07.09.2017 кунлик архив

Ҳуқуқ фаоли Марат Зоҳидов HRW вакилларини ноқулай аҳволда қолдирди

Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари Марат Зоҳидов ва Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиё бўлими раҳбари Стив Свердлов

5 сентябрь куни Human Rights Watch ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўлими директори Хью Уилямсон ҳамда ташкилотнинг Марказий Осиё бўлими раҳбари Стив Свердлов Тошкентдаги “Ҳаракатлар стратегияси маркази”да маҳаллий нодавлат, нотижорат ташкилотлар вакиллари билан учрашди. Учрашувда иштирок этган  “Эзгулик” жамияти вакили Абдураҳмон Ташановга кўра, Human Rights Watch вакиллари Ўзбекистон ҳукуматининг 7 йиллик танаффусдан сўнг бу ташкилотни мамлакатга қайта киритгани учун олқишлади.