Мўътабар Тожибоева: Ўзбек «журналисти» Дилмурод Жумабоев «жасорати»га тақсинлар ўқиймиз! Кореядаги қочқинлар тақдирига эса …

Бундан бир неча кун аввал Жанубий Кореянинг Сеул шахридаги хибсда бўлган, Америкадаги ASFA КОНСАЛТИНГ ташкилотининг раҳбари, СНГ давлатлари бўйича эксперт, қочқинлар иши бўйича маслаҳатчи Шермамат Абдуллозода билан биргаликда муаммолари билан шуғулланаётганимиз 3 та ўзбек қочқинларини Ўзбекистонга бериб юборилди.

Бериб юбориш қандай бўлган дейсизми?

Ўзга мамлакатлар фуқаролари сақланадиган махсус қамоқхоналаридан бирида сақланаётган Ўзбекистонлик қочқинларга хибсхона назоратчилари кечки овқатларини беришган. У кечки овқатга эса қаттиқ ухлатадиган дори қўшиб беришган. Ухлатадиган дори солинган овқатни еган қочқинларни кечки 19дан кейин «Сен билан учрашувга келишган, юр» деб камерадан олиб чиқишган. Аслида эса Жанубий Корея қонунларига кўра кечки соат 17дан кейин махбуслар билан учрашувлар ташкил қилиш таъқиқланган экан.

Ўзларининг ҳаётидан хавотирда турган қочқинларни тўғридан тўғри ғайриқонуний равишда Ўзбекистонга бериб юборишга қаршилик қилишларини билган хибсхона вакиллари уйқу дори таъсир қилиб мудрай бошлаган қочқинларни камерасидан коляскаларга ўтиргизиб олиб чиқиб, тўғридан тўғри аэропортга олиб борганлар ва Ўзбекистонга учириб юборганлар. Бугун у қочқинларнинг тақдири, улар билан нималар бўлаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз.

Бизни ҳимоямизда бўлган ва Ўзбекистонга бериб юборилса уларни қийноқлар ва ўлим кутаётганини исботловчи барча керакли хужжатларни Жанубий Корея миграция хизматларига, ушбу қочқинлар ишини кўриб чиқадиган судларга ва бошқа давлат идораларига тақдим қилган  бўлишимизга қарамасдан Ўзбекистонда диний экстремизм, терроризм жиноятларини содир қилганликда айблаб, халқаро қидирувга берилган қочқинларни халқаро мажбуриятларга зид равишда ғайриқонуний тарзда қийноқлар систематик бўлган мамлакатга бериб юборилганликлари воқеасини ўрганиш, Корея хукумати ва жамоатчилиги эътиборини Жанубий Корея махсус хизматларининг Ўзбекистон махсус хизматлари билан келишган ҳолда содир этган ғайриқонуний қилмишларга қаратиш, бугунги кунда Сеулдаги махсус қамоқхоналаридан бирида сақланаётган қочқинни судида уни ҳимояси учун иштирок этиш, Жанубий Корея мамлакатидаги муҳожирлар тақдирига эътибор қаратиш мақсадида Сеулга хизмат сафарига бораман.

3 апрель куни Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида бўлиб ўтган Дунё Журналистлари Конференциясида Ўзбекистондан ягона вакил, vodiymedia.uz раҳбари Дилмурод Жумабоев иштирок этгани ҳақида хабар тарқалди.

Дунёнинг 60 га яқин мамлакатидан 100 га яқин журналистлар иштирок этган бу конференцияни очилиш маросимида Жанубий Корея ташқи ишлар вазири ўринбосари Ан Чон Ги иштирок этиб, нутқ сўзлабди.

Сўзга чиққанлар орасида Кореядаги “Чосун Дейли” (Chosun Daily) газетаси бош муҳаррири ўринбосари Ву Сук Кеннет Чой ўз нутқида дунёда инсон ҳуқуқлари бўйича материал ёзилиши керак бўлса, эътиборга олиниши керак бўлган мамлакатларни мисол қилиб келтираётиб, “Шимолий Корея, Гонгконг, Тибет, ёки бўлмаса Ўзбекистон” деган иборани ишлатганига қарши Дилмурод Жумабоев томонидан «ҳақли эътироз билдирилибди» ва Ўзбекистон номини қораланишига йўл бермаган эмиш.

Натижада айни дамда Корея Журналистлари уюшмаси раиси ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритувчи Ву Сук Кеннет Чой ўз сўзини қайта қайта изоҳлашга, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммо кескин эмаслигини такрорлашга, ҳамда Ўзбекистон номини бу контекстда ишлатгани учун узр сўрашга мажбур бўлибди эмиш.

«Жасоратли журналист» Дилмурод Жумабоев Ўзбекистон хукумати шаънини ҳимоя қилаётган бир паллада икки кун аввал қонунга зид равишда Ўзбекистонга бериб юборилган қочқинларга нисбатан қийноқлар қўлланила бошлаганди.

Мен Сеулда бўлган пайтимда жаноб Ву Сук Кеннет Чой билан учрашиб, унга Жанубий Корея мамлакати махсус хизматларининг Ўзбекистон махсус хизматлари билан келишиб, Ўзбекистонлик қочқинларни халқаро қонунларга зид равишда бериб юборилгани юзасидан журналистик суриштирув ўтказиш ва Ўзбекистондаги сиёсий ва диний маҳкумларнинг ўта аянчли тақдирлари ҳақида Жанубий Корея матбуотлари орқали ёритиб бориш, бир сўз билан айтганда ҳамкорлик қилиш масаласини келишаман ва имконият даражасида матбуот конференцияси ташкилллашни режалаганмиз.

Шунингдек Конференцияда Ўзбекистондан қатнашган ягона вакил, vodiymedia.uz  раҳбари, журналист Дилмурод Жумабоев жанобларининг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти бўйича билдирган “ҳақли эътирози”нинг қанчалар даражада ҳақли эканлигига ойдинлик киритиш учун Корея матбуоти вакиллари билан интервьюлар уюштиришга харакат қиламан.

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари муаммолари ҳақда қилинган интервьюларни ва ўтказишни режалаганимиз матбуот анжумани материалларини ўша Дунё Журналистлари Конференциясида дунёнинг 60 та мамлакатидан иштирок этган 100та журналистларга тарқатишларини сўрайман. Чунки ўшанда бу конференцияда иштирок этган дунё журналистлари Ўзбекистон бўйича аниқ ва ҳақиқий маълумотларга эга бўладилар.

Дилмурод Жумабоев мард бўлса биз билан мулоқотга киришсин ва бизларнинг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари муаммолари ҳақида хикоя қилгувчи маълумотлани унга тақдим қиладиган далилларимиз устидан журналистик суриштирувлар ўтказсин ва суриштирув натижаси ҳақида ўзи рахбар бўлган vodiymedia.uz сайтида эълон қилиб борсин.

Мўътабар Тожибоева

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan