Category Archives: 2009 йил

Мўътабар Тожибоева: Қамоқдан кейинги 2008 – 2009 йиллардаги ҳаётимга тахдидлар, тайзиқлар, тухматлар, бўҳтонлар ва босимлар!

Мутабар 2001Мен Мўътабар Тожибоева қамоққача бўлган ҳаётимга алоқадор маълумотлар, архив материалларини шахсий блогимда http://mutabar.org/  чоп қилмоқдаман. Қамоқдалик пайтимдаги бошимдан кечирган кўргуликларни «Қийноқлар ороли асираси» номли асаримда баён қилганман.

Лекин қамоқдан кейинги ҳаётим ҳам сокин ва халоватли чекмаганлиги сабабидан барча бўлиб ўтган воқеалар – ходисалар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишга қарор қилдим. Чунки кимларнидир аяш ва уларни фош қилишдан ўзимни тийишга қилган харакатларим ўша кимсаларни бошимга чиқиб, устимдан мағзава ағдаришларига сабаб бўлмоқда.

Демак қамоқдан кейинги ҳаётим билан боғлиқ муаммолар ҳақида сиз азиз мухлисларга хавола қиламан:

Дўппифуруш Зайнабитдинов нима истайди?

Зайнабитдинов Саиджаҳон деган бир дўппифуруш танишим бўлар эди (Равоний, Х деган лақаблар билан ҳам ҳануз уни-буни ёзиб туради дейишади).

Бир пайтлар ўзича туғилган кунимга бағишлаб шеърга ўхшаган нарсалар ҳам ёза бошлаганди. Сўнг унга салом, бунақа мақтов керак эмас, деб хат йўллагандим.

Ўшандан кейин думи узун хатлар ёзиб, мендан кўп ҳуқуқбонлар, мухолифатчилар ҳақида фикрларимни сўрайдиган бўлди. Унинг сўроқларида “ков-ковлик”, аниқроғи сассиқ иғво анқиб турар эди.

Жумладан, у кўп бор, Бобур Маликов, Жаҳонгир Муҳаммад, Абдураҳим Пўлатов, Салай Мадаминов, Мўътабар Тожибоева, Толиб Ёқубов сингари кишилар ҳақида қизиқар эди.

Нимагалиги энди уни “қулоқ” дея бошлашгач бироз ойдинлашаётгандай.

Мен Президент Барак Обаманинг овозини тўла эшитдим

Обама Тожибоева билан

Мўътабар Тожибоева Мишел Обама билан. 2009 йил 11 март.

Мен бўлган қамоқхонада ҳар куни эрталабки маҳсус текширувдан сўнг, ҳамма отрядлар алоҳида тарзда муассаса ходимларига мадҳияни куйлаб берадилар. Биринчи отряд куйлаб бўлгандан сўнг иккинчи отряд қайтадан яна куйлашни бошлайди. Иккинчи отряддан кейин учинчи, тўртинчи ва ниҳоят ўнинчи отрядгача ҳамма отрядлар навбат билан шу мадҳияни қайта-қайта куйлайверадилар. Бир отряд куйлаётган пайтда кейинги отряд ўз навбатини кутиб туради. Баъзан шундай ҳолатлар бўладики, мадҳия куйланаётган пайтда бирор бир маҳбуса беҳосдан сўзларни адашиб, нотўғри талаффуз қиладиган бўлса ёки кимдир умуман куйламаётганини назоратчилар сезиб қолсалар, бутун отрядни зона атрофида уч марта ёки беш марта югуртириб айлантирадилар. Югуриб, минг азобда оч-наҳор, мадорсиз қайтиб келган отряд яна сафга туриб, мадҳияни куйлаш учун ўз навбатини кутиб турадилар.

Сафнинг энг олдинги қаторида “ваҳобийлар” деб аталадиган маҳбусалар турадилар. Жумладан, мен ҳам шу “ваҳобийлар” қаторида турардим. Бу қаторда туриб, барчани кузатиш мумкин бўлганлиги боис, мен ҳам барчани кузатардим. Шу мадҳия куйланаётган вақтда, балким қандайдир соатлар ичида, мен гувоҳ бўлардимки, отряддаги оч-у наҳор, юпун, хаста, қувватсиз, тинкаси қуриган бечора аёллар (агар бу лавҳалар суратга олинса, жудаям таъсирли фильм бўлади – М.Т) ёзнинг жазирама иссиғидан ёки қаҳратон қишнинг совуғидан ёҳуд қорни очлигидан ё касаллигидан ҳушини йўқотади ва бу аёлларни 5-6 нафар бошқа аёллар қўлларида кўтаришиб, тиббий бўлимга олиб ўтиб кетадилар, аммо, мадҳияни куйлаш давом этаверади, бир сония бўлсин, асло тўхтамайди.

Мана фожеа қаерда?! Бу заҳматларнинг, азобу уқубатларнинг эса, поёни йўқ. Энди қарангки, Америка халқи ўз мадҳиясини қай даражада эъзозлаб, қадр-қиммат қилиб куйламоқдалар. Бизларда эса, мажбурий тарзда маҳкумлар қай аҳволда “куйламоқдалар”. Оддий мисол, Ўзбекистон қамоқхоналаридаги муассаса ходимлари мадҳияни ўзлари оёқ ости қилишада, яъни, отрядлар куйлаётган пайтлари улар мазаҳ қилишиб, кулиб турадилар. Булар шу даражада тубанликка ботганларки, буни изоҳлашга сўзларим ожиз.

(Машҳур ҳуқуқ ҳимоячисининг “Ҳаракат” сайти мухбири билан эксклюзив суҳбати. 1 қисм)