Category Archives: Қувғиндагилар

Ўзбек йигитлари томонидан содир этилаётган террорчилик харакатлари бу – ЎЗ ВАҚТИДА ТИНГЛАНМАГАН ОВОЗЛАР ИСЁНИДИР!

Биз Ўзбекистонлик фуқаролик жамияти, ўзбек миллати вақиллари Швеция ва Санкт Петербург халқига, террорчилик жинояти қурбонлари оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия билдирамиз ва ушбу жиноятларни содир этган дейилаётган ва сиёсий найранглар қурбони бўлган миллатдошларимиз, ватандошларимизнинг жиноий қилмишлари учун, сизларнинг тинчлигингизга рахна солганликлари ва яқинларингиздан жудо қилганликлари учун биз улар номидан ҳам сизлардан кечирим сўраймиз.

Бундан худкушликлар такрорланмаслиги учун адашган, алданган, дардини бирор кимса тингламагани учун ҳам охирги чорани, қалтис қарорни қабул қилишга мажбур бўлган миллатдошларимиз содир этган худкушликлар сабаб бугунги кунда яккаланиб қолган биз ўзбеклардан нафратланманглар, бу ёшларимиз ўзларини эшитадиган, уларнинг ҳаққи ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган бирор бир кимса йўқлиги учун ҳам охирги жиноятни содир қилишга қарор қилганларини тушуниб етишга харакат қилайлик.

Мўътабар Тожибоеванинг фото ва ҳужжатлари Нью-Йорк фотокўргазмасида

Нью-Йоркда таниқли ўзбек ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоеванинг суратлари ва ҳужжатлари келтирилган фотоэкспозиция ўз ишини бошлади.

3 ноябрь куни Нью-Йорк шаҳрида «Тўсиқларни суриш» дея номланган фотоэкспозиция ўз ишини бошлади. Унда “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева фотопортретлари ва ҳужжатлари ҳам келтирилган.

Жорий йили фотокўргазма «Тўсиқларни суриш» / “Сенга қарайман, ўзимни кўраман” номи остида ўтказилмоқда, унда инсон ҳуқуқлари мавзусида фаолият юритувчи 10 нафар сураткашнинг ишлари қўйилган.

Мўътабар Тожибоева: Амнести Интернэшнл вакиласи менинг аёллар қамоқхонасидаги ҳикоямни эшитаркан, ўзини йиғидан тиёлмади

22 сентябрдан то 3 октябргача Польшанинг Варшава шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу анжуман доирасида “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева ташаббуси билан ЕХҲТ биноси олдида бир қатор  ўзбекистонлик ва халқаро фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида “Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!” дея номланган норозилик акцияси ҳам бўлиб ўтди. 

“Жараён”га берган интервьюсида таниқли ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева Варшава сафари таъсуротлари билан яқиндан ўртоқлашди.