Category Archives: Қийноқ қурбонлари рўйхати

Янги кампания! МЕНИ ОҚЛАНГ, ЖАНОБ МИРЗИЁЕВ!»

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВДАН ЎЗБЕК ДИКТАТОРИНИНГ СИЁСИЙ ҚАТАҒОНИ ҚУРБОНЛАРИНИ ОҚЛАБ, СИЁСИЙ ВА ДИНИЙ МАҲКУМЛАРНИ ОЗОДЛИККА ЧИҚАРИШИНИ ТАЛАБ ҚИЛИШДА ДАВОМ ЭТАМИЗ ВА ШУ МАҚСАДДА «МЕНИ ОҚЛАНГ, ЖАНОБ МИРЗИЁЕВ» НОМЛИ БИР ОЙЛИК КАМПАНИЯНИ БОШЛАДИК!

Куни кеча халқаро матбуотлардан бирида бир халқаро ташкилот вакилининг Ўзбекистондаги вазият 180 градусга ўзгаргани ҳақидаги фикрини эшитиб, ўз муносабатимни билдиришга қарор қилдик.

Ҳақиқатан ҳам мамлакатда ўта жиддий ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Диктатор Ислом Каримов вафотидан кейин бир йил ичида 18 та сиёсий махкумни озодликка чиқарилиши жуда яхши ўзгариш. Лекин бунингдек натижаларга таяниб мамлакатда 180 градусга ўзгариш бўлди дея талқин қилиш умуман нотўғри деб хисоблаймиз.

Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат (анонс)

Бугун, Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган марҳум президент Ислом Каримовнинг жияни, 50 ёшли машҳур журналист Жамшид Каримов билан дилдан суҳбатлашиб, катта интервью олишга эришдик.

Жамшид Каримовдан интервью олишни ўзи анчадан бери дилимга тугиб юрардим. Ваниҳоят, бу ниятим ҳам амалга ошди.

Шу пайтгача журналистик тажрибамда бир киши билан битта интервьюда, энг узоқ вақт давомида Ўзбекистон Халқ артисти Фарруҳ Зокиров билан 5 соат тўхтовсиз суҳбатлашиб, ўзимга рекорд қўйгандим. Тўғри, орада 5-10 дақиқалик қисқа танаффуслар бўлганди.

Бу сафар эса Жамшид Каримов билан роппа-роса 6 соат суҳбатлашибман. Ўртада танаффус ҳам олмадик. Суҳбатга икки журналист шу даражада қизиқиб кетибмизки, 6 соат вақт қандай ўтиб кетганини ҳам сезмабмиз.

Ора-орада «Жамшид ака, чарчамадингизми?», деб ҳижолат бўлиб сўрасам, «йўқ, асло, бемалол давом этаверамиз», дейди.

Америка овози: Бухорода пора бермайман деган тадбиркор қийнаб ўлдирилган

Ўзбекистонда ҳуқуқ тартибот органларидаги порахўрликни фош қилишга жазм этган тадбиркор қамоқхонада қийноқлардан ўлгани ҳақида хабарлар бор.  Маъмурий жавобгарликка тортилган 48 ёшли Илҳом Ибодовнинг ўлимига сабаб расман юрак хуружи деб кўрсатилган.  Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра эса, қамоқхонадан чиққан навбатдаги жасад мамлакатда қийноқлар мунтазам қўлланишини тасдиқловчи далиллардан биридир.