Category Archives: Виртуал сайлов

Виртуал Президентлик Сайлови ўтказиш ташаббус гуруҳи йиғилиш Баённомаси

сайлов комиссияси

22 январь, 2015 йил

Кун тартибида:

1. Ўзбекистон Республикасида 2015 йил 29 мартда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловларига муносабат;

2. Бугунги кунда Ўзбекистон Фуқаролик жамияти, шу жумладан, Ўзбек мухолифтининг ҳолати, унинг Президентлик сайловларига таъсир даражасини ўрганиш;

3. Виртуал сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилиш.

Виртуал сайлов комиссияси сайти ҳақида

сайлов комиссияси

Ушбу веб-саҳифа Виртуал Сайлов Комиссияси(ВСК)нинг расмий нашри бўлиб, унда Виртуал Президентлик Сайлови жараёнлари ёритилади.

Саҳифа Масъул Муҳаррири: Муҳаммадсолиҳ Абутов;

ВСК Матбуот Котиби: Улуғбек Бакиров (+4796805096)

saylov2015@gmail.com

Сайлов комиссияси тўғрисидаги қонун

сайлов

1-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш ва ўтказиш учун тузилади ҳамда у ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади.