Category Archives: Донорлар ва лойиҳалар

Мўътабар Тожибоева: “Ўтюраклар Клуби”ни Францияда бошқарар эканман, 50 ой ичида 70 $дан маош олганман

Ўтюраклар Клуби” Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилотининг муасссислар йиғилиши 2010 йилнинг 4 октябрь куни ўтказилиб, 2011 йил 3 февралда Парижда № W 751208462 рақам билан давлат рўйхатидан ўтган.

Аслида “Ўтюраклар Клуби” 2000 йил 17 январь куни ташкил этилган бўлиб, бу йил ташкилотнинг 15 йиллик юбилейидир. Бу йил апрель ойида эса “Ўтюраклар Клуби”нинг Францияда фаолиятини давом эттираётганига 50 ой бўлибди.

Мана шу муносабат билан ташкилотнинг фаолиятига назар солиб турфа хил фикрлар, туҳматлар ва хақоратларга чек қўйиш мақсадида ташкилотимиз фаолиятига қизиққан инсонларга молиявий имкониятлар ҳамда ташкилот бюджети ҳақида ҳисоб беришимиз керак, деган қарорга келдик.