Category Archives: Мурожаатлар

Мурожаатнома: «Сохта айбловлар билан қамалган барча инсонлар озод этилсин…»

БМТ ИҲК комиссари Зайд Раад ал- Ҳусайннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан Ўзбекистон фуқаровий жамият вакилларининг мурожаати

10-12 Май кунлари БМТ ИҲК делегациясининг Бош комиссари Зайд Раад ал- Ҳусайн бошчилигида расмий ташрифи бўлиб ўтади. 

Диктатор Каримовнинг раҳбарлигидаги охирги йилларда бирорта ҳам инсон ҳуқуқлари бўйича махсус воизлар Ўзбекистонга боришга эриша олмаганликларидан, бу юқори мартабадаги ташриф инсон ҳуқуқлари борасида ижобий ўзгаришларни узоқ йиллар кутаётган ўзбекистонлик мустақил инсон ҳуқуқлари фаолларида қандайдир умид пайдо қилмоқда.

Бухоролик МХХ қотиллари шериги «ёлланма адвокат»га қўзғатилган интизомий иш Адвокатлар палатасида мухоқама қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар Палатаси раиси Р.Аҳмедовнинг Республика Адвокатлар Палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи З.Муҳамедовага жўнатган хатига кўра 2016 йилнинг 30 декабргача Бухоро вилоят Адвокатлар Палатаси Рахим ва Илхом Ибодовларнинг ғайриқонуний хибсга олиб, уларга қийноқ қўлланишида иштирок этган «ёлланма адвокат» Хожиев Жалилнинг устидан интизомий иш қўзғаб, мухокамасини қилишлари керак эди.

Бухоро МХХсидаги қотилларнинг ҳамтовоғи «ёлланма адвокат» Жалил Хожиев кирдикорлари Адлия бошқармасида мухокама қилинади

output_vQGGXe (1)

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилоят ҳудудий Бошқармаси бошлиғи З.И.Мухамедовага

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди раиси И.Муслимовга

Бухоро вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари О.Эшбековга

Бухоро шахар прокурори Р.Рахматовга

Ўғлим Илҳомнинг қотиллари – погонли шоқоллар ва уларнинг жиноий шериги “ёлланма” адвокат, судьялар ва бошқа қотиллик иштирокчиларни жиноий жавобгарликка тортилишларини талаб қиламан!

Мухтарам вилоятни бошқариб турган вакиллар!

Бугун 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси Бухоро вилоят худудий бошқармасида ўғилларим Рахим ва Илҳом Ибодовларни ғайриқонуний хибсга олиб, уларга нисбатан қийноқлар қўлланилиши, уларнинг ҳимоя ҳуқуқлари топталишида, ванихоят ўғлим Илҳом Ибодовнинг қийноқларга солиб ўлдирилишига сабабчилардан бири бўлган ва ўғилларимнинг ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш ўрнига унинг қотиллари томонидан туриб тергов пайтида ўғилларимга нисбатан қўлланилаётган қийноқларга қаршилик қилмаган Бухоро вилояти маъмурий органларининг югурдакларидан бўлмиш “ёлланма” адвокат Жалил Хожиевнинг жиноий кирдикорлари ҳақида ёзган шикоятимизни мухокама қилишга қарор қилибсизлар. Умид қиламанки шикоятда келтирилган барча важларни атрофлича мухокама қилиб, қонуний хулоса берасизлар!

Хурсанд Ражабова: Ёлланма адвокатнинг жиноятларига ким чора кўради?

13921

Тошкент. Матбуотчилар кўчаси б уй. Президент девонига, Президент Ислом Каримовга;

Тошкент. Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигига:

Бухоро вилояти хокимлиги Адлия бошқармаси хузуридаги адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи Малака комиссиясига

Бухоро шахри Элобод кўчаси 15 уйда яшовчи Ражабова Хурсанд ва нотариал орқали тасдиқланган ишончномага асосан шу уйда яшовчи Ғаффурова Нодира Джамаловна ва Хикматова Нигора Фурқатовналарнинг ишончли вакили Ибодова Дилфузадан

ТАЛАБНОМА АРИЗА

Биз тадбиркор ва ишбилармон Ибодовлар оила аъзолари токи ўзимиз тўқнаш келмагунимизча адолатсизлик, қонунларни оёқ ости қилишдаги маъмурий органлар амалдорларининг иштироки ҳақида умуман тушунчага эга эмасдик.

