Category Archives: Туғён радиоси

Улуғбек Бакиров: Гулни «ГУЛ», гулзорни «ГУЛЗОР» деймиз!

Узоқ йиллардан бери жамоатчилик назаридан ўзини четроқ олиб юрган таниқли устоз журналист Лола Ҳатамовани кечаги хабаримизда «афсонавий журналист» деб ёзганимиз айрим, 2-3 одамга ёқмабди, уларга эриш туюлибди. Бу ҳақда ўз фикрларини билдириб, изоҳ қолдиришибди. Мен ҳозир кўрдим. Майли, уларнинг ҳам фикрларини, албатта, ҳурмат қиламиз. Демократия, сўз эркинлиги…

Лекин, ўша жойда жуда кўп инсонларнинг самимий тарзда ёзилган соғинч хабарлари ҳам бор. Ҳануз ёзиляпти…

Улуғбек Бакиров: Лола Ҳатамова – Ўзбекистон ТВнинг афсонавий сиёсий шарҳловчиси билан эксклюзив суҳбатимизни тингланг! 

22 март, чоршанба куни Ўзбекистон телевидениесининг биринчи сиёсий шарҳловчи ўзбек аёли, таниқли устоз журналист, халқимизнинг севимли телебошловчиси, моҳир таржимон – Лола Ҳатамова билан эксклюзив суҳбат қилдик.
Узоқ йиллардан бери АҚШнинг Флорида штатида яшаётган Лола Ҳатамова билан бўлиб ўтган бир ярим соатлик суҳбатимиз давомида севимли журналистимизнинг болалик даврларидан то шу кунгача босиб ўтган ҳаёт ва фаолият йўлига биргаликда назар солдик.

TUG’YON радиосининг 2016 йилги фаолиятига бағишланган йиллик Ҳисобот

avatars-000228628962-q07fsh-t500x500

2016 йилнинг 16 январидан ўз ишини бошлаган ва 23 декабрдан қишги таътилга чиқаётган TUG’YON радиосининг 11 ойлик фаолияти бўйича

Ҳ И С О Б О Т И

Мазкур Ҳисобот “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти, Ўзбекистон Фуқаролик жамияти “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгаши ҳамда TUG’YON радиоси таҳририяти томонидан тайёрланган. Ҳисобот жамоатчилик учун очиқдир.

2016 йилнинг 23 декабрь куни TUG’YON радиоси ижодий жамоси бир йиллик фаолияти юзасидан тайёрланган мазкур хисоботни радио тингловчилар ихтиёрига хавола қилган ва шу кундан қишги таътилга чиққанлиги ҳақида маълум қилган.

Биз ҳам 2016 йилда бизлар билан ва TUG’YON радиоси ижодий жамоаси билан яқиндан ҳамкорлик қилган барча Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаолларига, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар вакилларига ҳамда TUG’YON радиоси тингловчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Кириб келган Янги 2017 йил барчамиз учун қутлуғ келган бўлсин ва барчангизга 2017 йил янгиланиш ва ижобий ўзгаришлар йили, ишонч ва хотиржамлик йили бўлиб қолишини тилакдошимиз!

Жаҳонгир Муҳаммад – Насрулло Саййид: «Мустақиллик Декларацияси – Халқимизнинг юксак истаги эди!»

 

12Бугун, 20 июнь – Янги Ўзбекистон тарихидаги энг муҳим кун!

Ўзбекистон Мустақиллик Декларацияси қабул қилинганига, бугун, 26 йил тўлди. Шу қутлуғ сана муносабати билан Ўзбекистон парламенти – Олий Кенгашнинг 90-йиллар бошидаги Халқ депутатлари, Мустақиллик Декларацияси қабул қилиниш жараёнида катта жонбозлик кўрсатган миллат вакиллари, АҚШдан Жаҳонгир Муҳаммад ҳамда Канададан Насрулло Саййидлар билан суҳбатлашдик.

Бугунги Тошкент: ШҲТ, Aҳмадбой ва бошқалар (Абдураҳмон Ташанов билан суҳбат)

Бугунги дастуримиз жорий йилнинг 23-24 июнь кунлари Тошкентда ўтиши кутилаётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)нинг навбатдаги саммитига ҳамда куннинг бошқа долзарб мавзуларига бағишланади.

Ўшлик фаоллар: 2010 йилдаги қирғин сабаблари кўп

Бугунги дастуримиз бундан 6 йил муқаддам Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида бўлиб ўтган қонли воқеаларга бағишланади.

2010 йилнинг 10-12 июнь кунлари Ўшда содир бўлган воқеалар чоғида, расмий маълумотларга кўра, 442 киши ҳалок бўлган. Қурбон бўлганлардан 295 нафарини, яъни 70 фоизини ўзбеклар, 123 нафарини ёки 29 фоиздан ортиқроғини эса қирғиз миллатига мансуб кишилар ташкил қилган. Шунингдек, июн воқеалари пайтида 1 рус, 1 покистонлик ва 1 уйғур ҳам нобуд бўлган.

Мўътабар Тожибоева. Sahwii аудиоблоги билан суҳбат

Ғанихон Маматхонов – 65 ёшда, Солижон Абдурахмонов – 66 ёшда


Аввал хабар қилганимиздек, бугунги эшиттиришимиз сиёсий маҳкумлар: Ғанихон Маматхонов ҳамда Солижон Абдураҳмоновларнинг таваллуд айёмларига бағишланади. Ҳуқуқ фаоли Ғанихон Маматхонов 6 май куни ўзининг 65 ёшини ўзбек зиндонида қарши олди. Яна бир сиёсий маҳкум, таниқли журналист Солижон Абдураҳмонов ҳам 66 ёшини панжара ортида кутиб олди. (Дастур 1 июнь куни тайёрланган).

Аъзам Фармоновнинг онаси вафоти муносабати билан таъзиянома

Бугун Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Толиб Ёқубовнинг 10 йилдан буён Жаслиқ қамоқхонасида сақланаётган куёви Аъзам Фармоновнинг онаси Раъно ая 70 ёшида Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида вафот этганлар. Хонадон яқинларига кўра, Раъно ая эртага, 1 июнда тупроққа берилади. Раъно аянинг вафоти муносабати билан Ўзбекистондан хабар тарқатган ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, Раъно ая бугун Фарғонада қазо қилганлар (А.Ташанов билан суҳбат)

Озодлик: Илҳом Ибодов оиласи МХХ босими остида қолган

Бухоролик 44 ёшли тадбиркор Илҳом Ибодовни қамоқда Миллий хавфсизлик ходимлари қийнаб ўлдиргани ҳақда халқаро ташкилотларга бонг урган марҳумнинг яқинлари ҳуқуқ-тартибот идораларининг босими остида қолганликларини айтишмоқда. Марҳумнинг синглиси Дилфуза Ибодова ҳозирда хавфсизлик идоралари акасининг қамоқдаги шубҳали ўлими борасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмаслик ҳақида адвокати орқали босим қилаётганини айтди.

Бухоролик тадбиркорлар Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалган, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққани ҳақда уни оиласи Озодликка ва Франциядаги «Ўтюраклар клуби»га хабар қилганди.