Category Archives: 13.05.2005. Андижон фожеаси

Террорчи Дилмурод Худойқул баёнотининг ўзбек мухолифати сайтидаги тарғиботи (2009 йил)

ДИЛМУРОД-ХУДОЙКУЛ

«Дилмурод Ҳудойқул: Каримов ҳукуматига қарши ҳар қандай усул билан, ҳатто ўзини-ўзи портлатиш йўли билан бўлсада ҳужумга отланаман»

2009 йилнинг 18 сентябр куни «Понауз» сайтида ўз радикал қарашлари билан танилган мухолифат фаоли Дилмурод Худойқулнинг «Ўзим ҳақимда» деб номланган  мақоласи эълон қилинганди. (http://ponauz.com/news/wzim_aimda/2009-09-18-1628)

«Дилмурод Ҳудойқул – Ҳарбий йўл тўғри келмайди», деяётган ўзбекнинг чурка, баранлари кўзимга балодек кўринади. Мен бу чаласаводларга қараб: «Айтчи, йигирма йилдан бери нима қила олдинг? Шунча вақт давомида сақич кетди, хина кетди қилиб, масхарабозлик қилиб ўтирбсанлар. Кетингдан ел чиқариб юрибсанлар.

Интернетнику ёзганларинг билан расво қилдинг. Яна неча йил шундай масхарабоз бўлиб юрмоқчисанлар? Сенлар – курашдан қайтараётганлар, Каримовнинг малайисанлар. Шу гапларинг Каримовга мойдек ёқишини биласан. Сенлар миллат танасидаги доғ кабисанлар.

Сафсата сотиш учун тегишли ташкилотларни алдаб, хорижга чиқиб олгансан. Биринг юзинга мусулмон ниқобини, яна биринг демократ ниқобини тортгансан», дейман. Мен сенларни танимасам ҳам, у, бу нарса билиб – билмай ёзиб турсанг, етарли. Шу ёзганларинга қараб сенларни ким эканлигингни фош этиб, ниқобларингни йиртиб бораверамиз…»

Мўътабар Тожибоева: Андижон қирғини ҳамиша қалбимизда!


Дастуримизнинг бугунги якуний сони ҳам Андижон қирғинининг 11 йиллигига бағишланди. Шу туркумдаги эшиттиришимизнинг бугунги сонида Франциядан «Ўтюраклар» клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева иштирок этдилар.

Эркин Худойберган: Андижон хунрезлиги 11 йиллигига

C289C977-3903-4176-9496-6081920D1203_cx0_cy7_cw0_mw1024_s_n_r1

 

Кўкламнинг май кунидан,
Ташвишлар ҳаддан ортди.
Ўқларнинг тутунидан,
Ой юзи парда тортди.
Қайдасан юрт ободи?

Шухрат Аҳмаджонов: Андижонда халқни отмасдан, муаммони тинч йўл билан ҳал этиш мумкинмиди?

Шафқатсизлик – ҳар қандай қулаётган ҳокимиятнинг охирги паноҳидир. [1, 174-б.]
Л.ВАРЛЕН (1839-1871)

13917Маълумки, 2005 йил 13-14 май кунлари Андижонда оддий халқ Ўзбeкистон кучишлатар органлари томонидан қирғин қилинди ва 700 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Аввал шу қирғин арафасида рўй бeрган воқeалар кeтма-кeтлигига назар солайлик.

Шухрат Аҳмаджонов: Иқтисодий сиёсатдаги камчиликлар ва Андижон

Халқнинг ўта қашшоқлиги дeярли ҳамиша халқ доҳийларининг жинояти оқибатидир. [1, 31-б.]
БУАСТ П. (1765-1824)

13914Прeзидeнт И.Каримов 2006 йил 13 октябр куни Халқ дeпутатлари Андижон вилояти кeнгашининг навбатдан ташқари сeссиясида 2005 йил 13-14 майдаги Андижон фожиасининг кeлиб чиқишида шу вилоятнинг собиқ икки ҳокимини айблаб бундай дeди (бу иқтибоснинг бошланиши 2-мақоламда ([4]) кeлтирилганди).

Толиб Ёқубов: Андижонга бағишлов

IMG_6118

Водиё, шаҳринг гўзал, ҳур Андижонингдан кетай,
Шуҳратингни элга ёйган марду-майдонингдан кетай,
Шеърият осмонида порлади бир юлдузинг,
Бобурингдан ўлса ортиқ Саиджаҳонингдан кетай.

Қай шаҳар инсонга шунча нон берур, илҳом берур?
Нон ва илҳом бирла сизга чеки йўқ имкон берур?
Золиму манфурга қарши тап тортмас инсон берур?
Андижон! Бағри кенг, оромижон, жаннат-маконингдан кетай,

Қонли Андижонга 10 йил: Европарламентдан Конгрессгача, фильм. 1-қисм

Матбуотларнинг берган хабарига кўра жорий йилнинг 8-9 июль кунлари БМТнинг Инсон ҳуқуқлaри қўмитаси Женевада ўтaдигaн 114-сессиясидa Ўзбекистондаги вазиятни муҳокама қилади.

Бу ҳақда маълум қилгaн қўмита матбуоти хизматининг билдиришичa, 8 июль куни бошлaнaдигaн мазкур сессия давомида инсон ҳуқуқларига амал қилиши юзасидан Ўзбекистон томонининг ҳисоботи тингланади.

«Қонли Андижонга 10 йил» — Мўътабар Тожибоева, Улуғбек Бакиров ва Мирраҳмат Мўминовлар билан давра суҳбати (№ 10)

Ғафлатдаги миллатни мурғак қалблар уйғотмоқда!

Дунёни ларзага солган Андижон фожеасининг 10 йиллиги арафасида Ғарб давлатларида яшаётган «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши вакиллари томонидан ташкилланган «Қонли Андижонга 10 йил» кампанияси давом этмоқда.

Ушбу кампания доирасида биринчи акция 10 май куни Францияда, «Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро Ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева ҳамда қизи Маҳлиёни оила аъзолари яшайдиган Парижнинг Savigny Sur Orge худуди шаҳарчаси мерияси (ҳокимияти) биноси рўпарасида бўлиб ўтди.

Андижон фожеасининг ўн йиллигига атаб Мўътабар Тожибоева, Бахтиёр Хасан ва Вадим Авакянлар билан давра суҳбати (№ 9)