Баҳодир Каримов: «МХХ мени итлар қафасига солиб қийнаган» (1-қисм)

“TUG’YON” радиосининг бугунги дастури Россия Федерациясида сиёсий муҳожирликда яшаётган ўзбекистонлик 33 ёшли Баҳодир Каримовнинг аянчли тақдирига бағишланди.

13110Баҳодир Каримов 1983 йили Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилиб, вояга етган.

1999 йил март ойида унинг уч акасини бирданига Олтиариқ туман ИИБ ходимлари диний экстремистик ташкилотларга алоқадорликда айблаб, қамоққа олади.

Акалари: Ҳасанбойга суд 16 йил қамоқ жазоси тайинлаб, «Жаслиқ»қа юборади, Ҳусанбойни 6 йилга, Тоҳирни 19 йилга кесиб, иккисини ҳам Қашқадарё вилоятидаги қамоқхоналарга юборади…

Ўша пайтлари 15-16 ёшли мактаб ўқувчиси бўлган Баҳодирни эса, туман МХХ ва ИИБ ходимлари мутассил қийноқларга тутиб, таҳқирлаб келади. Баҳодирни ўқиш жойидан ҳайдашади.

Бу азоблардан қочиб қутулмоқчи бўлган Баҳодир 2005 йилда Россияга кетади. Ўтган йиллар давомида Россияда ҳам хавфсиз яшолмаётган Баҳодир бизларга мактуб йўллаб, мурожаат қилди.

«Ўзбек куч ишлатар тизимлари ходимларининг ғайриинсоний ҳаракатлари, таҳқирлашлари жон-жонимдан ўтиб кетди. 15 ёшимдан бери азобда яшайман. СНБ ходими, ҳаттоки, қишнинг қаҳратон кунида итнинг қафасига ит билан мени бирга қўйиб, қаттиқ таҳқирлаган», дейди 33 ёшли Баҳодир.

Баҳодир Каримов билан унинг 1999 йилдан бери бошидан ўтказаётган уқубатлари ҳақида атрофлича суҳбатлашдик.

Эслатиб ўтамиз, суҳбатимиз икки қисмдан иборат. Бугун суҳбатимизнинг биринчи қисмини тингладингиз. Иккинчи қисм навбатдаги эшиттиришларимизда ҳавола этилади…

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.