Мўътабар Тожибоева: 2018 йил сиёсий маҳкумлари озодлиги учун курашамиз!

Мана 2018 йил кириб келди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев адолатсизлик қурбони бўлган инсонлар тақдирига бефарқ бўлмаслик ҳақида барчага умид уйғотадиган баёнотлар қилаётган бўлсада, ўнлаб сиёсий ва диний маҳкумлар озодликка чиқарилган бўлсаларда хали ҳамон тақдирида бирор бир ижобий ўзгариш бўлмасдан қамоқда қолаётган сиёсий ва диний маҳкумлар сони мингларни ташкил қилганича қолмоқда.

Бизда Ўзбекистон қамоқхоналарида қолаётган барча диний маҳкумлар ва сиёсий мотивлар билан қамалганлар рўйхатини тузиш имкони йўқ. Аммо жамоатчилик эътиборига зудлик билан қамоқдан озод этилиши шарт бўлган ўнлаб сиёсий ва диний маҳкумларнинг рўйхатини ҳавола этамиз:

1. Тоштемир Нурматов (Муҳаммадражаб Махсум қори) – Қўқондаги “Хавоқанд” тарихий масжиди имоми – 1994 йилдан буён қамоқда;

2. Акром Йўлдошев – дин арбоби – 1999 йил 17 февралидан буён қамоқда;

3. Юсуфбой Рўзимуродов – журналист – 1999 йил 15 мартидан буён қамоқда;

4. Абдулло Мадмаров  ҳуқуқ фаоли Аҳмаджон Мадмаровнинг ўғли –1999 йил 12 апрелидан буён қамоқда;

5. Абдулаҳад Мадмаров  1999 йилдан буён қамоқда (ҳуқуқ фаоли Аҳмаджон Мадмаровнинг жияни);

6. Ҳабибулло Мадмаров  2000 йилдан буён қамоқда (ҳуқуқ фаоли Аҳмаджон Мадмаровнинг ўғли);

7. Саидодил Сеиткариходжаев – 2000 йилнинг 12 сентябридан буён қамоқда;

8. Искандар Худойберганов  диндор 2001 йил август ойи бошидан буён қамоқда (Тожикистондан депортация қилинган);

9. Ғайрат Михлибоев – журналист — 2002 йил 25 июлидан буён қамоқда;

10. Санжар Исмоилов  собиқ ҳарбий 2005 йил 2 июлидан буён қамоқда;

11. Руҳиддин Фахриддинов – дин арбоби – 2005 йил 24 ноябридан буён қамоқда;

12. Исроилжон Холдоров – ҳуқуқ фаоли – 2006 йил 4 июлидан буён қамоқда;

13. Йўлдош Расулов – ҳуқуқ фаоли – 2007 йил апрелидан буён қамоқда;

14. Саидкамол Обутов  2008 йил июнидан буён қамоқда (дин арбоби Муҳаммадсолиҳ Обутовнинг укаси)

15. Дилмурод Саидов – журналист– 2009 йил 22 февралидан буён қамоқда;

16. Ғайбулло Жалилов – ҳуқуқ фаоли – 2009 йил 5 сентябридан буён қамоқда;

17. Меҳринисо Ҳамдамова – ҳуқуқ фаоли – 2009 йил 5 ноябридан буён қамоқда;

18. Зулҳумор Ҳамдамова  ҳуқуқ фаоли – 2009 йил5 ноябридан буён қамоқда;

19. Дониёр Махбубов – қийноқларга қарши курашчи —2009 йил 13 июлдан буён қамоқда;

20. Дилором Абдуқодирова  2005 йилдаги Андижон воқеалари қурбони –2010 йилдан қамоқда;

21. Шамшетов Бахтияр – Қорақалпоғистон фуқаролик жамияти фаоли — 2010 йилдан буён қамоқда;

22. Юрий Николаев – ҳуқуқ фаоли Татьяна Давлатованинг ўғли – 2011 йил 22 августадан буён қамоқда;

23. Чўян Маматқулов – ҳуқуқ фаоли – 2012 йил декабридан буён қамоқда;

24. Қудратбек Расулов (Илҳом Мамедов) – ЎХХ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб 2013 йил 6 сентябридан буён қамоқда;

25. Абат Саекеев – Қорақалпоғистон фуқаролик жамияти фаоли — 2013 йилдан буён қамоқда;

26. Фаҳриддин Тиллаев – ҳуқуқ фаоли – ЎХХ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб 2014 йил 2 январидан буён қамоқда;

27. Шуҳрат Мусин – қочқин – 2014 йил 18 феврал куни Қирғизистонда ўғирлаб кетилган;

28. Даулетбай Махамбетов – Қорақалпоғистон фуқаролик жамияти фаоли — 2014 йилдан буён қамоқда;

29. Тормеуратов Кошкарбай – Қорақалпоғистон фуқаролик жамияти фаоли — 2014 йилдан буён қамоқда;

30. Мирсобир Ҳамидқориев  продюсер – 2014 йил 15 июнидан буён қамоқда (Россияда ўғирлаб кетилган)

31. Арамаис Авакян – тадбиркор (фермер) – 2015 йил 4 сентябридан буён қамоқда.

32. Хумоюн Рахмонов — ҳуқуқшунос, 2 гуруҳ ногирони, 6 йиллик қамоқ жазосига хукм қилинган;

33. Авазхон Азимов – Наманган вилояти Поп туманилик. Ўзбекистон Республикаси Мехнат Вазирлигининг Кореядаги Бандликка рухсат бериш тизими (дастури) бўйича, яъни қонуний шартнома асосида (E-9 viza) ишлаб келган. Ўзбекистон МХХси талаби билан хибсга олинган ва 2017 йил март ойида иши судда кўрилаётган паллада ғайриқонуний равишда, яъни Авазхонга уйқу дори ичириб, ўзбек МХХчиларига топшириб юборилган. Ўзбекистондаги адолатсиз судлов хукмига асосан Авазхон Азимов 7 йилга қамоқ жазосига хукм қилинган;

34. Ойбек Мўминов – Фарғона вилояти Олтиариқ туманилик. Ўзбекистон Республикаси Мехнат Вазирлигининг Кореядаги Бандликка рухсат бериш тизими (дастури) бўйича, яъни қонуний шартнома асосида (E-9 viza) ишлаб келган. Ўзбекистон МХХси талаби билан хибсга олинишида хабар топгач, 2016 йилнинг 18 октябрь куни Туркияга учиб кетиш учун билет олган, аэропортда самолётда чиқиш вақтида иммиграция ходимлари томонидан тутиб кетилган. Хозиргача унинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

35. Шахбоз Рашидов – Ўзбекистон Республикаси Мехнат Вазирлигининг Кореядаги Бандликка рухсат бериш тизими (дастури) бўйича, яъни қонуний шартнома асосида (E-9 viza) ишлаб келган. 2016 йил июнь ойида Корея хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қонунга зид равишда хибсга олиниб, Ўзбекистон МХХ вакиллари топшириб юборилган. Хозиргача унинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

36. Жамолиддин Абдурахимов – ЎХХ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб қамоқда, тақдири номаълум;

37. Абдурасул Мамарахимов – ЎХХ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб қамоқда, тақдири номаълум;

38. Иброхим Мирзахонов – ЎХХ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб қамоқда, тақдири номаълум;

39. Рустам Абдубаннопов (Сайид Али) Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги хузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза Маркази хужжатлар криминалистик экспертизаси лабараторияси эксперти – ЎХХ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб 2016 йилнинг 6 август куни хибсга олинган, 2017 йил 20 январь куни 8 йиллик қамоқ жазосига хукм қилинган;

40. Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат) – Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қўлëзмалар институти тадқиқодчиси – ЎХХ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб 2016 йилнинг 22 июль куни хибсга олинган, тақдири номаълум;

41. Бобомурод Абдуллаев – журналист – 2017 йил 27 сентябрдан буён хибсда;

42. Шавкатжон Оллоёров – Тошкентдаги Pelete¸ «Павлин-мавлин»¸ «Ҳазрати Али бува» ресторанлари эгаси тадбиркор – ЎХХ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб қамоқда, тақдири номаълум;

43. Равшанбек Салаев – ишбилармон, тадбиркор ЎХХ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб қамоқда, тақдири номаълум;

44. Ҳаёт Хон Насриддинов – блоггер, журналист ва иқтисод фанидан дарс берган ўқитувчи – ЎХХ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб қамоқда, тақдири номаълум.

Мўътабар Тожибоева
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш халқаро ташкилотининг
асосчиси ва рахбари

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.