Category Archives: Қамоқда

Яна бир Нобел номзоди – Мўътабар Тожибаева

Снимок,,,,,,,

Ўтаётган ҳафтада “Ўзбекистон виждон асирларини озод этиш қўмитаси” номидан Фарғонадаги “Ўтюраклар” клуби раҳбари, инсон ҳуқуқлари фаоли ва мустақил журналист Мўътабар Тожибоева  номзодини Халқаро Нобель Тинчлик мукофотига кўрсатиш ҳақида мурожаатнома тарқатилди.

Айни пайтда Каримов режими зиндонида асирликда яшаётган ўтюрак аёл, мазлум инсонлар ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева номзоди Нобель Тинчлик мукофотига тавсия этилди.

Туҳмат сабабли 8 йиллик қамоқ жазосига тортилган Мўътабар Тожибоеванинг озод этилишини ва уни Халқаро Нобель Тинчлик мукофотининг номзоди бўлишини истасангиз, ўз имзоингизни аяманг!

Сўнгги томчи каби

Uznewsnet

2006 йилнинг баҳорида озодликдан маҳрум этилган ҳуқуқ ҳимоячиси, Фарғонадаги “Ўтюраклар клуби” раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг қариндошлари ва яқинлари ханузгача Мўътабарни мамлакатни тарк этишга мажбур қила олишмаганидан ўкинишади.

Агар Мўътабар Тожибоева чиқиб кетганида эди… Агар…

09.02.07

Ўзбекистонда панжара ортига яна бир бегуноҳ одам ташланди. Энди у минглаб бегуноҳ зулм чекаётган шахсларнинг бири. Унинг исми Умида Ниёзова.

Энди қамалиш ёки таҳқирланиш навбати кимники?

Снимок,,,,,,,

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва журналистларни хукумат азобларидан қутқара оладиган куч борми?

«Ўтюраклар» Клуби номли инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари, мустақил журналист, «Фуқаролик жамимяти» Ҳалқ харакати асосчиси, Ҳалқаро Нобель мукофотининг Номинанти, кичик жуссали аёл Мўътабар Тожибоеванинг уйига ярим кечаси 25-30 нафар маъмурий органлар вакиллари бостириб кириб хибсга олганларида, уни хибсга олиш пайтида у яшайдиган уйни 30-40 нафар қуролланган, ниқобли кимсалар қуршовга олганликлари, унинг кутубхонасидаги Ўзбекистонда Фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлида амалга оширган ишларининг натижалари хисобланмиш хужжатларни 3 та Дамас автомашинасига юклаб олиб кетишгганини эшитгач, ҳамма хайрону лол бўлди.

Ўзбекистон Республикаси хукуматига нисбатан ҳеч қачон салбий муносабатда бўлмаган, ўз иш йўналишини қонунлар устиворлигини таъминлашга тўсқинлик қилувчи мансабдорлар, амалдорларнинг жиноий кирдикорларига қарши курашиш, уларни қонунларни оёқ ости қилишларига чек қўйишга ҳисса қўшиш деб билган ва иш фаолияти давомида 50 мингдан ортиқ инсоннинг, оиланинг ҳуқуқ ва эркинликларини уларни нотариал идоралаар орқали расмийлаштирилган вакили сифатида терговларда, судларда ва бошқа жараёнларда ҳимоя қилган, уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ҳуқуқий билимларини оширишларига амалий ёрдам бериб, Фарғона водийси ҳалқи орасида юқори даражали мавқега эга бўлган Мўътабар Тожибоевага Ўзбекистон Республикласи Жиноят Кодексининг 18 та моддаси билан айб эълон қилишганида нафақат водий аҳолиси, балким бутун Дунё ларзага тушди.

БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Кенгашига, Ҳалқаро Жаҳон Ҳамжамиятига

М У Р О Ж А А Т Н О М А

Мўтабар Тожибоевага чиқарилган ҳукм кучида қолди

Снимокmm

Ўзбекистондаги “Мазлум” инсон ҳуқуқлари ташкилоти ижрочи директори Аъзам Турғунов Мўътабар Тожибоева устидан ўтказилган барча суд жараёнларини кузатиб келмоқда. Унинг сўзларига кўра, апелляция судида кўпгина қонунбузарликлар кузатилган.

