Бобомурод Абдуллаевни Усмон Ҳақназаров бўлишини истовчи кимсалар қилмишлари!

 

БОБОМУРОД АБДУЛЛАЕВ ОИЛАСИДАГИЛАР ҲАЁТИ ХАВФ ОСТИДА!

Бобомуродни оиласидагилар ҳаёти ҳам ҳавф остида қолмоқда. Бундай дейишимга сабаб, бугун ярим соат олдин Гавҳар опа мен билан Бобомуродни Усмон Ҳақназаров эмаслиги ҳақида айтаётган гапларини эълон қилиш ўрнига уни Усмон Ҳақназаровлигига урғу бериб, интернетларда тарқатилаётган ҳабарлардан норозилигини айтиб турганида, унинг қўлидан менга номаълум бўлган эркак телефонни онахонни қўлидан тортиб олди ва онага очиқ ошкора дағдаға қилди. Қайтиб қўнғироқ қилишни имкони бўлмаяпти.

Бобомурод Абдуллаев онаси Гавҳар опа билан учрашганида у ўзини Усмон Ҳақназаров эмаслигини, уни қўлга олган пайтда 5 сутка ичида уни тик турган ҳолда, оч наҳор сақлаганликларини, узлуксиз қийноқлар, уйқусизлик, очлик сабаб Бобомурод ўзини «Усмон Ҳақназаров» эканлигини тан олишга мажбур бўлганлигини йиғлаб айтиб берган онасига.

Шу хабарни эшитгандан буён онаизор ўзини қўлга ололмаяпти.

Даниел Кислов ёрдамида ўтган йилнинг октябрь ойида Атаева билан Гавҳаржон Мадаминова билан ишончнома расмийлаштирилган. Ишончнома нусхасини Гавҳар опада қолдирилмаган.

Октябрь ойидан буён Атаева Гавхар опа билан алоқага чиқиб, бирор бир кўмакни бермаган. Ундан орадан тўрт ой ўтган бўлса қилган ишларини кўрсатишини талаб қилишганида у бир ярим ойдан буён капелницада ётганини айтиш билан чекланган.

Гавҳар опа учрашув пайтида ўғлини «Усмон Ҳақназаровман» дейишга мажбур қилишгани ҳақидаги гапларни айтишига қарамасдан Салай Мадаминовнинг издошлари бўлмиш журналистлар тўдаси Гавҳар опанинг Усмон Ҳақназаров ҳақидаги фикрларини умуман эфирга беришмаяпти.

Бугун Гавҳар опа билан суҳбатлашаётган пайтимизда у киши ББС радиосига умуман интервью бермаганлигини, Сурат Икромовга эса ўзи билан қилинган видеоролик тагига Бобомуродни Усмон Ҳақназаров деб ёзиб қўйгани ёлғон эканлигини, уни олиб ташлашини талаб қилган. Лекин бугунги кунда Салай Мадаминовни Ўзбекистонга қайтариш кампаниясини олиб бораётган Сурат Икромов Бобомуродни қандай усул билан бўйнига «Усмон Ҳақназаров» илингани ҳақида эшитган бўлишига қарамай, бу ҳамда лом мим деётгани йўқ.

Тергов органи Бобомуродни 2011 йилдан буён Салай Мадаминовга тегишли сайтларга “Усмон Ҳақназаров” номи билан мақолалар ёзган деб айблаётган бўлса, Салай Мадаминов ва унга қарашли радиолар ва сайтлар уни 2003-2004 йилларда Centrasia.ru сайтида мақолалари эълон қилинган “Усмон Ҳақназаров” эканлигига ҳам урғу бериб, унга қарши туҳмат маълумотларни тарқатмоқдалар.

Бобомурод Абдуллаев бир неча йиллар Британиянинг уруш ва тинчликни ёритиш институти (IWPR) мухбири бўлган. 2002 йил 14 октябрда эса “Озод Овоз” номли нодавлат ташкилотига асос солиб шу номли сайтни бошқарган.

Ўша пайтларда мамлакатдаги манфур мансабдорларнинг кирдикорларига қарши очиқ ошкора гапиришдан чўчимаган, кураша олган журналист қандай қилиб, яширин ном билан ўзи яшаётган ватанига қарши, ўз касбдошлари бўлмиш журналистлар ва бошқа фаолларга қарши туҳмат, бўҳтонлар ёзиши мумкин?

Салай Мадаминовга тегишли журналистлар ҳам бошига кулфат тушган ўз ҳамкасблари Бобомуродимга туҳматлар қилиб, хали суднинг ҳукми билан исботини топмасдан туриб, Бобомуродни Усмон Ҳақназаров деб атамоқдалар. Бобомуроддан онаси орқали чиқарилган хабарни эса эфирга бермаптилар!

ҚАНИ АДОЛАТ? ҚАНИ ЖУРНАЛИСТИК ҲОЛИСЛИК?

 

БОБОМУРОДНИ УСМОН ҲАҚНАЗАРОВ БЎЛИШИДАН МАНФААТДОР КИМСАЛАР ҚИЛМИШЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

 

2012 йил 26 сентябрь кунги САЛАЙ МАДАМИНОВНИ ББСДАГИ ДОИМИЙ МУХБИРИ ПАҲЛАВОН СОДИҚ БИЛАН УСМОН ҲАҚНАЗАРОВ БЎЙИЧА СУҲБАТИ – ТИНГЛАНГ! МУНОФИҚЛАРНИНГ НАҒМАЛАРИНИ!

3 декабрь 2013 йил: «УСМОН ҲАҚНАЗАРОВ» – САЛАЙ МАДАМИН БИЛАН СУҲБАТ

 

3 октябрь 2017 йил. САЛАЙ МАДАМИНОВ ЖУРНАЛИСТ БОБОМУРОД АБДУЛЛАЕВГА ЎҚИГАН ҲУКМИ!

 

2017 йил 3 октябрь: САЛАЙ МАДАМИНОВ ВА УНИНГ ББСДАГИ ШОТИРИНИ БОБОМУРОД АБДУЛЛАЕВГА ҚАРШИ ЎҚИГАН АЙБЛОВ ҲУКМИ! АЛБАТТА БУ КУН ТАРИХ ЗАРВАРАҚЛАРИГА МУХРЛАНДИ!

2017 йил 3 октябрь: САЛАЙ МАДАМИНОВ ВА УНИНГ ББСДАГИ ШОТИРИНИ БОБОМУРОД АБДУЛЛАЕВГА ҚАРШИ ЎҚИГАН АЙБЛОВ ҲУКМИ! АЛБАТТА БУ КУН ТАРИХ ЗАРВАРАҚЛАРИГА МУХРЛАНДИ!

2017 йил 3 октябрь: ЭРК «мухбири» ПАҲЛАВОН СОДИҚ (АЗАМАТ ТУРҒУНОВ) – 14 ЙИЛЛИК УСМОН ҲАҚНАЗАРОВ, БУ – БОБОМУРОД АБДУЛЛАЕВДИР!

 

 

2017 йил, 13 октябрь: САЛАЙ МАДАМИНОВНИНГ «ОЗОДЛИК» МАТБУОТ МАРКАЗИ СУД ҲУКМИ ЧИҚМАЙ ТУРИБ, БОБОМУРОД АБДУЛЛАЕВНИ УСМОН ҲАҚНАЗАРОВ ДЕЯ ҚИЛГАН ТАРҒИБОТИ

 

2017 йил, 16 октябрь кунги НАМОЗ НОРМЎМИН ЖАНОБЛАРИНИ БОБОМУРОД АБДУЛЛАЕВНИ УСМОН ҲАҚНАЗАРОВ ДЕЯ ИШОНТИРМОҚЧИ БЎЛИБ ҚИЛГАН МАЪРУЗАСИ

 

