Оналарни қийнаб ўлдирилган фарзандига қўшиб сизга бўлган умидларини ўлдирманг!!!

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

МАНА ШУ МУРОЖААТ БИЛАН ТАНИШИБ ЧИҚИБ, ФИКР МУЛОХАЗАЛАРИНГИЗНИ БИЛДИРИБ, ҚЎШИЛУВЧИЛАР КОНТАКТ МАЪЛУМОТЛАРИНИ БЕРИШЛАРИНИ СЎРАЙМИЗ!

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИ СЎЗИ ВА ИШИ БИРМИ ЙЎҚ ТЕКШИРИШ ИМКОНИГА ЭГА БЎЛДИК

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга!

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти, Ўзбекистон фуқаролик жамияти “Муқобил Ўзбекистон” мувофиқлаштириш Кенгаши, «Қийноқларсиз ҳаёт учун» ташаббус гуруҳи, Муҳожирлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитаси Ғарб давлатларида истиқомат қилувчи бир қатор фуқаролик жамияти фаоллари номидан сизга мурожаат қилиб ўз чақириқларингизни амалда ижросини намоён қилишингизни сўраймиз.

19 январь кунги “Мамлакатни 2016 йилда иқтисодий, ижтимоий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда Республика хукуматини жорий йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устивор вазифаларни белгилашга бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган Мажлисида сиз бутун мамлакат бўйлаб каттаю кичик раҳбарларга уларнинг энг муҳим вазифаси ҳалқнинг дардини тинглаш, дардига малҳам, кулфатига даъво бўлишни уқтирдингиз.

Сизнинг ушбу чиқишингиздан атига бир кун ўтиб эса ваҳший қотиллик содир бўлди, яна қаерда денг, сиз танқид қилган милиция тизими ходимлари томонидан, милиция идорасида!

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани ИИБда 20 январь куни кеч 20ларда хибсга олиниб, 15 суткага маъмурий жавобгарликка тортиш учун хужжатлар расмийлаштириб, орадан 2 соат ўтганидан кейин оила аъзоларига мурдаси қайтарилган 4 нафар ёш боласи бўлган 33 ёшли тадбиркор Муродилла Омоновнинг жасадини қайта тиббий экспертизадан ўтказиш, Муродилла Омоновни хибсга олиш учун хужжатларни сохталаштиришда айби бўлган барча расмийларни жиноий жавобгарликка тортиш, тадбиркорни қийноққа солган ва ўлдирганларни жавобгарликка тортиш, қийнаб ўлдирилган Муродилла Омоновнинг оила аъзоларига товон пули тўлаш масаласини ҳал қилишни шахсий назоратингизга олишга чақирамиз.

«Илтимос, Шавкат Миромоновичга, иложи бўлса, етказинглар! Мен тадбиркор аёлман, мақтанмайман, меҳнат билан шу даражага етишган аёлман. Мен энди булар билан курашаман, бор ҳақиқат президентимизга етиб борса, армоним йўқ эди! «02»га қўнғироқ қилсам, ўғлингиз юрак хуружи билан район касалхонасига олиб кетилди, дейишди. Лекин, қошини тепасидаги чандиқни кўрдингизми? Бошининг орқа тарафини ёрган, кесган, қонаб ётибди. Томоғидан бошлаб, қорнигача ёришган. Ўҳ сингилжон, боламни еди булар», » дейди “Озодлик”ка берган интервьюсида қийнаб ўлдирилган тадбиркорнинг онаси Кароматхон Қодирова.

Дарҳақиқат Ўзбекистонда ваҳшиёна қийноқлар қўллаб ўлдирилган инсонларни «юрак хуружи – инфаркт миокард»дан ўлди дея сохта суд тиббий экспертиза хулосалари расмийлаштириб, маъмурий орган вакилларининг қотиллик жиноятларини хаспўшлаш одатий тусга киргани ҳеч кимга сир эмас.

Хўш Шавкат Миромонович! Ҳалқ билан мулоқот йили деб атаганингиз йил бошидаёқ маҳаллий рахбарларнинг тинимсиз босими остида бўлиб келган тадбиркор Муродилла Омоновни қийнаб ўлдирилишига нима дейсиз? Маҳаллий амалдорлар, маъмурий органлар вакиллари учун сизнинг чақириқларингиз бир пулу, сиз имзо чекккан Фармон ва Қонунлар фақат халқни алдаш учунми?

Тадбиркорларни қўллаш, коррупцияга қарши курашиш ҳақидаги сиз имзолаган қонунлар, фармонлар нахотки Ислом Каримов замонидек оғизда ва қоғозда қолиб кетаверса?!

нахотки сизнинг мамлакат Президенти лавозимини эгаллаганингиздан кейин ўзбек миллати дилида пайдо бўлган келажакка ишонч ва умидни пучга чиқиши натижалари нимага олиб келишини ўйламаётган бўлсангиз?!

Қаранг ишлари ривожланган тадбиркорнинг бизнесига кўз олайтирган маҳаллий раҳбарлар Муродилла Омонов ва унинг оиласига нисбатан бир неча йиллардан буён босим ўтказиб, уларнинг тадбиркорлик фаолиятларига кўз олайтириб келганлар.

2012 йилдан бошлаб Жарқўрғон туман хокими Усмон Тўрабоев ва Жарқўрғон туман деҳқон бозори директори Абдулло Раҳмоновлар тадбиркорлар оиласига очиқ ошкора хужумларини бошлаганликлари ҳақида ёзади Центр1 интернет нашри. Нашрнинг ёзишича 2013 йилда тадбиркорга қарашли 1990 йилларда ташкил этилган кафе-музқаймоқ дўконини бузиб ташлаганлар..

Ўз ҳаққи ҳуқуқини ҳимоя қилишни билган тадбиркорлар хўжалик судига мурожаат қилганлар ва суд уларнинг ҳаққи ҳуқуқларини тиклаб берган. Тадбиркор ғалабага эришган. Натижада Каромат Қодировадан маҳаллий раҳбарлар қақшатгич ўч олдилар.

Энди эса тадбиркорлик фаолияти сабаб фарзандидан жудо бўлган онаизор президент Шавкат Мирзиёевдан ўғлининг ўлимига боғлиқ жиноят ишини бости бости қилмасликлари, айбдор маҳаллий раҳбарлар қонун олдида жавоб беришларига эришишга, 3 нафар фарзанди ва етим қолган набираларини маҳаллий раҳбарлардан ҳимоя қилишини илтижо қилиб сўрамоқда.

Мухтарам Шавкат Миромонович!

Ўзбекистон бутун дунёда қийноқлар систематик равишда қўлланиладиган, қамоқҳоналардан, тергов изоляторлари ва бошқа маъмурий органлар идораларидан қийнаб ўлдирилган инсонлар мурдалари оиласига қайтирилиши ҳақидаги турли туман янгиликларни эшитавериб дунё аҳлининг қулоқлари ўрганиб кетган. Яна биламизки қийноқ қурбонларининг яқинлари қанчалик ўз ҳаққи ҳуқуқларини талаб қилмасинлар шунчалик кўп босимларга учрайверадилар. Соҳта хужжатлар расмийлмштирилиб, қотиллик жиноятлари хаспўшланаверади. Афсуски Каримов замонидаги бу иллат сизнинг замонингизда ҳам бошланди.

Муродилла Омонов сизнинг Президентлик паллангиздаги жамоатчик ҳабардор бўлган биринчи қотиллик хисобланади. Агар мана шу қотиллик жинояти содир этган ҳар бир қонун ҳимоячиси хҳисобланмиш маъмурий органлар вакилларини жиноий жавобгарликка тортилишларига эришсангиз, мана шуни жабрдийда оилани ўз ҳимоянгизга, вазиятни ўз назоратингизга олсангиз бундан буён қўлланиладиган қийноқлар учун қонун олдида жавоб беришлари хавфини сезган мансабдорлар қонунни хурмат қилганларидан эмас, балким ўз жонларини сақлаш учун ҳам қийноқларга чек қўйишга мажбур бўлардилар.

Сиз Муродилла Омоновнинг қотилларини қонун олдида жавоб беришларига мажбур қилингки, келажакда Президентлигининг илк ойлариданоқ Ўзбекистондаги қийноқларга чек қўя олган президент сифатида тарихга киринг.

Агар маъмурий органлар вакиллари сизни Муродилла Омоновнинг ҳақиқатан ҳам юрак хуружи билан ўлганлигига ишонтира олсалар, биз бор кучимизни, тажрибамизни ишга соламиз ва БМТнинг экспертлари орқали Муродилла Омоновнинг қийнаб ўлдирилганлигини исботлаб берамиз.

Унда келажакда сизнинг гапираётган гапларингизга ишонишимизга бирор бир сабаб қолмайди.

Ўзбек миллати тақдирига бефарқ бўлмаган фарзандлари:

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan