Category Archives: Қочқинлар

Мўътабар Тожибоева: Ўзбек «журналисти» Дилмурод Жумабоев «жасорати»га тақсинлар ўқиймиз! Кореядаги қочқинлар тақдирига эса …

Бундан бир неча кун аввал Жанубий Кореянинг Сеул шахридаги хибсда бўлган, Америкадаги ASFA КОНСАЛТИНГ ташкилотининг раҳбари, СНГ давлатлари бўйича эксперт, қочқинлар иши бўйича маслаҳатчи Шермамат Абдуллозода билан биргаликда муаммолари билан шуғулланаётганимиз 3 та ўзбек қочқинларини Ўзбекистонга бериб юборилди.

Бериб юбориш қандай бўлган дейсизми?

Ўзга мамлакатлар фуқаролари сақланадиган махсус қамоқхоналаридан бирида сақланаётган Ўзбекистонлик қочқинларга хибсхона назоратчилари кечки овқатларини беришган. У кечки овқатга эса қаттиқ ухлатадиган дори қўшиб беришган. Ухлатадиган дори солинган овқатни еган қочқинларни кечки 19дан кейин «Сен билан учрашувга келишган, юр» деб камерадан олиб чиқишган. Аслида эса Жанубий Корея қонунларига кўра кечки соат 17дан кейин махбуслар билан учрашувлар ташкил қилиш таъқиқланган экан.

Ўзларининг ҳаётидан хавотирда турган қочқинларни тўғридан тўғри ғайриқонуний равишда Ўзбекистонга бериб юборишга қаршилик қилишларини билган хибсхона вакиллари уйқу дори таъсир қилиб мудрай бошлаган қочқинларни камерасидан коляскаларга ўтиргизиб олиб чиқиб, тўғридан тўғри аэропортга олиб борганлар ва Ўзбекистонга учириб юборганлар. Бугун у қочқинларнинг тақдири, улар билан нималар бўлаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз.