Category Archives: JARAYON.COM АРХИВИ

Тошкентда ҳуқуқ фаоллари пикет ўтказди

Ҳуқуқ ҳимоячилари Абдулла Тожибой ўғли ва Нуриддин Жуманиёзов 5 октябрь куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги биносини пикет қилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси хабар тарқатди.

Мухолифатчи Баҳодир Чориевнинг отаси устидан жиноят иши очилди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг вакили Абдураҳмон Ташановнинг “Жараён”га маълум қилишича, жамият фаоли Ҳасан Чориев ҳокимга туҳмат қилганликда айбланмоқда.

Қирғизистон: Ҳукумат уйини босиб олиш ҳаракати муваффақиятсиз якунланди

Бишкекда мухолифатчи депутатлар томонидан уюштирилган митинг иштирокчилари Оқ уйни босиб олишга уринган пайтда милиция билан тўқнашди.

Юзлаган киши иштирокидаги тўқнашув чоғида, сўнгги маълумотларга қараганда, 12 киши тан жароҳати олган, улардан 7 нафари милиция ходимларидир.

Ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаевнинг дараги чиқди

“Озодлик” радиосининг ҳуқуқ фаолининг укасига таяниб маълум қилишича, Ўктам Пардаев халқни пахта териш мажбуриятига қарши исёнга чиқаришга уринганликда гумон қилинмоқда.

Ўткир Пардаевнинг айтишича, сентябрь ойи охирида Жиззах шаҳрида қўлга олинган акаси – ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаев судланган ва 15 суткалик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Сурхондарё милицияси мухолифатчини тутиб кетди

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида мухолифатдаги “Эрк” партияси фаоли Фахриддин Тиллаев маҳаллий милиция ходимлари томонидан ҳибс этилди.

Бу ҳақда “Озодлик” радиоси “Эрк” партиясининг бош котиби Отаназар Ориповга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Фарҳодхон Мухторов ҳимоясига чиқди

Жорий йилнинг 1 октябрь куни “Ўтюраклар Клуби” халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти, Ўзбекистон виждон тутқунларини озод қилиш қўмитаси, Инсон ҳуқуқ фаоллари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш обсерваторияси, Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси ҳамда Қийноқларга қарши бутунжаҳон ташкилоти Бишкекда ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Фарҳодхон Мухторовнинг таъқиб қилиниши юзасидан ўз хавотирларини билдириб, матбуот варақчасини ёйинлади. Мазкур баёнотни Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамияти фахрий президенти Толиб Ёқубов ҳам имзолаган.

Турсинбой Утамуратов ўлими юзасидан Таъзиянома

АҚШнинг Бойси шаҳрида яшаётган Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Жамиятининг (ЎИҲХЖ) Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси, “Эрк” партиясининг 20 йиллик аъзоси, 56 ёшли Турсинбой Утамуратов 30 сентябрь куни тўсатдан вафот этди.

Оиладаги зўравонлик тожикистонлик аёлларни жонидан тўйдирмоқда

Тожикистонда оилавий зўравонлик масаласи долзарблигича қолаётир. Шунга қарамай, “Оиладаги зўравонликка  қарши кураш  тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳали ҳам парламент муҳокамасидан ўтгани йўқ.

Тожик жамиятида аёллар ва болалар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишлаётган нодавлат ташкилотлари маълумотларига кўра, жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида бу мамлакатда аёлларга нисбатан зўравонлик ўтган йилларга нисбатан кўпроқ қайдга олинган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевни милиция ушлаб кетди

Якшанба куни эрталаб Жиззахда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг вилоят бўлими раиси Ўктам Пардаев маҳаллий милиционерлар томонидан тутиб кетилган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакилларининг маълум қилишларича, 30 сентябрь куни Пардаев Жиззах шаҳар ички ишлар бўлимининг 7 кишидан иборат махсус гуруҳи томонидан қўлга олиниб, номаълум тарафга олиб кетилган.

Тожикистон: Маҳбуслар “Роғун” ва “Сангтўда” воситасида қийноққа солинмоқда

Тожикистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш мустақил маркази раҳбари Сергей Романов 26 сентябр куни Варшавада бўлиб ўтган тадбирда мамлакат ҳибсхоналарида сўроқ қилинаётган гумонланувчиларга нисбатан “Сангтўда” ва “Роғун” қийноқ машиналаридан фойдаланилаётганини гапирган.