Category Archives: Галерея

Мўътабар Тожибой: “Ўтюраклар” номини Каримовдан олганман

"Огоҳ бўлайлик" рисоласи муаллифи Мўътабар Тожибоева

«Ўтюраклар клуби» асосчиси ва раҳбари, «Огоҳ бўлайлик» рисоласи муаллифи Мўътабар Тожибоева. 2001 йил январь

(Машҳур ҳуқуқ ҳимоячисининг “Ҳаракат” сайти мухбири билан эксклюзив суҳбати, 2 қисм

 “Хода Думлилар Партияси”нинг Низомида партия ўз аъзосининг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиши ҳақида ёзилган. Сен, чўнтак партия ҳисобланмиш “Хода Думлилар Партияси”нинг Фарғона вилоят Кенгаши раҳбари лавозимда ишлаб туриб, тухмату бўҳтонларга учраб қамоққа олинган, бугун эса, мутассил қийноқларга солинаётган аёлни, қолаверса, ҳамшаҳрингни ҳимоя қилиш ўрнига думингни хода қилиб, панага қочдинг. Сен эркак номига, партия раҳбари лавозимига номуносиб жирканч кимса, нима учун ўз фаолингни қайта ва қайта ҳимоя қилиш ўрнига уялмай, безбетларча менинг шаънимни булғаб, ёлгон гувоҳликлар бериб, оғзи қон бўриларга мени ем қилиб беряпсан. Эй манфур кимса, шунчалар ҳам жирканч бўласанми?! Суф, сенга эркак номи!!!