Category Archives: jarayon-uz

Сиёсий маҳкум Нураддин Жуманиёзовнинг вафотидан ярим йил ўтгачгина хабардор бўлганимиз шармандали ҳолдир!!!  

Мухолифат фаоли, “Мазлум” ҳуқуқ  ҳимояси маркази асосчиларидан бири, мухолифатдаги “ЭРК” партиясининг 1990 йиллардан буён фаоли хисобланган ва 2012 йилнинг август ойида “Мустақил мардикорлар ташкилоти”га асос солган, мардикорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борган фаолияти сабаб Ўзбекистон хукуматининг босими остида қолган, 2014 йилнинг 2 январь куни хибсга олиниб, адолатсиз судлов хукми билан 10 йил 8 ойга қамоқ жазосига хукм қилинган Нураддин (Нуриддин) Жуманиёзов 2016 йилнинг 31 декабрь куни вафот этганлиги ҳақида хабар топдик.

https://www.facebook.com/photo.php?fbid=1689643887742501&set=a.1216460305060864.1073741836.100000907174823&type=3&theater

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардикки, Нураддин Жуманиёзовнинг Ўзбекистон қамоқхоналарида ўлим топганлигини яна узоқ йиллар давомида билмасдан, Мирзиёев хукуматидан озод қилишини талаб қилинаётган сиёсий маҳкумлар рўйхатида уни исми-шарифин ҳам тиркашни давом эттиришимиз мумкин эди.

Мурожаатнома: «Сохта айбловлар билан қамалган барча инсонлар озод этилсин…»

БМТ ИҲК комиссари Зайд Раад ал- Ҳусайннинг Ўзбекистонга ташрифи муносабати билан Ўзбекистон фуқаровий жамият вакилларининг мурожаати

10-12 Май кунлари БМТ ИҲК делегациясининг Бош комиссари Зайд Раад ал- Ҳусайн бошчилигида расмий ташрифи бўлиб ўтади. 

Диктатор Каримовнинг раҳбарлигидаги охирги йилларда бирорта ҳам инсон ҳуқуқлари бўйича махсус воизлар Ўзбекистонга боришга эриша олмаганликларидан, бу юқори мартабадаги ташриф инсон ҳуқуқлари борасида ижобий ўзгаришларни узоқ йиллар кутаётган ўзбекистонлик мустақил инсон ҳуқуқлари фаолларида қандайдир умид пайдо қилмоқда.

Ўзбекистонлик фаоллар: ЕИ ва Ўзбекистон ўртасида доимий мулоқот зарур

Ўзбекистонлик фуқаролик жамияти вакилларининг бир гуруҳи Брюсселга келиб кетди. Уларнинг 1-5 май кунлари Европа Парламенти ва Европа Комиссияси, яъни ҳукуматида бир қатор учрашувлар ўтказган. Учрашувларга Ўзбекистондан “Эрк” партияси вакили Самад Мурод, “Бирлик” партияси вакили Дайнов Ташанов, Бухородаги гуманитар ҳуқуқлари маркази таҳлилчиси Шуҳрат Ғаниев ҳамда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакиллари Абдураҳмон Ташанов ҳамда Гулнора Ахмедовалар келишди. Шунингдек, учрашувлар ташкилотчиси, Швецияда муҳожирликда яшаётган Пўлат Охунов ҳамда Германияда истиқомат қилаётган бирликчи журналист Анвар Усмоновлар ҳам иштирок этишди, деб хабар берди журналист Абдураҳмон Ташанов таҳририятимизга.

Мўътабар Тожибоева: Ўзбек «журналисти» Дилмурод Жумабоев «жасорати»га тақсинлар ўқиймиз! Кореядаги қочқинлар тақдирига эса …

Бундан бир неча кун аввал Жанубий Кореянинг Сеул шахридаги хибсда бўлган, Америкадаги ASFA КОНСАЛТИНГ ташкилотининг раҳбари, СНГ давлатлари бўйича эксперт, қочқинлар иши бўйича маслаҳатчи Шермамат Абдуллозода билан биргаликда муаммолари билан шуғулланаётганимиз 3 та ўзбек қочқинларини Ўзбекистонга бериб юборилди.

Бериб юбориш қандай бўлган дейсизми?

Ўзга мамлакатлар фуқаролари сақланадиган махсус қамоқхоналаридан бирида сақланаётган Ўзбекистонлик қочқинларга хибсхона назоратчилари кечки овқатларини беришган. У кечки овқатга эса қаттиқ ухлатадиган дори қўшиб беришган. Ухлатадиган дори солинган овқатни еган қочқинларни кечки 19дан кейин «Сен билан учрашувга келишган, юр» деб камерадан олиб чиқишган. Аслида эса Жанубий Корея қонунларига кўра кечки соат 17дан кейин махбуслар билан учрашувлар ташкил қилиш таъқиқланган экан.

Ўзларининг ҳаётидан хавотирда турган қочқинларни тўғридан тўғри ғайриқонуний равишда Ўзбекистонга бериб юборишга қаршилик қилишларини билган хибсхона вакиллари уйқу дори таъсир қилиб мудрай бошлаган қочқинларни камерасидан коляскаларга ўтиргизиб олиб чиқиб, тўғридан тўғри аэропортга олиб борганлар ва Ўзбекистонга учириб юборганлар. Бугун у қочқинларнинг тақдири, улар билан нималар бўлаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз.

Жаноб Мирзиёев! Кармана туманига ташрифингиз чоғида нега ногирон журналист аёл Дилдора Боймуродовани уй қамоғига олдилар?

Хурматли Шавкат Миромонович!