Ушбу аянчли фожеанинг сабабчилари ҳам, қурбонлари ҳам менинг ўғилларим – ака ука ишбилармон, тадбиркорлар — 1972 йил 16-июнда туғилган, Бухоро вилояти Бухоро шахри Элобод кўчаси 17-уйда яшаган, Бухоро шахридаги 2008 йилда ташкил этилган “Ал Ражаб автоглобал Сервис” хусусий корхонаси рахбари Ибодов Илҳом Ражабович ва 1968 йил 31-августда туғилган, Бухоро вилояти Бухоро шахри Элобод кўчаси 15-уйда яшовчи “Ал Ражаб автоглобал Сервис” хусусий корхонаси бош хисобчиси Ибодов Рахим Ражабовичлардир..

Андижон қирғинини унутмайлик!

АТАМБАЕВ-page-001

Қонли Андижон фожеасининг 11 йиллиги арафасида ўзбек халқининг тақдирига бефарқ қарамаган, сукунатга рози бўлмаган барча юртдош ва миллатдошларимизга

Ўзбекистон фуқаролик жамияти «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши номидан

М У Р О Ж А А Т Н О М А

Ҳурматли юртдошлар, қадрли миллатдошлар!

Маълумки, бир неча кундан кейин юзлаб, балки минглаб ватандошларимизнинг қони тўкилган мудҳиш фожеага – Ўзбекистон ҳукуматининг инсониятга қарши ваҳшиёна жиноятлар содир этгани — Андижон қирғинига 11 йил тўлади!

Ўтган 11 йил мобайнида мазкур фожеанинг асосий айбдорлари бўлганлар, нафақат жазоланмади, балки дунёдаги энг демократик давлатларнинг раҳбарлари томонидан геосиёсий манфаатлар сабабли қўллаб-қувватланиб келинмоқда.

Диққат эълон! Хакерлик хужумига учраган сайтимиз манзили ўзгарди

cayt

2016 йилнинг 8 апрель жума куни «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти сайти  http://fieryheartsclub.org/ хакерлик хужумига учради.

Бир неча кунлик уринишлардан сўнг ташкилотнинг сайти кеча 13 апрель куни тикланди ва энди сайтга мана бу линк орқали кириб  http://mutabar.org/  чоп қилиниб бораётган материаллар ва билан танишишингиз мумкин.

Хакерлик хужумига учраган сайтимизни қайтадан тикланишига яқиндан кўмак берган фуқаролик жамияти фаолларининг интернет нашрларини хавфсизлигини таъминлашга кўмак берувчи Канададаги https://equalit.ie/ ташкилоти ва унинг рахбари Дмитрий Витальевга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

Хурмат билан 

Мўътабар Тожибоева
«Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти рахбари

Улуғбек Бакиров: Бу дунёга ҳеч ким устун бўлмаган!

Бундан икки йилча аввал Россияда ишлаётган бир дўстим бир ажойиб воқеани куйиниб айтиб берган эди. Кечадан бери ўша воқеани эслаябман.

Ўша пайтда Россиянинг бир чеккароқ шаҳрида (аниқ эсимда қолмабди жой номи) тахминан 45-50 ёшлар атрофидаги бир ўзбек киши тўсатдан вафот этади.

