Category Archives: Журналистлар

“Aйби борнинг оёғи қалтирар” (Галима Бухарбаева)

Голландиянинг Арнеме шаҳридаги туман суди ўзбекистонлик журналист, Uznews.net сайтининг асосчиси ва бош муҳаррири Галима Бухарбаеванинг Голландияда жойлашган “Замондош” сайтига қилган даъвоси судда кўриб чиқиладиган кунни тайинлаши керак.

Мўътабар Тожибоева раҳбарлик қиладиган “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига берган интервьюсида Бухарбаева суд ишининг тафсилотлари ҳақида гапириб берди.

13156– Галима, аввало қайтганингиз билан табриклаймиз! Сизнинг аччиқ ва ҳаққоний журналистикангиз, сўзингизнинг ўрни билинди. Шундай қилиб, қайтдингизми?

Германияда Солижон Абдураҳмоновни нуфузли мукофот билан тақдирлашмоқда

Бугун Германиянинг Шорндорф шаҳрида мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновни Палм жамғармасининг Сўз ва матбуот эркинлиги – 2014 мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. 

Бугун, 30 ноябр куни, Германиянинг Шорндорф шаҳрида Йоханн-Филипп Палм номидаги жамғарманинг Сўз ва матбуот эркинлиги – 2014 мукофоти билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. 64 яшар қорақалпоғистонлик мустақил журналист Солижон Абдураҳмонов унинг лауреатларидан биридир.

Халқаро ҳуқуқ фаоллари Меркелдан Солижон Абдураҳмановни озод қилишда ёрдам сўрашди

Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари Германия канцлери Ангела Меркелдан қамоқда қолаётган мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновни озод қилишда ёрдам беришини сўрашди.

Куни кеча Ғарбда жойлашган “Ўзбекистон матбуоти озодлиги учун гуруҳи”, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти, ACAT-France (насроний фаоллар қийноқларга қарши) ташкилоти, “Ўтюракли талабалар” ҳаракати, “Қийноқларсиз ҳаёт учун” ташаббус гуруҳи ҳамда Мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Германия канцлери Ангела Меркелга ёзма баёнот билан мурожаат қилиб, ундан Қарши қамоқхонасида жазо муддатини ўтаётган қорақалпоғистонлик мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновни озод қилишда ёрдам сўрашди.

Дилмурод Саййид онасининг қазо топганидан бир ой ўтиб бу ҳақда хабар топди

Жорий йилнинг 8 ноябр куни мустақил журналист Дилмурод Саййиднинг укаси Обид Саидов Қаршидаги колонияда сақланаётган акасини бориб кўриб келди.

Бу ҳақда “Жараён”га мустақил журналист Дилмурод Саййиднинг укаси маълум қилди.

– Мен 8-9 ноябр кунлари акам Дилмуродни бориб кўриб келдим.Акам билан мижжа қоқмай гаплашиб чиқдик. Соғлиқлари, ранг-рўйлари ўртача, гоҳида йўталиб турибди, сўрасам: «Сал шамолладим шекилли», деди. Руҳан анча эзилган. Акам унинг озод қилиниши учун ёрдам қилаётган барча кишиларнинг заҳматли ишлари  учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Энг катта миннатдорчиликни акам ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоевага етказишимни илтимос қилди. “Шу ерлардан омон чиқиб кетсам, онамларни, аёлимни ва қизчамнинг қабрларини зиёрат қиламан, кейин энг биринчи режам – шу бебаҳо аёл (Мўътабар Тожибоевани назарда тутаяпти – “Жараён”) билан учрашиш менинг фарзим бўлади”,  деди – дейди Обиджон Саидов.

Мўътабар Тожибоеванинг фото ва ҳужжатлари Нью-Йорк фотокўргазмасида

Нью-Йоркда таниқли ўзбек ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоеванинг суратлари ва ҳужжатлари келтирилган фотоэкспозиция ўз ишини бошлади.

3 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳрида «Тўсиқларни суриш» дея номланган фотоэкспозиция ўз ишини бошлади. Унда “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева фотопортретлари ва ҳужжатлари ҳам келтирилган.

Жорий йили фотокўргазма «Тўсиқларни суриш» / “Сенга қарайман, ўзимни кўраман” номи остида ўтказилмоқда, унда инсон ҳуқуқлари мавзусида фаолият юритувчи 10 нафар сураткашнинг ишлари қўйилган.

Мўътабар Тожибоева АСАТ-France нуфузли мукофотининг илк лауреати бўлди

“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоевабош қароргоҳи Францияда жойлашган АСАТ-France (Қийноқларга қарши насронийлар ҳаракати)нинг нуфузли Энджел-Тертр номли мукофотининг илк лауреати бўлди.

Бу ҳақда АСАТ-France (“Қийноқларга қарши насронийлар ҳаракати”) инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбарияти Мўътабар Тожибоевага 15 октябрь, чоршанба куни маълум қилди.

“Сизни довюраклик ва жасурлик кўрсатганингиз билан табриклаймиз. Менинг энг самимий тилакларимни қабул қилиб олсангиз”, – дея ёзган Мўътабар Тожибоева номига йўллаган мактубида АСАТ жамғармасининг раиси Франсуа Вальтер.

Мўътабар Тожибоева: Амнести Интернэшнл вакиласи менинг аёллар қамоқхонасидаги ҳикоямни эшитаркан, ўзини йиғидан тиёлмади

22 сентябрдан то 3 октябргача Польшанинг Варшава шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу анжуман доирасида “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева ташаббуси билан ЕХҲТ биноси олдида бир қатор  ўзбекистонлик ва халқаро фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида “Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!” дея номланган норозилик акцияси ҳам бўлиб ўтди. 

“Жараён”га берган интервьюсида таниқли ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева Варшава сафари таъсуротлари билан яқиндан ўртоқлашди.