Category Archives: Қонли Андижон

«Қонли Андижонга 10 йил» — Мўътабар Тожибоева, Улуғбек Бакиров ва Мирраҳмат Мўминовлар билан давра суҳбати (№ 10)

Ғафлатдаги миллатни мурғак қалблар уйғотмоқда!

Дунёни ларзага солган Андижон фожеасининг 10 йиллиги арафасида Ғарб давлатларида яшаётган «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши вакиллари томонидан ташкилланган «Қонли Андижонга 10 йил» кампанияси давом этмоқда.

Ушбу кампания доирасида биринчи акция 10 май куни Францияда, «Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро Ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоева ҳамда қизи Маҳлиёни оила аъзолари яшайдиган Парижнинг Savigny Sur Orge худуди шаҳарчаси мерияси (ҳокимияти) биноси рўпарасида бўлиб ўтди.

«Қонли Андижонга 10 йил» — Намоз Нормўмин билан давра суҳбати (№ 8)

Андижон фожеасининг ўн йиллигига атаб Мўътабар Тожибоева ва Икром Ёқубов билан давра суҳбати (№ 7)

Шуҳрат Аҳмаджонов: Андижон фожиаси ва Баҳодир Шоюнусов тақдири

АНДИЖОН ФОЖИАСИ (5 та мақола)

Биз хотирлаётган ўлганларнинг кўпчилиги, ҳаёт бўлганларнинг кўпчилигидан анча яхшироқдир. [1]
Э.СЕВРУС (1948)

Фото 1. Андижон, Бобур майдони. 2005 йил 14 май. [2]

МУНДАРИЖА

Қонли Андижонга 10 йил (2005 — 2015)!

Қонли Андижон

(Андижон фожеасининг ўн йиллигига бағишланган)

Талабалар ўлди, сақладинг сукут,
Жим турдинг Паркентда тўкилганда қон.
Қонли тарихлар ҳеч бўлгайми унут,
Бу одамлар нега бўлдилар қурбон?!
Эй халқим, адолат кутиб интизор,
Кенг олам бўлди-ку, кўзларингга тор!

Ўн учинчи майда, икки минг бешда,
Минг-минглаб одамга тўлганда майдон.
Ўлгани нечта-ю, қочгани нечта,
Яна қонга ботди, кўҳна Андижон.
Ўн йилким, адолат топмади қарор.
Зулму зўравонлик ҳануз устувор!

Андижон қатлиоми қурбонларини хотирлашимиз учун кўмагингизни аяманг!

Қадрли дўстим!

Бугун мен сизга ноанъанавий илтимос билан мурожаат қилмоқдамиз. Бугун биз сизнинг қўлловингизга муҳтож бўлиб қолдик. Бугун сиздан ўзга қўлловчимиз қолмади!

Биз “Қонли Андижонга 10 йил” шиори остида бундан 10 йил муққадам содир этилган инсониятга қарши жиноятнинг қурбонларини хотирлаш ва ушбу оммавий қирғинга сабабчи бўлган кимсалар хали хануз ғарб сиёсатчиларининг эркатойи бўлиб ялло қилиб юрганларига қарши ўз исёнимизни билдириш мақсадида 12 май куни Брюсселда, Евро Парламент биноси рўпарасида, 13 май куни Парижда ва 15 май куни Вашингтонда норозилик акциялари ўтказмоқчи эдик.

Андижон фожеасини унутишларига йўл қўйишимиз қурбонлар ҳаққига хиёнатдир!

Қонли Андижон фожеасининг 10 йиллиги арафасида ўзбек халқининг тақдирига бефарқ қарамаган, сукунатга рози бўлмаган барча юртдош ва миллатдошларимизга

Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаоллари номидан
М У Р О Ж А А Т Н О М А

Ҳурматли юртдошлар, қадрли миллатдошлар!

Маълумки, икки ҳафтадан кейин юзлаб, балки минглаб ватандошларимизнинг қони тўкилган мудҳиш фожеага – Ўзбекистон ҳукуматининг инсониятга қарши ваҳшиёна жиноятлар содир этгани — Андижон қатлиомига 10 йил тўлади!

«Қонли Андижонга 10 йил» — Зиёдулло Раззоқов ва Малоҳат Абдуллаева билан давра суҳбати (№ 6)

«Қонли Андижонга 10 йил» — Журналист Улуғбек Ҳайдаров билан суҳбат (№ 5)