2017 йил, 27 октябрь кунги САЛАЙ МАДАМИНОВНИ ББСДАГИ МУХБИРИ ТАЙЁРЛАГАН БОБОМУРОДГА ТУҲМАТ ҚИЛИБ,  САЛАЙНИ ГУМАШТАСИ ТЕМУР ПЎЛАТ БИЛАН «ИНТЕРВЬЮ»СИ 

 

2017 ЙИЛ 2017 йил: САЛАЙ МАДАМИНОВНИНГ ББСДАГИ ШОТИРИ ПАҲЛАВОН СОДИҚНИ БОБОМУРОД АБДУЛЛАЕВГА ҚАРШИ ЎҚИГАН ҲУКМИ

 

18 декабрь 2017 йил. САЛАЙ МАДАМИНОВГА ТЕГИШЛИ ЎХҲ САЙТИ УСМОН ҲАҚНАЗАРОВ НОМИ БИЛАН ЧОП ҚИЛИНГАН БАРЧА ТУҲМАТ МАТЕРИАЛЛАРНИ ЧОП ҚИЛИШИГА МАЪСУЛ БЎЛГАН МАҲАРРИРИ ЗАМИР МАЛИК ТАЛВАСАСИ


27 декабрь 2017 йил. «УСМОН ҲАҚНАЗАРОВ» – САЛАЙ МАДАМИНОВНИНГ ЖИНОИЙ ШЕРИГИ ИСЛОМ ҲОЛБОЙ ТАЛВАСАСИ

 

04.01.2018 йил. БОБОМУРОДНИ ОНАСИДАН ЎҒЛИНИ ЗИММАСИГА «УСМОН ҲАҚНАЗАРОВ» ЭКАНЛИГИНИ ТАН ОЛИШГА МАЖБУРЛАБ, 5 КУН ДАВОМИДА ҚЎЛЛАНИЛГАН ҚИЙНОҚЛАР ҲАҚИДА ЭТИШГАНИДАН КЕЙИН БОБОМУРОДНИ УСМОН ҲАҚНАЗАРОВ ДЕЯ РЕКЛАМА ҚИЛГАН ҲУҚУҚ ФАОЛИ СУРАТ ИКРОМОВ

 

05.02.2018 йил. ОТАНАЗАР ОРИПОВ:  УСМОН ҲАҚНАЗАРОВ КИМ ДЕЯ БАҲС ҚИЛАВЕРМАНГЛАР, БОБОМУРОД ҚАМАЛСА ҚАМАЛАР, САЛАЙ БОШЧИЛИГИДАГИ РАДИКАЛЛАРГА ТЕГИШМАСА БЎЛДИ:

ОТАНАЗАР ОРИПОВ ҲАР ДОИМГИДЕК «ҲАҚЛАР» – БИРГИНА БОБОМУРОД АБДУЛЛАЕВНИ ҚУРБОНЛИККА БЕРСАК ЕТАДИ, БОШҚАЛАРНИ СИРЛАРИМИЗ ОЧИЛМАСИН, ТИНЧИМИЗ БУЗИЛМАСИН!
ИККИ ЙИЛДАН ОРТИҚ САНГОРОДДА ЎТА ОҒИР АҲВОЛДА ЁТГАН НУРИДДИН ЖУМАНИЁЗОВ ЎЛИМИДАН БИРОЗ ОЛДИН ОЗОДЛИККА ЧИҚҚАН ШЕРИГИ ОРҚАЛИ ИЛТИЖО ҚИЛИБ ХАБАР ЖЎНАТГАНИДА, ЭЛЧИ ҲИСОБЛАНМИШ СОБИҚ МАҲКУМНИ ОТАНАЗАР ОРИПОВ ХОНАДОНИДАН ИТДЕК ХАЙДАГАНДИ.
ЎЗ ФАОЛИ НУРИДДИН ЖУМАНИЁЗОВ ЎЛИМИ ЮЗАСИДАН ЯРИМ БЕТЛИ ТАЪЗИЯНОМА ЁЗИШГА ЯРАМАГАН БУ НУСХАЛАР МАНФААТИ УЧУН НЕГА БОБОМУРОД АБДУЛЛАЕВ ҚУРБОН БЎЛИШИ КЕРАК?

