Нозима Воҳидова: Умидахон сиз тинчийсизми, ёки шикоятбозликни давом эттираверасизми?!

Ўзбекистон телеканалининг «Учбурчак» кўрсатувидаги кўрсатув қаҳрамони Қашқадарё вилояти Китоб тумани Бектемир қишлоғилик 3 нафар вояге етмаган фарзанднинг онаси Бердиалиева Умидани бирор бир кимсага ишонмаслигига мана шу кўрсатувда иштирок этган мунофиқлар ҳам сабабчилар аслида.

Журналист Нозимахон Воҳидова ва Нилуфар Умурзоқовалар томонидан тайёрланган бу кўрсатувда Умидани кимошди савдосида иштирок этишига йўл қўймаслик мақсадида Умидани маъмурий қамоқ жазосига тортилганлиги юзасидан кўрсатувгача журналистик суриштируви ўтказган бўлганларида кўп нарса ойдинлашар ва Китоб туман маҳаллий амалдорлари ва Умидани қизим дея алдаб туриб уни маъмурий қамоққа тортиш фитнасини уюштиришни бошқарган Розия Ашуровани ҳам фош қилган бўлардилар.

Кўрсатувда иштирок этган Китоб туман хокими ўринбосари, хотин қизлар кенгаши раисаси Розия Ашурова, Китоб тумани «Муяссар Рахмонова» номли адвокатлик фирмаси рахбари Рахмонова Маҳбубалар бу кўрсатувда Умидани қоралаш учун иштирок этаётганлари яққол кўриниб турибди. Розия Ашурова ўзи тил келиб кеч соат 8ларда Умида Бердиалиевани хокимиятга  чақиртирганини айтсада, бирор бир кимса «Нега кечқурун чақирасиз?» деб сўрашга ярамаганидан билиниб турибди, кўрсатув Умида Бердиалиевага қарши тайёрланганлиги. Умида 29 август куни кимошди савдосида қатнашиши керак бўлган, 25 август куни эса Китоб туман хокими ва милиция бўлими бошлиғи Умидани чақирганлар ва Огохлантириш хатига имзо чектирганлар.

Кейин 26 август куни кечки соат 18ларда Китоб тумани хокимиятига чақиртириб, хоким ўринбосари, хотин қизлар кенгаши раиси Розия Ашурова, хокимиятнинг Адолат ва Ўткир исмли вакиллари маслахатлашиб олиш учун деган бахона билан Умидани чақиртирган. 2 соат мобайнида Умидани хокимиятда ушлаб ўтириб, кечки 20ларда хокимият биносидан чиққан Умидага иккита олдиндан тайёрланган қизлар «Бизни туртиб юборди» деб дод вой қилганлар, олдиндан топшириқ олган ва хокимият биноси рўпарасида арча орқасида яшириниб ётган милиционерлар отилиб чиқиб, Умида Бердиалиевани маъмурий ҳуқуқбузар сифатида тутиб ИИБ идорасига олиб кетганлар.

Шу кунни ўзида Умида Бердиалиевани МЖтКнинг 183 моддаси «Майда безорилик»да айблаб, маъмурий баённома расмийлаштирганлар ва  Китоб тумани Маъмурий суди раиси Ўсаров Лочин чиқарган суд қарорига кўра 10 суткага маъмурий қамоқ жазосига тортганлар. Ўз ўзидан Умида ким ошди савдосида қатнашишдан махрум бўлган. Умида қамаганликлари учун ким ошди савдосига қатнаша олмаганини айтаётган бўлсада журналист Умидани ўзини ҳуқуқларини жуда ҳам яхши билганликда танқид қилмоқда.

Лекин Умидани маъмурий қамоққа тортиш баённомаси ва ва уни суд қилиш учун жўнатиш хужжатларига Умидани сухбатга чақирган Китоб туман ИИБ бўлими рахбари имзо чекиб судга жўнатади. Умида сизни сохта айблар билан 10 суткага қамоқ жазосига тортганлари ҳам, 10 сутка қамоқ жазосига тортиб туриб 13 сутка ушлаб турганликлари, яъни 3 сутка ҳеч қандай асосларсиз қамоқда ушлаб туришлари бу катта жиноятдир. Сиз Китоб туманидаги махаллий хокимиятни, маъмурий органларни ва судлардаги жиноятчиларни кирдикорларини фош қилдингиз бу кўрсатувда.

Бу жиноят учун агар Ўзбекистонда қонунлар ишлаганида эса Китоб тумани хокими ўринбосари Розия Ашурова ҳам, Китоб туман ИИБ бўлими бошлиғи ҳам, сизни адолатсиз суд қилиб, 3 нафар вояга етмаган фарзандингиз борлигини била туриб қамоқ жазосига торган судьяга ҳам жиноят иши қўзғатилган бўларди. Умида сизни 10 суткага қамашга қарор чиқариб 13 суткада чиқарган бўлсалар ва оилангиздагилардан сизни қамоққа олганликларини сир сақлаган бўлсалар демак сизга керакли нарсаларингизни, кийим кечаклар, гигиенага алоқадор нарсалар, озиқ овқатларни ҳам бермаганлар шундайми? Агар шундай бўлса уларни фош қилишга белингизни қаттиқроқ боғланг. Улар ўз жиноятларини очилиб кетишидан қўрқиб сизни, ёки яқинларингизни жисмонан йўқ қилишга қўл уришдан ҳам тоймайдилар.

Умида сиз асло депутатнинг кафолати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилишларига кўнманг. Сиз қонуний йўл билан ғайриқонуний тарзда маъмурий қамоқ жазосига торилганингизни исботланг ва унинг учун курашни тўхтатманг. Бу кўрсатувда сизни асосан боқиманда, кўрнамак, дангаса қилиб кўрсатишга уринганлар. Кўрсатувда эксперт сифатида иштирок этган ва ўзини таништирмаган хоним сизда жуда ҳам кўп имкониятлар борлиги ва шу имкониятлардан салбий имкониятлар қидиришда айламоқда. Агар қилиб берилган имкониятлар сизни кимошди савдосида иштирок этишингизга тўсқинлик қилиб зиндонбанд қилиш бўлса тупуринг ўша имкониятларга. Сиз сингари мазлумларни муаммоларини ҳал этиш ваколатини олиб, ўзига берилган ишончни суистеъмол қилаётагн кимсаларни жойи асли ўша сиз ётган зиндонда.

Шундан кўриниб турибдики, Китоб тумани махаллий органлар амалдорлари Умидани ўз ҳаққи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида қилган мурожаатларига мунофиқларча жавоб берганлар, яъни уни овозини буткул ўчиришдан манфаатдорлар. Умидани маъмурий қамоқ жазосига тортилиши сабаби ва бузилиб келаётган бошқа ҳуқуқларини тиклашга қилган харакатларини Республика хотин қизлар кенгаши вакиласи Дилором Муродова жанжал дея талқин қилиб хатога йўл қўйди. 3 нафар вояга етмаган ўғиллари бор бўлган Умидани танқид қилгунча ўша авариядан кейин руҳий касал бўлиб қолган эрини аҳволини бориб кўринглар, Ахир Умида айтяптику эри ўз ташаббуси билан Умидани талоқ қўйган, ўзини аҳволини билгани учун. Руҳий касалга айланган инсонни лат ебди дея талқин қилиш саводсизликдан ўзга нарса эмас аслида!

Бу кўрсатувда Умидани ҳимоя қилгувчи бирор бир инсон йўқлиги учун ҳам истаганча уни қоралашган ва бу ноинсофлик ва мунофиқликдан ўзга нарса эмас. Умидани эри талоқ қилган бўлса қандай қилиб бу эр билан яшаши мумкин? Умида болаларини олишга борганида уни уриб, ҳайдаб, сен номахрумсан деб хайдаб солишлари ҳақида гапирганида мусулмон бўлган оқсоқол «Чидаш керакда синглим» дейди. Шу келинни ўрнига ўзингизни қизингизни қўйиб кўринг эди жаноб. Агар сизни қизингизни куёвингиз талоқ қилса, номаҳрамга айланган эрини қўйнига тиқасизми қизингизни?

Умидани ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қилган харакатлари учун қамашган, нега кўрсатув журналистлари шу судни қарори сабабини ўрганиб чиқмадилар? Нега улар ўша Умида туртиб юборган аёллар шахсига эътибор қаратмадилар? Аслида ўз ҳуқуқини ҳимоя қилаётган инсонларни овозини ўчириш мақсадида енгил табиатли аёллардан ва маъмурий органлар фойдасига хизмат қилгувчи кимсалардан фойдаланиб, беайб инсонларни маъмурий ҳуқуқбузар дея қораланиш, маъмурий қамоққа тортиш ва қамоқдалик пайтида босимлар ўтказиш, қийноқларга солиш одатий хол эканлигини ҳамма биладику.

Умида сизга тухмат уюштирилгани яққол кўриниб турибди, маъмурий қамоққа тортилганингиз масаласида маҳкам туриб курашинг. Болаларингиз ҳаққи хурмати биз сизга маслахатлар ва йўл йўриқлар беришга, маъмурий қамоқ масаласида бор ҳақиқатни фош қилишингизга қўлдан келганча ёрдам берамиз. Чунки сиз ким ошди савдосида қатнашишингиз расмийлаштирилган бўлса ва шундан кейин қасддан уюштириб сизни қамоққа олган бўлсалар ушбу кимошди савдоси қарорини бекор қилишга қонуний асос яратилади.

