12.12.2017 кунлик архив

Жаҳонгир Муҳаммад: СССРни зирқиратган ўзбек!

Йиқилмас чинор

Биз боболари, ўтмишдошлари билан жуда ҳам фахрланадиган халқмиз. Лекин баъзан режимгагина ёққанларни қўшилиб мақтаймиз, ёқмаганларини эсламаймиз. Худди Советлар Иттифоқини узоқ йиллар давомида зир-зир титратган Боймирза Ҳайитни ёдга олмаганимиз каби.

Боймирза Ҳайит Туркистон тарихининг 20-асрдаги чинорларидан биридир. Яна ҳам аниқроқ айтсак, улкан чинори. Чунки Туркистоннинг 20-асрнинг биринчи ярмидаги тарихини ёритишда унга тенг келадиган бошқа олим йўқ. Ўша даврда йўқ эди ва ҳалига қадар йўқ.

Оқни оқ, қорани қора дегани учун уни “Ватан хоини” деб атадилар. Бу ибора унга нисбатан ўз мазмунини йўқотди ва ватансевар англамига келди. Чунки ўша кезда ватанини Боймирза Ҳайит каби кучли севадиган бошқа одам бўлмагани ва “Ватан хоини” калимаси доим унга қарата айтиб турилгани учун ҳам бу ибора ўз мазмумини ўзгартирди.

Бунгача Совет раҳбарияти уни ёмонотлиқ қиламиз, йиқитамиз деб кўп уринишди.