Category Archives: Бошқалар

Ўзбек суди Мирсобир Ҳамидқориевни 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Мирсобир Ҳамидқориевни 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм ўқиди.

Россиялик адвокат Илларион Васильевнинг айтишича, ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориев устидан суд маҳкамаси сешанба, 18 ноябр куни жуда шошилинч равишда якун топган ва ўша куннинг ўзидаёқ Ҳамидқориев устидан ҳукм ўқилган.

Ўзбекистон: Россиялик адвокатга Мирсобир Ҳамидқориев билан тергов изоляторида учрашишга рухсат берилмади

Ўзбек расмийлари россиялик адвокат Илларион Васильевга Мирсобир Ҳамидқориев устидан бўлиб ўтаётган суд маҳкамасида иштирок этишга рухсат бердилар, аммо адвокатга қочқин билан тергов изоляторида учрашишга изн бермадилар.  

“Жараён” таҳририятига йўллаган мактубида жорий йилнинг июнь ойи бошида Москвада ўғирлаб кетилган Мирсобир Ҳамидқориевнинг россиялик адвокати Илларион Васильев ўз ҳимояси остидаги қочқиннинг навбатдаги суди 20 ноябрга қолдирилгани ҳақида маълум қилди.

Аҳолининг диндорлашиб кетишидан хавотирга тушган махсус хизматлар мусулмонларнинг гапларини ҳам назорат остига олмоқда

Гапда иштирок этган кўп ўзбекистонлик мусулмонлар кейинчалик жиноий жавобгарликка тортилмоқда.

Мақоламизни жорий йилнинг июнь ойи бошида Москвада ўғирлаб кетилган ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориев воқеасидан бошласак. Эслатиб ўтсак, бу ўзбек қочқини Россия ҳудудида бошпана топиш мақсадида яшаб келган ва 2011 йилдан буён Ўзбекистонда халқаро қидирувда бўлган.

Мирсобир Ҳамидқориев унинг ўғирланиши Россия махсус хизматлари томонидан амалга оширилганини иддао қилди

Бу ҳақда ўзбек қочқини ўзининг россиялик адвокати Илларион Васильевга Тошкентдаги суд залида маълум қилган.

Октябрь ойи охирларида бизнинг “Жараён” веб-сайтимиз ўзбек суди россиялик адвокат Илларион Васильевга Мирсобир Ҳамидқориев устидан Тошкентда бўлиб ўтаётган суд маҳкамасида иштирок этишга рухсат бергани ҳақида хабар қилганди.

Ўзбек суди россиялик адвокатга Мирсобир Ҳамидқориев ишида иштирок этишга рухсат берди

Жорий йилнинг ёзида Москвада ўғирлаб кетилган ўзбек қочқини Мирсобир Ҳамидқориевнинг Россиядаги адвокати Илларион Васильев “Жараён”га ўзбек суди унга Ҳамидқориев ишида иштирок этишига розилик берганини маълум қилди.

Бу ҳақда адвокат Илларион Васильев “Жараён”га сешанба, 21 октябрь куни маълум қилди.

– Судья менинг Ҳамидқориев ишида иштирок этишимга рухсат берди. Мен яқин кунларда судда иштирок этиш учун Тошкентга учиб кетишим керак, – деди адвокат Васильев.