Category Archives: Маълумотлар

Васила Иноятова: Мен Human Rights Watchнинг яқин келажакда Ўзбекистондаги фаолиятидан катта умидлар қилаётганим йўқ

7 сентябрь куни Human Rights Watch ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Хью Уилямсон ҳамда ташкилотнинг Марказий Осиё бўлими раҳбари Стив Свердлов Тошкентдаги АҚШ элчихонасида фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди. Мамлакатда салкам партизанлик энтуиазми билан фаолият олиб бораётган ҳуқуқ фаоллари, журналистлар ва сиёсий маҳкумларнинг қариндошлари мавжуд вазият, демократия истеҳкоми бўлган Human Rights Watch ташкилотидан умидларини айтиб ўтишди.

Хусусан, Human Rights Watchнинг 1996-2000 йилларда Ўзбекистондаги фаолиятини тилга олган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Васила Иноятова ташкилот ходимларининг инсон ҳуқуқлари тадқиқи борасида ўта жиддий фаолият олиб боргани, кейинги пайтларда эса ташкилотнинг Ўзбекистонга доир фаолияти кескин пасайиб кетганини таъкидлади.

Ўғирланган пулларга эга чиқмоқчи бўлган «халқ вакиллари» ўзларини фош қилгувчи далилларни АҚШ Конгрессига етиб боришидан хавотирдалар

Демократик мамлакатлардан бирининг иммиграция масалалари билан шуғулланувчи идоралари вакиллари «Мўътабар Тожибоева маълумотларни қаердан, қандай усул билан топади?» дея мен билан алоқада бўлган дунёнинг энг ривожланган давлатида яшовчи бир ўзбекни (исми шарифини сир сақлашга қарор қилдик) 3 апрель куни ўз идораларига чақиртириб, уни сўроқ савол қилибдилар.

Энг қизиғи шундаки мен шикоятни 5 апрель куни керакли идораларга жўнатганман, сўроқ саволни эса менинг аризам керакли манзилга жўнатилишидан 2 кун аввал бу шикоятим ҳақида сўроқ қилишни бошлаб юборганлар(!!!).  Ҳатто улар менинг шикоятимда номи келтирилган кимсага алоқадор фактларни қаердан топганлигимга аниқлик киритиш учун у бечора қочқинни роса қонини ичганлар «Сен …. танийсанми? Унинг фаолиятидан хабаринг борми?» деган мазмунда.

Нахотки демократик давлат идоралари вакиллари ҳам Ўзбекистондаги каби ўзларининг ваколатларига кирмаган ишларга тумшуқларини тиқишни бошлаган бўлсалар? Нахотки улар режим қурбони бўлмиш хуқуқ фаолини овозини ўчиришни ният қилган бўлсалар?

“Айтсам ўлдирурлар, айтмасам ўлам“. Алишер Илҳомов ким ўзи?!

alisher-ilhamov

Келгуси сонларда, яъни ушбу мақоламнинг давомида Алишер Илҳомовнинг мени қочқинлар муаммоси билан шуғулланишим мумкинмаслиги, бу иш билан шуғулланадиган вакиллари борлиги ҳақидаги тутуруқсиз талаблари ва Гулнора Каримованинг жиноят йўли билан топган ва Швейцарияда музлатилган пулни ўзбеклардан, кенг жамоатчиликдан яширин тарзда тузганлари жамғармага ўтказиш учун қилган уринишларига қаршилик қилганим сабабли, менинг ташкилотимга нисбатан “Молиявий санкция” эълон қилгани, бу санкциядан Сорос жамғармасининг раҳбарлари бехабар бўлсалар-да, бошқа жамғармаларга ҳам менинг ташкилотим Сорос жамғармасининг қора рўйхатига олингани ҳақида ёлғон хабарлар тарқатганликлари, унинг ва шерикларининг бу фитналарига Сорос жамғармасининг 2014-2015 йилларда қисқа муддатда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари дастурлари бўйича ишлаб, кейинчалик ишдан хайдалган ходимаси Анастасия Хозяинованинг қўшган хиссаси ҳақида баён қиламан.