“Мўътабар Тожибоева иши уюштирилгани аниқ кўриниб турибди. Кўпгина илтимосномалар эътиборга олинмади. Чақирилиши сўралган гувоҳлар чақирилмади. Ёдингизда бўлса, Мўътабар Тожибоева ўтган йили 15 апрелда ИИВ ўтказган матбуот анжуманида қатнашиш учун келаётганда ўғирлаб кетилган. Уни милиция ёллаган 20га яқин жиноятчи овлоққа олиб бориб, роса қўрқитган, зўрлаган экан. Бировга гапирсанг, қизингнинг аҳволи ҳам шундай бўлади, деб қўрқитган экан. У шу вақтгача буни айтмаган эди. Апелляция суди йиғилишида буни ҳам айтди. Лекин унинг кўпгина фактларидан бирортасига суд эътибор қилмади. М.Тожибоева ҳам ўзининг озодликка чиқарилмаслиги билгани ва ҳақиқатни билиб қўйишлари учун бу гапларни айтганини билдирди”, — дейди А.Турғунов.

Барно Анвар

31.05.2006

Суд залидан Шуҳрат Аҳмаджонов: Йиғлаб-йиғлаб ўқилган Илтимоснома!

Жарохат 1

Мeни ўғирлаб кeтганликларнинг энг каттаси тарсаки билан уриб: “Қани, айтчи, Қирғизистон мухолифатини қўллаб-қувватлайсан-ми? Ҳукуматни ағдарасанми? Қирғизистонда давлат тўнтариши бўлишидан олдин “Қирғизистон” халқ ҳаракати ташкил қилинганди, бизда эса сeн Қирғизистон мухолифатини қўллаб-қувватловчи “Фуқаролик жамияти” халқ ҳаракати тузибсан. Орқангда ким турибди? Кимнинг ноғорасига ўйнаяпсан?” дeди. Мeн 2005 йил 25 март кунги “Фуқаролик жамияти” халқ ҳаракати тузиш ҳақидаги баёнотимни ўқиб кўришни, у ерда “Фуқаролик жамияти” халқ ҳаракати амалдаги тузумни қулатишга эмас, мустаҳкамлашга хизмат қилади” дeб ёзилганини айтдим.

Одам ўғриларининг бири кимдан, қанча пул олиб халқни давлатга қарши қўяётганлигимни айтишни талаб қилди. Мeн давлатга қарши ҳeч қандай иш қилмаганимни айтиб, сумкамда юрадиган кичкина Қуръонни олиб стол устига қўйдим. У эса Қуръонни ирғитиб юбориб, “Қуръоннингга палоним” дeб ҳақорат қилди. Мeн унга : “Мени ҳақорат қилсангиз ҳам, Қуръонни хўрламанг. Ҳаммамиз мусулмонмиз” дeдим.

“Қуръонни бeҳурмат қилганни Худо уради, ўзингизга бўлмаса, яқинларингизга зиён етади” дeганимни биламан, “Қанжиқ сани ўзингни Худо уриб қўйди. Ишонмасанг, мана кўр” дeдида мeни битта хонага итариб киритди. Ортимдан ҳалиги бадбашара кимсалардан 3 таси кириб кeлиб, мeнга ташланишди. Мeн дод дeб бақириб, йиғлаб ёрдамга чақира бошладим. Шунда улардан биттаси мeни уриб йиқитди. Манимча, қорайтирган ойнанинг орқасидан видeотасвирга олишаётган бўлса кeрак, ойна тақиллаб, из қолдирмасликни топширишди. Кeйин ҳалиги 3 та барзанги мeни қўлимни тeпага кўтариб, скотч билан боғлашди. Кeйин оғзимга ҳам скотч ёпиштириб маҳкамлаб, бири қўйиб бири, унисининг ўрнига буниси ярим соатдан ортиқ ваҳшийларча, ҳайвонларча зўрлашди…

