Category Archives: 2005 йил

Маъруф Усмонов раҳбарлигида қийноқ қўлланган баъзи жабрланувчилар рўйхати

Снимок,,,,,,,

М.Тожибоева хибсга олинган пайтида уйидан олиб кетиб, кейинчалик суд хукми билан йўқ қилинган хужжатлар ичидан тергов пайтида 16.11.2005дан 07.12.2005 йилгача № 11 коробкадаги 504 вароқли «Қийноқлар» папкасидан Тожибоева кўчириб олишга улгурган маълумотлар 

1. Бувайда тумани Жалоер ҚФЙ 2–Қўрғонча қишлоғида яшовчи Шокир Ориповни 2000 йил 2–июнда Бувайда туман Ички ишлар бўлими Жиноят Қидирув Бўлими бошлиғи Шавкат Одилов қийнаб ўлдирган. Шавкат Одиловни қотил эканлигини исботловчи хужжатлар етарли бўлишига қарамасдан Маъруф Усмонов Фарғона вилоят прокурорининг 1–ўринбосари сифатида бу ишни бости–бости қилган.

Мўътабар Тожибоева ва Зоҳидхон Зокиров ҳибсга олинди

Снимокmm

7 октябрь куни Фарғонада фаолият кўрсатадиган “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоева ва ундан аввалроқ эса наманганлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Зоҳидхон Зокиров ҳисбга олинди.

М.Тожибоева нима сабабдан ҳибсга олингани номаълумлиги, аммо унинг Дублинга бориши олдини олиш мақсадида шундай қилинган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.Фарғона вилояти прокуратураси прокурори Бахтиёр Маматов М.Тожибоеванинг ҳибсга олиниши юзасидан маълумот бера олмаслигини айтар экан, уни гумонланувчи сифатида ушлаб туришга етарли асослар борлигини қўшимча қилди.

Руҳий касалликлар шифохонасида даволанаётган бемор суд психиатрик экспертиза хулосасига кўра соғлом деб топилди

05.10.2005. Uzbek jurnalistlari adolatsizlikka qarshi kurashga otlaning-page-001

Ўзбек журналистлари адолатсизликка қарши курашга отланинг!

Снимок,,,,,,,

ЎЗБЕК ЖУРНАЛИСТЛАРИ АДОЛАТСИЗЛИККА ҚАРШИ КУРАШГА ОТЛАНИНГ!

Ёхуд рухий касалликлар шифохонасида даволанаётган бемор суд психиатрик экспертизаси хулосасига кўра соғлом деб топилди.

Абдуллаев Комил 1965 йилдан буён рухий касалликнинг “шизофрения” тури билан касалланиб, бир неча маротаба рухий касалликлар шифохонасида даволанган ва рўйхатда турган. Андижон вилоят рухий асаб касалликлари шифохонаси томонидан Абдуллаев Комилга нисбатан суд психиатрик экспертиза ўтказилиб, унинг хулосасига кўра битимларни расмийлаштирган пайтда рухий касалликлар шифохонасида даволанаётган бўлган Абдуллаев Комил соғлом, ўз харакатига ўзи жавоб бера олган” дейилган бўлсада, шу касалхонанинг ўзи 2004 йил 30 апрель куни 149 сонли хатида “у касалликдан бутунлай соғайиб кетмайди” деб кўрсатилган.

Бензин танқислиги фожеаларга сабаб бўляпти

Снимокmm

Фарғонада юзага келган бензин тақчиллиги вилоятда жуда кескин вазиятни юзага келтирди. Аҳолининг бу ҳолатдан норозилиги кундан-кунга ортиб бораётгани кузатиляпти.

Фарғонадаги “Ўтюраклар” клуби раиси Мўътабар Тожибоева 26 сентярь куни бензин талашиб, бир фуқаро ўлганини тасдиқлади ва шу куни Қўқонда ҳам бензин орқасидан яна бир фалокат юз берганини айтди.

“Кечанинг ўзида иккита фожеа юз берган. Бири Фарғонада, иккинчиси Қўқонда. Қўқонда ёқилғи қуйиш шахобчаси ёқиб юборилган. Шунинг учун бугундан бошлаб шахобчаларга милиционерлар қўйилган”, – деди М.Тожибоева.

