Category Archives: Муқобил Ўзбекистон

Камолиддин Раббимов: Муҳтарам Президент, бу ҳолатлар янги Ўзбекистонимизга оғир юк бўлади…

Ушбу постни ёзишдан олдин анча ўйландим. Лекин, бу фикрларни айнан ҳозир билдириш лозим топдим. Фикрларим Ўзбекистон давлатчилигига етиб боради деб умид қиламан. Гап Бобомурод Абдуллаев, Ҳаёт Насреддинов ва улар устидан кутилаётган суд жараёни ҳақида.

Францияда янги босмадан чиққан «Икки дунё тамаддуни» асар ҳақида суҳбат (2-қисм)

2-қисм, махсус сон

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан эксклюзив интервью (аудио), 2-якуний қисм

Ziyo Nur
26.02.2018

Куни кеча Францияда ўзбекистонлик таниқли сиёсатшунос, мустақил тадқиқотчи Камолиддин Раббимовнинг “Икки дунё тамаддуни” номли янги асари француз тилида нашрдан чиқди.

Китоб муаллифи билан шу ҳақда атрофлича суҳбатлашдик.

Францияда янги босмадан чиққан «Икки дунё тамаддуни» асари ҳақида суҳбат (1-қисм)

Махсус сон

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов билан эксклюзив интервью (аудио), 1-қисм

Ziyo Nur

25.02.2018

Куни кеча Францияда ўзбекистонлик таниқли сиёсатшунос, мустақил тадқиқотчи Камолиддин Раббимовнинг “Икки дунё тамаддуни” номли янги асари француз тилида нашрдан чиқди.

Китоб муаллифи билан шу ҳақда атрофлича суҳбатлашдик.

Ҳуқуқ фаоли: Тайёр туринг, Жамшид Каримовнинг ўлими яқин…

Жамшид Каримов таниқли журналист Самарқанд вилоятида жойлашган руҳий касалликлар шифохонасининг ёпиқ тартибдаги қамоқхонасида бир кишилик камерада ўз умрини қарийб 11 йилини руҳий босимлар ва кучли назорат остида ўтказган.

Ўзбекистон Республикасининг 1-президенти Ислом Каримовнинг учинчи акаси Арслон Каримовнинг ўғли, мустақил журналист Жамшид Каримов бугунги кунда ўта оғир кунларни бошидан кечираётганлиги сабаб ўзининг ўлими хақида кўп гапирмоқда…

Бобомурод Абдуллаевни Усмон Ҳақназаров бўлишини истовчи кимсалар қилмишлари!

 

БОБОМУРОД АБДУЛЛАЕВ ОИЛАСИДАГИЛАР ҲАЁТИ ХАВФ ОСТИДА!

Бобомуродни оиласидагилар ҳаёти ҳам ҳавф остида қолмоқда. Бундай дейишимга сабаб, бугун ярим соат олдин Гавҳар опа мен билан Бобомуродни Усмон Ҳақназаров эмаслиги ҳақида айтаётган гапларини эълон қилиш ўрнига уни Усмон Ҳақназаровлигига урғу бериб, интернетларда тарқатилаётган ҳабарлардан норозилигини айтиб турганида, унинг қўлидан менга номаълум бўлган эркак телефонни онахонни қўлидан тортиб олди ва онага очиқ ошкора дағдаға қилди. Қайтиб қўнғироқ қилишни имкони бўлмаяпти.

Бобомурод Абдуллаев онаси Гавҳар опа билан учрашганида у ўзини Усмон Ҳақназаров эмаслигини, уни қўлга олган пайтда 5 сутка ичида уни тик турган ҳолда, оч наҳор сақлаганликларини, узлуксиз қийноқлар, уйқусизлик, очлик сабаб Бобомурод ўзини «Усмон Ҳақназаров» эканлигини тан олишга мажбур бўлганлигини йиғлаб айтиб берган онасига.

Толиб Ёқуб: Сохта айблар билан қамалганлар (5-қисм)

Ислом Каримовнинг 80 ёшлик юбилейига бағишланади

5-қисм

Жамшид Каримов: Шавкат Мирзиёев билан кўп учрашганман (интервью, 5-якуний қисм)

ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ЖИЯНИ ЖАМШИД КАРИМОВ БИЛАН СУҲБАТ (5якуний қисм)

30.01.2018

Азиз ўқувчилар!

Мана ўтган уч ойдан бери Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган президент Ислом Каримовнинг жияни таниқли журналист Жамшид Каримов билан туркум суҳбатларимизни катта қизиқиш билан ўқиб боряпсиз.

Бугун 30 январь  – Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги куни Жамшид Каримов билан интервьюмизнинг якуний 5-қисмини эътиборингизга ҳавола этишдан аввал баъзи мулоҳазаларга тўхталиб ўтмоқчимиз.

Толиб Ёқуб: Оммавий қатағонлардан жабрланганлар (4-қисм)

Ислом Каримовнинг 80 ёшлик юбилейига бағишланади

4-қисм

СССР қулагач, бошида барча собиқ республикалар аҳолиси орасида юксак кўтаринки руҳ (эйфория) кузатилди. 70 йилдан ошиқ ёлғонга асосланган, димиққан совет пропагандаси (ташвиқоти)дан тўйган халқлар ўз республикаларида яккапартиявийликдан воз кечиб янги-янги партиялар ва ижтимоий ташкилотлар туза бошлашди.

Мас., Литвада ижтимоий-сиёсий “Саюдис” тез орада умумхалқ ташкилотига айланди ва иккиланмай коммунистик партияни тарих ахлатхонасига улоқтирди. Худди шундай ташкилот Ўзбекистонда 1988 йил 11 ноябрьда тузилди – бу ташкилот “Ўзбекистон Бирлик Халқ Ҳаракати” деб аталди. 1991 йилда Наманганда “Адолат”, Қўқонда эса “Одамийлик ва инсонпарварлик” ташкилотлари тузилди.

Толиб Ёқуб: Ислом Каримов кимларни ўзига ва ўз режимига душман дея қарарди? (3-қисм)

Ислом Каримовнинг 80 ёшлик юбилейига бағишланади

3-қисм

И.Каримов ҳамма вақт ўзгача фикр, ўзгача эътиқод ва ўзгача дунёқарашга эга бўлган инсонлар – мухолиф кайфиятдаги сиёсатчилар, ҳуқуқбонлар, журналистлар ва диний уламоларни ўзига ва ўз ҳокимиятига душман деб ҳисоблаб келди.

Толиб Ёқуб: Сиёсий зўравонлик ва қатағон қурбонлари тақдирига бир назар! (2-қисм)

 Ислом Каримовнинг 80 ёшлик юбилейига бағишланади

2-қисм

1. АҲОЛИНИНГ МАМЛАКАТДАН ОММАВИЙ  ЧИҚИБ  КЕТИШИ

[ўрисча: Массовый исход населения].

Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидан аҳолининг оммавий чиқиб кетиши бир неча бор кузатилган. Мас., Чор Россияси 19-аср ўрталарида Марказий Осиёни босиб олиш урушларини бошлаганда аҳолининг бир қисми оммавий равишда Афғонистон, Қашғар ва бошқа юртларга чиқиб кетишган.