонлама кўрсатиб, муассасанинг ўрнатилган ички кун тартибига риоя қилмасдан, мунтазам равишда тартиббузарликлар содир этиб келиб, 2015 йил 17-февраль куни соат 10.00ларда кун тартибига асосан туркум махкумларини сайрга чиқарилаётган вақтида ўзи билан бирга жазо муддатини ўтаётган махкум Х.Шукуров махкумларни бригада бўйича сафга тузаётган вақтида махкум А.Фармоновга “Сафга тўғри тур” деб айтганида, махкум Х.Шукуровга “Сенинг мен билан ишинг бўлмасин, югурдак, ит, мен ўзимга жавоб бераман” деб уни махкумлар олдида ҳар хил кўпол гапларни айтиб, белгиланган ички тартиб қоидаларни бузганлиги учун муассаса бошлиғининг қарорига асосан “10 суткага интизомий бўлинма”га киритилганлигини, бундан бошқа махкум А.Фармонов 2015 йил 9-март куни соат 15.40ларда кун тартибига асосан туркум махкумлари телекўрсатув томоша қилиб ўтирган вақтида, туркум жамоа кенгаши аъзоси, махкум М.Шарипбоев туркум махкумларига “тўғри ўтириб томоша қиламиз” деганида, махкум А.Фармонов ҳеч қандай сабабсиз бу гапга жахли чиқиб “тўғри ўтирибмиз, ким орқасига қараб телевизор томоша қилибди?” деб ҳамманинг олдида “ўзингни ақлли кўрсатма, сен ҳам менга ўхшаган махкумсан, ўзинг ғирт сўтак бўлсанг яна менга танбех бергинг келдими?” деб ўз-ўзидан жазавага тушиб, ҳар-хил ҳақоратли гапларни айтиб, бош кийимини махкум М.Шарипбоевга отиб юбориб, жанжал чиқармоқчи бўлган харакатлари билан муассаса бошлиғининг қарорига асосан “20 суткага “Карцер”га киритилганлигини баён қилиб берган кўрсатмаси билан;

Суд мажлисида гувоҳ Джумагулов Суйишбек Тлегенович ўз кўрсатмасида, УЯ 64/71-сонли жазони ижро этиш колониясида муассаса бошлиғининг ёрдамчиси, тезкор навбатчи лавозимида ишлашини, махкум А.Фармонов 2015 йил 9–март куни соат 15.40ларда кун тартибига асосан туркум махкумлари телекўрсатув томоша қилиб ўтирган вақтида, туркум жамоа кенгаши аъзоси, махкум М.Шарипбоев туркум махкумларига “тўғри ўтириб томоша қиламиз” деганида, махкум А.Фармонов ҳеч қандай сабабсиз бу гапга жахли чиқиб “тўғри ўтирибмиз, ким орқасига қараб телевизор томоша қилибди?” деб ҳамманинг олдида “ўзингни ақлли кўрсатма, сен ҳам менга ўхшаган махкумсан, ўзинг ғирт сўтак бўлсанг яна менга танбех бергинг келдими?” деб ўз-ўзидан жазавага тушиб, ҳар хил ҳақоратли гапларни айтиб, бош кийимини махкум М.Шарипбоевга отиб юбориб, жанжал чиқармоқчи бўлган харакатлари билан муассаса бошлиғининг қарорига асосан “20 суткага “Карцер”га киритилганлигини, махкум А.Фармонов муассасада ўрнатилган ички кун тартибини сурункали равишда бузувчилар рўйхатида турадиганини баён қилиб берган кўрсатмаси билан;

Суд мажлисида гувоҳ Юсупов Дилшод Тўрамуратович ўз кўрсатмасида, УЯ 64/71–сонли жазони ижро этиш колониясида муассаса бошлиғининг ёрдамчиси, тезкор навбатчи лавозимида ишлашини, махкум А.Фармонов муассасага келтирилган вақтида унга муассаса ички кун тартиби тушунтирилганлигини, бироқ махкум олиб борилган тарбиявий тадбирларда ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, ўзини фақат салбий томондан кўрсатиб, мунтазам равишда тартиббузарликлар содир этиб келганини, 2015 йил 24–январь куни соат 10.00ларда муассаса кун тартибига асосан туркум маҳкумлари ҳаммомда чўмилишаётган вақтида 11–бригадада жазо муддатини ўтаётган махкум Х.Холматовга “Нари тур бақалоқ, хидланиб кетибсан, одамга ўхшаб чўмилишни биласанми ўзи?” деб махкумлар олдида уни камситиб, ҳар хил жаргон сўзларни айтиб, устидан кулиб, ўзини салбий томондан кўрсатиб, белгиланган ички тартиб қоидаларни бузганлиги учун муассаса бошлиғининг қарорига асосан “5 суткага интизомий бўлинма”га киритилганлигини, махкум А.Фармонов муассасада ўрнатилган ички кун тартибини сурункали равишда бузувчилар рўйхатида туришини баён қилиб берган кўрсатмаси билан;