“Ўтюраклар” очлик эълон қилди

Снимокmm

Тошкентда Андижон воқеаларида фаол иштирок этишда айбланаётган 15 фуқаро устидан суд бошлангач, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларга нисбатан тазйиқлар янада кучайди, улар кучли назоратга олинди.

Олий суддаги жараёнда давлат айбловчиси Фарғонадаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг ҳам номи тилга олганди. М.Тожибоева ўзининг шаънига айтилаётган айбловлар асоссиз эканини таъкидлади ва суд бошлангандан буён у раҳбарлик қилаётган клуб аъзоларига кучли тазйиқлар бўлаётганини билдирди.

Жиноятчи сенаторнинг қўли қачонгача узун келади?

Снимок,,,,,,,

Жамоатчилик назорати хукуматга керакми, ёки хукумат рахбарлари»Фуқаролик жамияти қурамиз» деб жаҳон ҳамжамиятини ва ўз ҳалқини алдаяптими? Жиноятчи сенаторнинг қўли қачонгача узун келади?

Турдалиев Мухторга нисбатан зудлик билан жиноят иши қўзғашни қатъий талаб қиламиз.

Ушбу қонуний талабларимиз бажарилмасдан туриб Маъмиржон Мисиралиенга айб эълон қилинса Ўзбекистон Республикаси хукуматининг Фуқаролик жамияти қуриш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасида амалий ишлар қилаётганлиги ҳақидаги сиёсати амалда йўқлиги, фақатгина қуруқ гаплар билан кенг жаҳон ҳамжамиятини ва жамоатчиликни алдаётганлиги, аслида фуқаролик жамияти қурилишига хукуматнинг ўзи тўсқинлик қилаётганлиги, хукумат рахбарларининг фуқаролик жамияти қуриш ҳақидаги маърузаларини тинглаб, фуқаролик жамияти қуришга ёрдам бермоқчи бўлаётган фаол фуқаролардан қақшатгич ўч олаётганлигини, Ўзбекистонда сенаторлик курсиларини жиноятчи кимсалар эгаллаганлигини билдириб, рухсат олмаган ҳолда норозилик тадбирлари бошлашга мажбур бўламиз.

“Адолат йўли”дан адолат талаб қилинди

Снимокmm

15 сентябрь куни бир гуруҳ фуқаролар Фарғона вилояти прокуратураси биносини пикет қилиб, мазкур идора нашри бўлмиш “Адолат йўли” газетаси фаолиятидан норозилик билдирди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг сўзларига қараганда, пикет иштирокчилари ўзларини вилоят прокуратураси раҳбарлари қабул қилишини сўраган.М.Тожибоеванинг билдиришича, газета прокуратура нашри бўлса-да, унда кишилар шахсини камситувчи мақолалар ҳам чоп этилади.

“Газета Фурқат туманилик ҳамшира Хуршида Мелиеванинг шахсини булғаб, мақола эълон қилган. Биз жабрланувчининг вакили сифатида газетадан 100 миллион сўм маънавий зарарни ундириб беришни сўраб судга мурожаат қилганмиз. Газета судни менсимай, вакилини жўнатмади. Бу иш уч ойдан бери чўзилиб келяпти”, – деди М.Тожибоева.

Адолат йўли: «Дамас» даъвоси

ДАМАС даъвоси-page-001

Конгрессменларга наманганча “меҳмондўстлик” кўрсатилди

Снимокmm

27 август куни АҚШ Конгресси вакилларининг Намангандаги маҳаллий инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари билан учрашувини бузишга ҳаракатлар бўлди.

Учрашув иштирокчилари орасида шу кунларда хизмат сафари билан Ўзбекистонда бўлиб турган АҚШ Конгрессининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Роберт Блэр, сиёсий масалалар бўйича кузатувчи Майкл Грейт, “Freedom house”нинг Тошкентдаги ваколатхонаси ва АҚШ элчихонаси ходимлари бор эди.

“Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг таъкидлашича, маҳаллий ҳокимият вакиллари захира маркази ноқонуний фаолият кўрсатяпти, деган важ билан унинг дарвозасидаги идора белгисини олиб ташлаган.