Category Archives: АРХИВ

«Ўтюраклар Клуби»нинг суд хукми йўқ қилинган архиви МҲХ ЖОСУСИ сайтида!

12

Диққат, диққат! Огоҳ бўлинг! Жосус суд хукми билан йўқ қилингани айтилаётган хужжатларни чоп қила бошлади!

Ўзи Канада фуқаролигини олган бўлишига қарамасдан Рустам Иноятов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати билан ҳамкорлик қилиб келган, яъни Канада фуқароси ўлароқ ўзга бир давлат (Ўзбекистон) хукумати манфаатига узоқ йиллар давомида жосуслик қилиб келган ва хукуматни танқидчилари ҳисобланмиш Ўзбекистон Фуқаролик жамияти вакилларига қарши Махсус хизматлар томонидан тайёрлаб чоп қилиш учун жўнатилган туҳмат ва бўҳтонлардан иборат мақолаларни ўзининг сайтида  узлуксиз равишда чоп қилиб келган Исмат Хушев бугун ўз эгаси Рустам Иноятовга қарши бошланган кампанияда жонбозлик кўрсатиб, унинг бошчилигида содир этилган ва очилмай келаётган жиноятлар ҳақида бонг уришни бошлади. Унинг сайтида бугун, 5 январь кунги чоп қилинган «Республика Миллий Хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовга Очиқ хат» бунинг исботидир.

Абдулла Орипов сиз шоир сифатида ҳалқнинг хурматига муносибсиз, лекин сиёсатчи сифатида ўзбек ҳалқига ҳиёнат қилган хоинсиз!

АБДУЛЛА ОРИПОВАбдулла ака сиз Озодлик радиосига берган интервьюнгизда «Машрабни осган элдан мен қадр тилармидим?» дея хитоб қилибсиз. Ўзингизчи сиз ўзингизни Машрабни осган элган умуман фарқингиз йўқлигини хис қила оласизми?

Паркентда, Бўкада бўлган фожеалар қурбонлари, талабалар шахарчасидаги ўлдирилган ёшлар, Андижон қирғини пайтида қони тўкилган балким юзлаб, балким минглаб бегуноҳ инсонларнинг ўлимига сабаб бўлган Ислом Каримовни туғилган куни билан табриклаб маддоҳлик қилаётган паллангизда Машрабни осган элнинг бир бўлаги эканлигингизни хис қилганмисиз?

Ўзингизни шунча йиллар давомида диктатура режимини мустахкамланишига қўшган хиссангиз учун ўзбек халқидан кечирим сўрашингиз кераклигини тушуниб етмадингизми хали?

Айтсам ўлдирарлар, айтмасам ўлам: Қирғизистонлик Илҳом воқеаси

2013 йилдан бошлаб ўзини диктатура режимига мухолифот дея атовчи шахсларга тегишли сайтларда, шунингдек “мустақил журналистлар” сайтларида менинг шаънимга туҳмат, бўҳтон материаллар чоп қилиниши бошлаб юборилди.

Бундан ташқари мени шаъним, қадр қимматимни ерга урувчи, фаолиятимга шубха пайдо қилувчи миш мишлар дунёнинг турли бурчида яшовчи фуқаролик жамияти фаолларига ва миллатдошларимиз орасида қасддан тарқатилмоқда.

Виртуал сайлов комиссияси тузиб, Ўзбекистондаги ғайриқонуний президентлик сайловини фош қилиш мақсадида олиб борган фаолиятимиздан кейин бунингдек туҳматлар, ҳақоратлар янада болалаб кетди. Бунингдек туҳмат материалларни менинг ташкилотим билан ҳамкорлик қилиб келадиган халқаро ташкилотлар вакилларининг электрон адресларига ҳам оммавий равишда жўнатиб келинди.

Мўътабар Тожибоева: Қамоқдан кейинги 2008 – 2009 йиллардаги ҳаётимга тахдидлар, тайзиқлар, тухматлар, бўҳтонлар ва босимлар!

Мутабар 2001Мен Мўътабар Тожибоева қамоққача бўлган ҳаётимга алоқадор маълумотлар, архив материалларини шахсий блогимда http://mutabar.org/  чоп қилмоқдаман. Қамоқдалик пайтимдаги бошимдан кечирган кўргуликларни «Қийноқлар ороли асираси» номли асаримда баён қилганман.

Лекин қамоқдан кейинги ҳаётим ҳам сокин ва халоватли чекмаганлиги сабабидан барча бўлиб ўтган воқеалар – ходисалар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга қарор қилдим. Чунки кимларнидир аяш ва уларни фош қилишдан ўзимни тийишга қилган харакатларим ўша кимсаларни бошимга чиқиб, устимдан мағзава ағдаришларига сабаб бўлмоқда.