НУРИДДИН ЖУМАНИЁЗОВ, БОБОМУРОД АБДУЛЛАЕВЛАР ШАХМАТ ДОНАСИДАГИ БИРИНЧИ ЎРИНДА ҚУРБОН ҚИЛИНИШИ ШАРТ БЎЛГАН ПИЁДАЛАР!

 

 

ОТАНАЗАР ОРИПОВ: САЛАЙ АКАМИЗНИ ҲУҲКУМАТНИ ҚЎЛГА ОЛИШИ УЧУН ҚАРАНГ КИМЛАРНИ ҚУРБОНЛИККА БЕРДИК:

  1. ЮсуфбойРўзимуродов ЭРК партияси аъзоси, журналист – 1999 йил 15 мартидан буён қамоқда;
  2. Исроилжон Холдоров – ЭРК партияси аъзоси, ҳуқуқ фаоли – 2006 йил 4 июлидан буён қамоқда;
  3. Алишер Соипов – журналист – 24 октябрь 2007 йилда Салай Мадаминов билан ҳамкорлиги сабаб отиб ўлдирилган;
  4. Фуад Рустамхўжаев 24 сентябрь 2011 йилда Салай Мадаминов билан ҳамкорлиги сабаб отиб ўлдирилган;
  5. Фазлиддин Зайниддинов  ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан ҳамкорлиги сабаб, 2012 йилдан буён қамоқда;
  6. Қудрат Расулов (Илҳом Мамедов– ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан ҳамкорлиги сабаб 2013 йил 6 сентябридан буён қамоқда;
  7. Фаҳриддин Тиллаев – ЎХҲ аъзоси – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан ҳамкорлиги сабаб, 2014 йил 2 январидан буён қамоқда;
  8. Нуриддин Жуманиёзов – ЎХҲ аъзоси – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан ҳамкорлиги сабаб 2014 йил 2 январидан қамоқда бўлган. 2014 йил октбрь ойидан бошлаб Сангородда ётган; икки марта оғир операцияни бошидан кечириб, 2016 йил 31 декабрь куни сангородда вафот этган;
  9. Жамолиддин Абдураҳмонов – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан ҳамкорлиги сабаб қамоқда, тақдири номаълум;
  10. Абдурасул Мамарахимов – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан ҳамкорлиги сабаб қамоқда, тақдири номаълум;
  11. Иброҳим Мирзақулов – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан ҳамкорлиги сабаб қамоқда, тақдири номаълум;
  12. Рустам Абдубаннопов (Сайид Али) – Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги хузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза Маркази хужжатлар криминалистик экспертизаси лабараторияси эксперти – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб 2016 йилнинг 6 август куни хибсга олинган, 2017 йил 20 январь куни 8 йиллик қамоқ жазосига хукм қилинган;
  13. Акром Маликов (Абдуллоҳ Нусрат) – Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қўлëзмалар институти тадқиқодчиси– ЎХХ етакчиси Салай Мадаминов билан ҳамкорлиги сабаб 2016 йилнинг 22 июль куни хибсга олинган, тақдири номаълум;
  14. Бобомурод Абдуллаев – журналист – 2017 йил 27 сентябрдан буён хибсда;
  15. Шавкатжон Оллоёров – Тошкентдаги Pelete¸ «Павлин-мавлин»¸ «Ҳазрати Али бува» ресторанлари эгаси тадбиркор – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб қамоқда, тақдири номаълум;
  16. Равшанбек Салаев – ишбилармон, тадбиркор ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб қамоқда, тақдири номаълум;
  17. ҲаётХон Насриддинов – блоггер, журналист ва иқтисод фанидан дарс берган ўқитувчи – ЎХҲ етакчиси Салай Мадаминов билан қилган ҳамкорлиги сабаб қамоқда, тақдири номаълум.
Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan