БМТнинг инсон ҳуқуқлари кўмитаси Қаюм Ортиқовни қийноққа солингани бўйича Ўзбекистон хукуматини маъсул деб топди

 2017 йил биз учун яхши хушхабар билан бошланди. 2016 йилнинг охирги кунларида “Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти номига БМТдан хат келди.

БМТ инсон ҳуқуқлари кўмитасининг инсон ҳуқуқи бўйича Департамент бошлиғи Ибрагим Салама имзо чеккан ушбу хужжатда Мўътабар Тожибоева томонидан Қаюм Ортиқов масаласида БМТга топширилган шикоят юзасидан 2016 йилнинг 25 октябрь куни қарор қабул қилингани баён қилинганди.

2013 йилнинг 14 июль куни «Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Қаюм Ортиқовнинг қийноқларга солган ва унинг кўплаб ҳуқуқ ва эркинликларини оёқ ости қилганликда айблаб, барча далил ва исботларни БМТнинг инсон ҳуқуқлари кўмитасига шикоят билан биргаликда тақдим қилгандик.

 Ушбу шикоятда ўзбек зиндонида сақланган Қаюм Ортиқовга нисбатан ваҳшиёна қийноқлар қўллаган қамоқхоналар маъмурларидан тортиб уларнинг топшириқларини сўзсиз амалга оширадиган «лохмач»лар ҳақида ҳам имкон даражасида тўлик маълумотлар берилганди.

БМТ Қаюм Ортиқов шикоятини кўриши давомида Ортиқовлар оиласига босимлар ўтказилди ва Канада фуқароси бўлмиш Исмат Хушев ўзга бир давлатнинг (Ўзбекистон) махсус хизматлари манфаати учун жосуслик қилиб Қаюм Ортиқовни ҳақоратловчи, ҳақиқатга зид бўлган тухмат мақолалар чоп қилганди. Лекин Ортиқовлар оиласини бунингдек жосуслар тўхтата олмадилар, Ортиқовлар оиласи қийноқларга қарши курашни охиригача олиб бордилар.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари кўмитаси Қаюм Ортиқовга тегишли шикоят аризани ўрганиб чиқиб қуйидаги қонунбузарликларни аниқлаганини тасдиқлади:

БМТ Инсон ҳуқуқи кўмитасининг қарори

1. Ўзбекистон хукумати томонидан азоб уқубатга ёки вахшийларча, ноинсоний ва ҳақоратли муомаладан сақланиш ҳуқуқи (Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Хакаро пактнинг 7 моддаси, биргаликда ёки алоҳида 2 (3);

2. Асоссиз равишда озодликдан маҳрум қилинмаслик ҳуқуқи (Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Хақаро Пактнинг 9 (1) моддаси;

3. Озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг инсоният ва шахснинг қадр қимматини ҳимоялаш ҳуқуқи (Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Хақаро Пактнинг 10 (1) моддаси.

БМТ инсон ҳуқуқлари кўмитаси Ўзбекистон ҳуқуматига Қаюм Ортиқов шикоятидаги қийноқлар фактларига асосан қабул қилинган қарорда баён қилинган холатлар юзасидан холис ва самарали текширув харакатлари олиб бориш, айбдорларга нисбатан қонуний чора кўриш ҳамда Ўзбекистон хукуматининг Қаюм Ортиқовга нисбатан келтирган зарари учун товон пули тўлаш, шунингдек келажакда бунингдек қонунбузилишларга йўл қўймаслик  мажбуриятини юклаган.

БМТ Инсон ҳуқуқлари кўмитаси қарорининг хулоса қисми

БМТнинг қарори бўйича батафсил маълумотни кейинчалик тақдим қиламиз.

Мўътабар Тожибоева
“Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш халқаро ташкилоти асосчиси ва раҳбари

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan