29.07.2016 кунлик архив

Озодлик: «Ўтюраклар клуби» бухоролик Ибодовлар қотилларини топганини иддао қилди

ы

июл 28, 2016

Озодлик

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти “Ўтюраклар клуби” ўзининг расмий сайтида “Бухоролик Ибодовлар ишидаги қотиллар ва уларнинг жиноятларини яшириб келаётган мансабдорлар рўйхати”ни эълон қилди.

Автомобиль эхтиёт қисмлари сотиш билан шуғулланиб келган бухоролик ака-ука тадбиркорлар Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалган, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққани ҳақда Озодлик хабар берган эди.