Сиз халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Навоий вилоятига ташриф буюрдингиз. Сизни 2017 йилни «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб атаганингиз қаерда қолдию, Навоий вилоятига ташриф буюрган пайтингизда Кармана туманилик 2 нафар фарзанди билан минг азобларда ҳаёт кечираётган ногирон журналист аёл Дилдора Боймуродова хонадонини қуршовга олиб, уни ва фарзандларини уй қамоғига олганингиз сабаби нимада?

Мўътабар Тожибоева: Огоҳ бўлинг! Ўзбекистон ва Қозоғистон махсус хизматлари ЖОСУСИ «Алишер – Али Феруз» орамизда!!!

 

2010 йилда Қозоғистондаги ашаддий салафист бўлган ЖОСУС «Алишер» – Россиядаги «Али Феруз»ни таниган фаоллар гувоҳлик бермоқдалар!

Қозоғистонда ашаддий салафий «Алишер» бўлган Россиядаги журналист «Али Феруз»ни масаласини чуқурроқ ўрганиш шарт!!!      номли мақоламда келтирганимдек мен бугун 2010 йилда Қозоғистонда «ашаддий салафий Алишер» ролини қойилмақом қилиб бажарган артист, 2016 йилда Россиядаги «Новая газета» мухбирига айланган – «журналист Али Феруз»нинг битта одам эканлиги ҳақида унинг ҳимояси учун бонг урган Париждаги ва Германиядаги Чегара билмас мухбирлар ташкилотлари вакиллари ҳамда «Алишер»ни яқиндан таниган фаолларнинг электрон почталарига битта қилиб бундан 2 соат аввал «На счет «Али Феруза ошибаетесь!» деб номланган хат ёзиб юборгандим. 

Қозоғистонда ашаддий салафий «Алишер» бўлган Россияда журналист, намоз ўқимайдиган, атеист ва гейга айланган «Али Феруз»ни тарихини чуқурроқ ўрганиш шарт!!!

Ўзбекистонга бериб юборилса қийноқ қурбони бўлиши мумкин деб нуфузли халқаро ташкилотлар бонг ураётган Россиядаги «Новая газета»нинг мухбири, журналист, «Али Феруз» тахаллусли Ўзбекистон ва Қозоғистон маҳсус хизматлари фойдасига ЖОСУСЛИК жинояти содир этиб келаётган, «умуман намоз ўқимайдиган атеист ва гей»га айланган Худойберди Нурматовни аслида ким эканлигини ва унга икки диктатура режими хукмронлик қилаётган давлатлар махсус хизматларидан қандай ва кимларга қарши ишлашига топшириқлар берилганлигини зудлик билан аниқлаш шарт.

Муҳаммад Исмоил: Бугун Ўзбекистон халқ шоири РАУФ ПАРФИ вафот этган кун

ШЕЪРИЯТ ГАМЛЕТИ!

Ҳаётимда Рауф Парфи даври 1981- йил 20- октябрда бошланган. Ўшанда биз, журналистика факультети талабалари Сирдарёда пахта теримида эдик.

Айни номозшом. Бироз қораяётган тип-тиниқ осмон. Уфққа бош қўяётган қип – қизил қуёш тафтсиз нур сочиб, хайрлашмоқ учун бемажол қараб турибди.

Хивчиндай яланғоч ғўзалар, рутубатли ҳаводан нам тортган. Қоронғу тушмай этакни тўлдириш илинжида, шоша – пиша пахта терар эканмиз, пешонамиздан оққан маржон – маржон тер кўзни тўлдиради, қад ростлаб, атрофга қараймиз. Негадир кун бўйи кўринмаган оппоқ тоғлар ёнгинамизда пайдо бўлган эди, кузак шамоллари сарғайган баргларни, ям – яшил майсалар устида у ёқдан – бу ёққа ўйнаб юрарди. Зуҳро юлдузи ҳали қуёш ботмасдан туриб нақ пешонамиз устида ярқираб намоён бўлган эди.

Улуғбек Бакиров: Гулни «ГУЛ», гулзорни «ГУЛЗОР» деймиз!

Узоқ йиллардан бери жамоатчилик назаридан ўзини четроқ олиб юрган таниқли устоз журналист Лола Ҳатамовани кечаги хабаримизда «афсонавий журналист» деб ёзганимиз айрим, 2-3 одамга ёқмабди, уларга эриш туюлибди. Бу ҳақда ўз фикрларини билдириб, изоҳ қолдиришибди. Мен ҳозир кўрдим. Майли, уларнинг ҳам фикрларини, албатта, ҳурмат қиламиз. Демократия, сўз эркинлиги…

Лекин, ўша жойда жуда кўп инсонларнинг самимий тарзда ёзилган соғинч хабарлари ҳам бор. Ҳануз ёзиляпти…

Рўзибой Азимий: МХХ раисига жўнатилиши керак бўлган хат нега шаҳар ИИББ ХЧК ва ФР бошқармасига жўнатилди?

2016 йил 8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Шавкат Мирзиёевга ариза юборгандим ва унда қуйидагиларни баён қилгандим:

«Хурматли Шавкат Миромонович!

Мен Азимий Рўзибой Азим-ўғли, 1972-йилда Қозоғистон Республикасининг собиқ Чимкент (ҳозирги Жанубий Қозоғистон) вилояти Туркистон туманида туғилганман. Миллатим – ўзбек. 1989-йили ўрта мактабни тугатиб, Тошкент шаҳрига ўқишга келганман. 1989-1990 йиллари  Тошкентдаги 6-билим юртида, 1991-1997 йилларда собиқ Тошкент Давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг ўзбек филологияси факультетида таҳсил олганман.