Category Archives: Аъзам Фармонов

Эзгулик: Ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармоновнинг озод қилинишини олқишлаймиз!

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Баёноти

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятиБаёнотиҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИСИ АЪЗАМ ФАРМОНОВНИНГ ОЗОД ҚИЛИНИШИНИ ОЛҚИШЛАЙМИЗ!Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли муассасадан Аъзамжон Фармоновнинг муддатидан аввал озод қилинишини олқишлайди. Буни фуқаролик жамияти шакллантиришида қўйилаётган юксак қадам сифатида баҳолаб, бу одимнинг давомли бўлишига умид қилади.Жамиятимиз шу йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси маъмуриятига хат билан мурожаат қилиб, қамоқларда қолаётган фуқаролик жамияти вакилларини озод қилиш, жуда бўлмаганда улар билан учрашувлар ташкил этишни сўраганди. Бошқарма жамиятимизга бу борада ижобий жавоб қайтариб, Аъзамжон Фармоновнинг озод қилинишида фаолларимизнинг иштирокини таъминлади. Аъзамжон Фармоновнинг озод қилиниши президент Шавкат Мирзиёев томонидан бошланган умидбахш ислоҳотларнинг самараси ўлароқ баҳоналаниши лозим. Ва, ишонамизки, бу ислоҳотлар бардавом бўлади. Бундан кейин ҳам кенг кўламли сиёсий, ижтимоий ва инсон ҳуқуқлари борасидаги ислоҳотларда изчил барқарорлик ва тараққиёт бўлишига умид қиламиз.Ўз навбатида, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси маъмуриятига миннатдорчилик билдириб, жамоатчиликка фуқаролик жамият вакиллари билан учрашувларнинг давомли эканини маълум қиламиз. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Марказий бошқаруви

Posted by Abdurakhmon Tashanov on Dienstag, 3. Oktober 2017

 

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли муассасадан Аъзамжон Фармоновнинг муддатидан аввал озод қилинишини олқишлайди. Буни фуқаролик жамияти шакллантиришида қўйилаётган юксак қадам сифатида баҳолаб, бу одимнинг давомли бўлишига умид қилади.

Аъзам Фармоновнинг онаси вафоти муносабати билан таъзиянома

Бугун Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубовнинг 10 йилдан буён Жаслиқ қамоқхонасида сақланаётган куёви Аъзам Фармоновнинг онаси Раъно ая 70 ёшида Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида вафот этганлар. Хонадон яқинларига кўра, Раъно ая эртага, 1 июнда тупроққа берилади. Раъно аянинг вафоти муносабати билан Ўзбекистондан хабар тарқатган ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, Раъно ая бугун Фарғонада қазо қилганлар (А.Ташанов билан суҳбат)

ЖАСЛИҚ – Режимнинг ўз шармандаликларини яшириш ўчоғи

Таниқли ҳуқуқ фаоли, Ўзбекистон Инсон  Ҳуқуқлари Жамиятининг Сирдарё бўлими раҳбари, ўн йилдан буён ҳаёти Ўзбекистонннинг энг даҳшатли қамоқхонаси ҳисобланмиш Жаслиқда ўтаётган сиёсий махкум Азамжон Фармоновнинг устидан чиқарилган иккинчи адолатсиз хукми эртага 25 февраль куни кассация тартибида қайтадан кўрилиши кўзда тутилмоқда. Шу муносабат билан Азам Фармоновнинг қамоқхонада туриб давом эттирган «жиноятлари» баён қилинган қўғирчоқ судларнинг адолатсиз хукмини сиз азизларга тақдим қиламиз.

Қорақалпоғистон Олий судига: Аъзам Фармоновни озод қилинг!

12968“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи № 4

2016 йилнинг 25 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Аъзам Фармонов ишини кассация тартибида қайта кўриб чиқади. Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани жиноят ишлари бўйича суди судьяси Д.Разов томонидан 2015 йилнинг 1 май куни чиқарилган суд ҳукмига кўра, ҳамкасб дўстимиз Аъзам Фармонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 221-моддаси 2-қисми билан 5 йил 26 кунга озодликдан маҳрум қилинган. Ҳолбуки, бунга қадар у Жаслиқ лагерида 9 йиллик қамоқ жазосини ўтаган ва озодликка чиқарилиши лозим эди.