Унутманг шу бугунги ночор ахволда бўлсада, ҳаётингизни хавф остига солиб бўлсада сиз фарзандларингиз келажаги учун курашяпсиз. Сиз фарзандларингизни тарбияланг, ўқитинг ва бугунги кунда сиз ва сизга ўхшаган мазлумларни ҳуқуқларини паймол қиладиган мансабдорларни фош қилгувчи, адолатпарвар инсонлар бўлиб етишишлари учун курашингизни тўхтатманг. Кунлар келади бугунги кулда ўз ҳуқуқларингизни тиклаш учун қилган харакатларингиз мевасини кўрасиз ва бошингизни баланд кўтариб юрадиган кунларингиз келади албатта. Сизни муаммоларингизни эшитгувчи қорни катта мансабдорлар талайгина, лекин ўша муаммоларга ҳуқуқий бахо берадиган марднинг йўқлиги эса инсонни дилини вайрон қилади.

Кўрсатув охирида журналист аёллар нафақат ўзлари, балким ижодий гуруҳлари номидан ҳокимият амал курсисида ўтирган танноз хонимларга Умидага тайзиқ ўтказмасликни талаб қилганлари тўғри бўлган. Агар шундай қилмаганларида кўрсатувга олиб чиқиб тепаланган Умидани ушбу кўрсатувдан кейин оғир бир жиноятда айблаб қамаб юборишлари мумкин эди.

Умида Бердиалиевани «Учбурчак» кўрсатувига олиб чиқиб, шарманда қилишга унинг 27 сентябрь кунги ютубканалга ўзини ва оиласини ҳимоя қилишларини сўраб жамоатчиликдан ёрдам сўраб қилган қуйидаги мурожаати сабаб бўлди.

«Ассалому алейкум Хурматли юртдошларим!

Менга ёрдам беришларизни ёлвориб сўрайман. Ёзганларим юртбошимизга етиб боришига ёрдам беринглар Ёрдамларингизга мухтожман. Ҳақиқат излаб сизларга ёзмокдаман. ЁРДАМ БЕРИНГЛАР ИЛТИМОС, ЭЙ ЯХШИ ИНСОНЛАР!

Уч нафар вояга етмаган фарзандим билан кўчада қолмоқдаман. Менга туман хокимияти Хотин қизлар кўмитаси раисаси Розия Ашурова очиқдан очиқ таҳдид қилиб келмоқда. Ёрдам бериш ўрнига Хокимият вакиллари менга «Яна бирон жойга шикоят қилсанг 3 йилга тухмат қилиб қамоққа тиқамиз» демоқдалар.

2017 йил 26 август куни тахминан соат 18:00 ларда мени Китоб туман хокимиятига чақириб, «Кел амалий ёрдам берамиз» деб алдашди. Мен уларга «Сизлар нега ёрдам беришни ўрнига мени алдаб чақирдилариз? деб йиғласам, менга Розия Ашурова ва хокимиятда ишловчи Адолат опа, Ўткир исмли вакиллари «Сенга ёрдам йўқ» дейишди.

Кейин соат 20:00 ларда хокимият биносидан чиқиб кетаётган пайтимда орқамдан одам қўйиб Розия Ашурова 2 та нотаниш ёлланма аёлларни менга қарши ташлади. Очиқдан очиқ туман хокимияти биноси рўпарасида ўша икки аёл ўзидан ўзи «Мени туртиб юбордиз» деб шантаж қилдилар. Шу пайт бирданига арчани орқасига яшириниб ўтирган участкавойлар чиқиб келиб мени тутдилар ва олиб кетдилар. Ўзим тушунмай қолдим бўлаётган бундай ишларга.

Наҳотки хукумат идораларидаги инсонлар шунчалик ноҳакликка қўл урсалар?!

«Сени қаматамиз» дейишганди подставка қилиб, тухмат билан 13 суткага қаматишди тухмат билан. Мени айбим амалий ёрдам сўраганимми?

Қани ҳақиқат? Қани адолат? Маъмурий суд раиси  Ўсаров Лочин ҳам мени айбсизлигимга умуман эътибор қаратмасдан қонунга зид равишда суд қилиб, хеч қандай экпертиза хулосаларисиз мени қамоқ жазосига тортди. Шуми ҳақиқат.

Қамоқда очиқдан очиқ орган ходимлари «Сени тухмат билан қамашди Тошкенга мурожат қилаверганинг учун» деб устимдан кулиб «Бундан баттар бўласан» деб айтишди.

Эй яхши инсонлар ёрдам берингизлар! Мени ёзганларим, дардларим тегишли жойларга етиб боришини ва ҳуқуқларим тикланишини истайман.

Ёрдам беринглар илтимос, мени арзларимни Юртбошимиз эшитсинлар.

Менинг телефон рақамим батафсил маълумот учун:+99891-458-94-43

Умида Бердиалиева»

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.