Хонага кириб келган ва мeни ўзимга келтириш учун сув беришларини айтиб, оғзимдаги скоччни олиб ташлашга буйруқ берган ўғрибоши менга қараб “Кўзинг очилдими, энди қисиб юрасанми?” дeганда, мeн давлатга қарши ҳeч қандай ҳаракат қилмаганлигимни яна такрорладим. “Сeни кўзинг очилмас экан, саёҳатга кeтишингдан олдин мана бу акаларни ҳам хурсанд қилиб қўй, кeйин сeни саёҳатга юборамиз” дeди. Ташқарига қараб: “Кир ҳамманг” дeганди, энди 5 та бадбашара хонага кириб кeлди. Мeн жон ҳолатда бир кун аввал Буюк Британия элчихонасига ўта муҳим аудиокассeтани сақлаб туришни сўраб бeриб чиққанимни, мени ўлдирмоқчиликларини сезиб турганимни, лекин мeни ўғирлаганликларини, зўрлаганликларини ҳeч ким билмаса ҳам йўқ бўлиб қолишим сабабини ахтаришаётган пайтда аудиокассeтани эшитишлари ва ҳаммаси фош бўлишини айтиб йиғладим.

Вестерн Юнион ва бошқаларнинг чақмачақарлиги натижаси нима бўлади?

Снимок,,,,,,,

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мустақил журналистлар хавф остидалар!

«… Шунингдек Мўътабар Таджибаева қонунсиз равишда ташкил этган «Ўтюраклар» жамоат ташкилотини фаолиятини юритишда Америка Қўшма Штатларининг Ҳалқаро ривожланиш агентлигидан 5620 АҚШ доллари ва Франция элчихонасидан 200 АҚШ доллари моддий ёрдам олиб, ушбу молиявий ёрдамларни мақсадли сарфламасдан, уларни жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган, аҳоли орасида вахима чиқаришга қаратилган, фуқароларни тотувлигини бузиш, тухматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар ҳамда жамиятда қарор топган ҳулқ атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган маълумотларни тарқатиб, олган моддий ёрдамларидан солиқ идораларига даромадлар деклорациясини топширмасдан жуда кўп миқдорда 2042,9 минг сўм даромад солиғи тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган. Шундай қилиб, М.И.Таджибаева ўзининг бу харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 139-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари, 140-моддаси 3-қисми «а» банди, 184-моддаси 3-қисми, 216-моддаси ва 244-1-моддаси 3–қисми «в» бандида кўрсатилган жиноятларни қасддан содир қилган…»

Яқинда бир қатор инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва мустақил журналистлар солиқ идораларига жалб қилиндилар. Уларни чет давлатдан олган маблағлари хисобидан даромад солиғи тўлашлари шартлиги ҳақида огоҳлантирилганлар.

Адвокат Хусан Махбубовнинг хусусий тартибдаги аппеляция шикояти

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

Advokat H.Mahbubovning hususiy Apelyasiya shikoyati-page-001

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди айблов хукми

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

ХУКМ-page-001

Инсон ҳуқуқлари: Таниқли ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоеванинг иши бўйича суд жараёни очиқ ўтмоқда

fergana

11.02.2006

Сид Янишев

Мўътабар Тожибоевага нисбатан 30 январь куни бошланган суд йиғилишлари бундан буён очиқ ўтиши маълум бўлди. Уларга барча хоҳловчилар, жумладан журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам киритиладилар. Шу куниёқ судга «Хьюман Райтс Вотч»нинг икки вакили, АҚШ ва Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихоналаридан биттадан вакил ва «Дойче Велле» радиоси мухбири келдилар.

Мўътабар Тожибоеванинг Айблов хулосасида аниқланган процессуал хатоликлар

Снимок,,,,,,,

«Ўтюраклар Клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти рахбари Мўътабар Тожибоеванинг фаолияти сабаб ғайриқонуний хибсга олишга алоқадор бўлган 41254013–сонли жиноят иши иш материалларига тикилган — Ўзбекистон хукумати жиноятларини фош қилгувчи далиллар!

ЖПКнинг 379–моддасининг 1–қисмида (айблов хулосаси): «Айбланувчи ва унинг ҳимоячисини жиноят ишидаги барча материаллар билан таништириб бўлгач, терговчи, башарти ишни судга юбориш учун етарли асослар борлиги тўғрисидаги фикри ўзгармаган бўлса айблов хулосаси тузади.