Демак қамоқдан кейинги ҳаётим билан боғлиқ муаммолар ҳақида сиз азиз мухлисларга хавола қиламан:

Мўътабар Тожибоеванинг фото ва ҳужжатлари Нью-Йорк фотокўргазмасида

Нью-Йоркда таниқли ўзбек ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоеванинг суратлари ва ҳужжатлари келтирилган фотоэкспозиция ўз ишини бошлади.

3 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳрида «Тўсиқларни суриш» дея номланган фотоэкспозиция ўз ишини бошлади. Унда “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева фотопортретлари ва ҳужжатлари ҳам келтирилган.

Жорий йили фотокўргазма «Тўсиқларни суриш» / “Сенга қарайман, ўзимни кўраман” номи остида ўтказилмоқда, унда инсон ҳуқуқлари мавзусида фаолият юритувчи 10 нафар сураткашнинг ишлари қўйилган.

Мўътабар Тожибоева АСАТ-France нуфузли мукофотининг илк лауреати бўлди

“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоевабош қароргоҳи Францияда жойлашган АСАТ-France (Қийноқларга қарши насронийлар ҳаракати)нинг нуфузли Энджел-Тертр номли мукофотининг илк лауреати бўлди.

Бу ҳақда АСАТ-France (“Қийноқларга қарши насронийлар ҳаракати”) инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг раҳбарияти Мўътабар Тожибоевага 15 октябрь, чоршанба куни маълум қилди.

“Сизни довюраклик ва жасурлик кўрсатганингиз билан табриклаймиз. Менинг энг самимий тилакларимни қабул қилиб олсангиз”, – дея ёзган Мўътабар Тожибоева номига йўллаган мактубида АСАТ жамғармасининг раиси Франсуа Вальтер.

Мўътабар Тожибоева: Амнести Интернэшнл вакиласи менинг аёллар қамоқхонасидаги ҳикоямни эшитаркан, ўзини йиғидан тиёлмади

22 сентябрдан то 3 октябргача Польшанинг Варшава шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу анжуман доирасида “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева ташаббуси билан ЕХҲТ биноси олдида бир қатор  ўзбекистонлик ва халқаро фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида “Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!” дея номланган норозилик акцияси ҳам бўлиб ўтди. 

“Жараён”га берган интервьюсида таниқли ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева Варшава сафари таъсуротлари билан яқиндан ўртоқлашди.

Ўзбекистондаги ҳуқуқ ҳимоя ҳаракати йўқолиш ҳавфи остида

ouzbekistan_moutabar_tadjibaeva_2

Мўтабар Тожибоева номи француз ташкилоти ACAT томонидан дунёнинг 40 нафар ёрқин ҳуқуқ ҳимоячилари қаторига қўшилган; acatfrance.fr

Ислом Каримовнинг диктаторлик режими ҳуқуқ ҳимоячиларининг ягона душмани бўлиб қолмади, тағин геосиёсат, йўқчилик, кексалик ва сохтаҳамкасблар туҳмати деган нарсалар бор.

Галима Бухарбоева

52-ёшли Мўтабар Тожибоева, “Ўтюраклар клуби” рахбари, тақдирнинг инояти билан ҳуқуқ ҳимоячиси бўлгани йўқ, у шундай туғилган.

Унда туғма бўлган ўз иродасига содиқ қолишига на Тошкент ички ишлар бошқармасидаги группавий зўрлаш, на ҳибс, на қийноқ, на турма халақит бермади, бироқ қанчалик ажабтовур туюлмасин, унинг фаолияти узоқ ва бехатар Францияда таҳдид остида қолди.

Францияда қувғинда яшаётган Тожибоеванинг Париждаги “Ўтюраклар клуби” ёпилиш ёқасида, ҳуқуқ ҳимоя сайти jarayon.com янгиланмайди, унинг дунёдаги ўнлаб ходимлари тарқалиб кетишга тайёр.

Қийноқ қурбонлари ҳимояси ҳақида гап кетаркан

Гап шундаки, донорлар ҳуқуқ ҳимоячисини қўллаб қувватлашни рад этишган. Бу ғалати эшитилиши мумкин, айниқса бегона мамлакатда яшаётган бўлсангу, бироқ маблағни энг савоб мақсад йўлида сўраётган бўлсанг.

Ўзбек прокуратураси Мўътабар Тожибоевани судга берди

даъво аризасиМарғилон шаҳар прокуратураси “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоевани Ўзбекистон пропискасидан маҳрум қилиш талаби билан судга мурожаат қилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судига “ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева Ўзбекистон пропискасидан фойдаланишга ҳақли эмас”, деб ҳисоблаган Марғилон шаҳар прокурори А.Ю.Мавлонов даъво аризасини киритган.

Ўзбек махсус хизматларининг давомли жазаваси

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон фуқаролик жамиятининг кўплаб фаоллари почтасига “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева узоқ йиллардан буён ўзбекистонлик сиёсий маҳбуслар оилаларига моддий ёрдам кўрсатиш учун халқаро жамғармалар томонидан ажратилган пулларни ўзлаштириб келгани таъкидланмиш бир мақола келиб тушди.