Category Archives: Дунёда

Франция-Ўзбекистон: Лоран Фабиус ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўртасидаги махфий учрашув

Пайшанба ва жума, 6 ва 7 ноябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Франция ташқи ишлар вазирли Лоран Фабиус ҳамда Франция парламентининг Сенати ва Миллий мажлиси аъзолари билан махфий равишда учрашиши керак.  

АСАТ ва “Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ассоциацияси франциялик расмийларнинг систематик равишда қийноқ қўллаб келувчи режим вакили билан учрашишлари юзасидан ҳайрат ва чуқур хавотир билдиради.

Мўътабар Тожибоева: Ким айбдор?! Навбатдаги ким?

23-26 сентябрь кунлари Варшавада ўтказилаётган ЕХХТ анжумани жараёнида Ўзбекистондаги қийноқ ва сиёсий қатағон қурбонлари ҳимоячига бағишланган «Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!» номли норозилик намойиши бўлиб ўтади.

Тадбир ташаббускорлари «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти ҳамда мазкур ташкилот таркибига кирувчи «Ўтюракли талабалар» ҳаракати, «Қийноқларсиз ҳаёт учун» ташаббус гуруҳи, Муҳожирлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қўмитасидир. «1000 нафар аёл тинчлик учун» халқаро коалицияси ҳамда Европада истиқомат қилувчи бир қатор фуқаролик жамияти фаоллари ҳам ушбу тадбир иштирокчилари қаторидан ўрин олган. Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти ҳам мазкур тадбирда иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Мўътабар Тожибоева: Сизларни олий инсоний қадриятларга садоқатли қолишга чақираман

Европа Комиссияси раиси Жозе Мануэль Боррозога;

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар етакчиларига;

Европа Парламенти аъзоларига “Ўтюраклар”Клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари

МУРОЖААТНОМА

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар,

Ҳозирда тасдиқланиб улгурган маълумотларга кўра, 24 январ куни, Ўзбекистон Республикасининг президенти Ислом Каримов расмий ташриф билан Бельгияга келади.  Бизга маълум бўлишича, у Европа Комиссияси раиси жаноб Жозе Мануэль Боррозо, Бельгия Қироли Альберту-II Жанобий Олийлари ва бир қатор ЕИ мулозимлари билан юқори даражадаги учрашувлар ўтказади.