Cуд мажлисига чақириб сўроқ қилишнинг имкони бўлмаган гувоҳ Торемуратов Собит Оташевич дастлабки тергов давридаги кўрсатмасида, УЯ 64/71–сонли жазони ижро этиш колоннасида муассаса бошлиғининг ёрдамчиси–тезкор навбатчи лавозимида ишлашини, махкум А.Фармонов ўзини фақат салбий томонлама кўрсатиб, муассасада ўрнатилган ички кун тартибига риоя қилмасдан, мунтазам равишда тартиббузарликлар содир этиб келиб, Бундан ташқари, махкум А.Фармонов 2015 йил 30–март куни соат 11.00ларда муассаса ички кун тартибига асосан туркум махкумларини сайрга олиб чиқаётган вақтида, 11–бригадада жазо муддатини ўтаётган махкум А.Фармоновда махкумлар учун белгиланган намуна бўйича кўкрак ва ёқасига тикиладиган фарқлаш белгиларининг йўқлиги, тартибот бўлими ходими О.Эгамов томонидан аниқланиб, муассаса бошлиғининг 30.03.2015 йилги 175–сонли қарорига асосан «Хайфсан” эълон қилиш тариқасида интизомий жазога тортилганлиги баён қилиб берган кўрсатмаси билан;

Бундан ташқари, судланувчи А.Фармоновнинг айби муассаса ички кун тартибини бузганлиги тўғрисидаги хужжатларни ёзма далиллар тариқасида ишга қўшиш баённомалари, муассасада ўрнатилган ички кун тартибини бузганлиги учун муассаса бошлиғининг интизомий чора кўриш ҳақидаги қарорлари, далолатномалари, тушунтириш хатлар ва ишдаги бошқа тўпланган хужжатлар билан, шунингдек гувоҳлар Д.Юсупов, С.Жумангулов, П.Давлетов, А.Абдижамилов ва С.Торемуратовларнинг дастлабки тергов давомидаги кўрсатмалари билан тўла исботланади.

Суд судланувчи А.Фармоновнинг айбини тасдиқловчи ушбу далиллар суд мажлисида ўз исботини топганлиги сабабли уларни мақбул ва яроқли далиллар деб топади ҳамда дастлабки тергов органи томонидан судланувчининг жиноий харакатлари Ўз.Р.ЖКнинг 221–моддаси 2–қисми “б” банди билан тўғри квалификация қилинган деб хисоблайди.

Сабаби, судланувчи А.Фармоновнинг УЯ 64/71–сонли махсуслаштирилган колонияда жазо муддатини ўтаб юриб жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаганлиги ва муассасада ўрнатилган ички кун тартибига риоя қилмаганлиги учун “карцер”га ўтказиш тариқасидаги жазо қўлланилганидан кейин бир йил ўтмасдан такроран тартиббузарлик содир қилган харакатлари билан Ўз.Р.ЖКнинг 221–моддаси 2–қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни қасддан содир қилган.

Шунинг учун суд, юқоридагиларни асосан судланувчи А.Фармоновнинг Ўз.Р.ЖКнинг 221–моддаси 2–қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топиб, унга жазо тайинлашни ва илгари ҳам қасддан оғир жиноятни содир этиб судланганидан тегишли хулоса чиқармасдан қасддан яна жиноят содир қилганлигини, унинг жазоини оғирлаштирувчи холатлар деб топиб жазо тайинлашни лозим топди.

Суд, А.Фармоновга жазо тайинлашда жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг 15.06.2006 йилги хукми бўйича Ўз.Р.ЖКнинг 165–моддаси 2–қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 9 ( тўққиз) йил муддатга озодликдан махрум қилиш жазосининг ўталмаган 26 (йигирма олти) кун жазо муддатини ушбу хукм бўйича тайинланган жазога Ўз.Р.ЖКнинг 60–моддаси тартибида тўлиқ қўшиб узил–кесил жазо тайинлашни ва жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташни белгилашни лозим топди.

Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал кодекси 454–457 463, 465–468, 471–473–моддаларига амал қилиб, суд
Х У К М Қ И Л Д И

Судланувчи Фармонов Азам Турғунович Ўз.Р.ЖКнинг 221–моддаси 2–қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилсин ва унга ушбу модда билан 5 (беш) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин.

Тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг 15.06.2006 йил кунги хукми бўйича Ўз.Р.ЖКнинг 165–моддаси 2–қисми “б” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 9 (тўққиз) йил муддатга озодликдан махрум қилиш жазосининг ўталмаган 26 (йигирма олти) кун жазо муддати Ўз.Р.ЖКнинг 60–моддаси тартибида тўлиқ қўшилиб узил–кесил 5 (беш) йил 26 (йигирма олти) кун муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинлансин.

Жазони қаттиқ (строгий) тартибли колонияда ўтасин. Жазони ўташ муддати 2015 йил 3–апрель кунидан хисоблансин.

Судланувчи А.Фармоновнинг эхтиёт чораси ўзгаришсиз қамоқда қолдирилсин.

Хукмдан норози томон хукм эълон қилинган кундан бошлаб 10 сутка муддат ичида, судланувчи эса хукм нусхасини олган кундан бошлаб шу муддат ичида Қорақалпоғистон Республикаси жиноят ишлари бўйича Олий судига аппеляция тартибида, муддат ўтганидан сўнг кассация тартибида шикоят келтириш ва протест билдиришга ҳақли.

Раислик қилувчи: имзо Д.Разов

Мухр

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.