29.12.2017 кунлик архив

Улуғбек Бакир: Профессор Ботир Норбой 70 ёшда!

Ўзбекистон демократик мухолифати дарғаларидан таниқли адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Ботир Норбой 70 ёшга тўлди.

Шу муборак айём муносабати билан устоз адибни чин дилдан самимий қутлаймиз!

Улуғбек Бакир: Ўзбек кинодраматурги Абдулазиз Маҳмуд туғилган кун!

Ўзбек кино санъатига ўзининг ёрқин асарлари билан улкан ҳисса қўшиб келаётган атоқли кинодраматург, етук режиссёр, таниқли кинооператор устоз Абдулазиз Маҳмуднинг 67 ёшли таваллуд айёмлари билан чин дилдан табриклаймиз!

Абдулазиз Абдулҳақович Маҳмудов 1950 йил 28 декабрда Қирғизистоннинг Ўш вилояти Мойлисув шаҳарчасида дунёга келган.

У Горький номидаги Туркман университети ҳамда Москвадаги сценаристлар ва режиссёрлар Олий курсида таҳсил олган.

Абдулазиз Маҳмудов 60 дан ортиқ ҳужжатли, илмий-оммабоп ва ўқув филмларини суратга туширган.

Бу филмлари орасида «Тўғрисини айтганда», «Қайтиш», «Замондошлар», «Ер эгаси», «Паркентдаги қон тўкилиши», «Ўзбек иши», «Фарғона фожеаси», «Жоҳиллар» ва «Норасмийлар» ҳужжатли филмлари машҳур.

Кинорежиссёрнинг «Қуёш билан қайт» филми 1995 йил Париж кинофестивалида намойиш этилган.