У ҳаёти давомида одам ўлдирган, қиморбоз, одамларни қақшатган, хуллас, кўплаб разил ишларни қилиб, қамалиб чиққан одам экан. Россияда ҳам одам савдосида айбланиб, қамалиб чиққан экан. Ундан жабр чекмаган ўзбек меҳнат муҳожирлари кам экан. Лекин, ўша ҳаром йўллар билан анча бойлик ортирган, Россияда уй-жой, дачалар қилган, қимматбаҳо машиналарда юрадиган кимса экан. Хуллас, уни қазоси етиб, ўлибди.

Толиб Ёқубов ва Озода Ёқубовалар Азам Фармоновни ҳимоя қилишни сўраб Ҳалқаро ташкилотларга мурожаат қилмоқдалар

invite Washington DC-page-001Куни кеча бир бир бирига боғлиқ бўлган иккита хабар олдим.

Биринчиси Amnesty International Amnesty International ҳалқаро ташкилотининг Ўзбекистондаги қийноқларга қарши курашиш кампаниясини бошқараётган вакили Светлана Воробевадан, иккинчиси эса 9 йилдан буён Жаслиқ қамоқхонасид қийноқларга солиниб келган сиёсий махкум Азам Фармоновнинг турмуш ўртоғи Озода Ёқубовадан.

Светлана ўз хатида 15 апрель куни Amnesty International ташкилотининг Ўзбекистондаги қийноқларга бағишланган «Сирлар ва ёлғонлар: Ўзбекистонда қийноқ остида тан олинган иқрорликлар” деб номланган хисоботи тақдимоти бўлиб ўтиши шу борада Вашингтонда ва Берлинда ўтказиладиган тадбирлар ҳақида ёзаркан, ушбу ҳисоботни тайёрлашда яқиндан кўмак берганимиз учун миннатдорчилик билдирган.

(http://www.amnesty.de/presse/2015/3/26/amnesty-international-stellt-bericht-zu-folter-usbekistan vor?destination=suche%3Fwords%3DUsbekistan%26search_x%3D0%26search_y%3D0%26form_id%3Dai_search_form_block).

9 йиллик қамоқ жазосини ўтаган Азам Фармонов озодликка чиқишига 15 кун қолганда қамоқ муддатини узайтириш учун терговга жўнатилди

2577-2015 letter to counsel(1)-page-0012006 йилнинг 29 апрель куни ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилоят бўлими раиси Азам Фармонов ва шу жамиятнинг аъзоси Алишер Кароматовлар ғайриқонуний усул билан тухмат уюштирилиб хибсга олиндилар. Кўплаб қонунбузилишлар билан бўлиб ўтган тергов ва суд жараёни натижасида бу икки ҳуқуқ фаоли узоқ йилларга қамоқ жазосига хукм қилиндилар.

9 йилга озодликдан махрум қилиш хукмига асосан жазо муддатини ўташ учун Азам Фармоновни Жаслиққа жўнатдилар. 2015 йилнинг 29 апрель куни 9 йиллик қамоқ муддатини тўлиқ ўтаб бўлган Азамжон Фармонов оиласи бағрига қайтиши кутилаётганди.

Афсуски. Куни кеча Озода Ёқубова мен билан скайп орқали боғланиб, дод солиб йиғлаб бошларига яна кулфат тушганлигини айтиб фарёд урди…

Даъвогар суст бўлса қози иймонини ютади

Т е л е г р а м м а

Тошкент. Матбуотчилар кучаси б уй. Президент девонига, Президент Ислом Каримовга;

Нусхаси: Фарғона. Шамсутдинов кўчаси 16 уй. Фарғона вилоят прокуратураси терговчиси Ислом Мирзалиевга;

Нусхаси: Тошкент. Шевченко кўчаси 6 уй. Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига:

З май 2005 йил

Мухтарам жаноб Исломжонлар!

1 апрель куни «Фуқаролик жамияти» Ҳалқ Харакати ва «Ўтюраклар» Клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти номидан содда ва оми ўзбек ҳалқига мурожаатнома эълон қилинган экан. Ушбу мурожаатнома билан бизнинг бутун оиламиз ҳам яқиндан танишиб чиқдик ва мурожаатномага тўлиғича қўшилдик.