Category Archives: «Ким айбдор? Навбатдаги ким?»

Диққат, янги кампания – «Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!» Қийноқ қурбони Илҳом Ибодов ва бошқалар тақдирига бир назар

1999 йилда БМТ Бош Ассамблеяси 26 июнни «Халқаро қийноқ қурбонларига ёрдам куни» дея эълон қилганди.

Баёнотида БМТ ҳукуматлар зиммасида қийноқ қурбонларини ҳимоя қилиш вазифаси борлигини эслатган.

Бироқ БМТнинг «Қийноқларга қарши қўмитаси»га кўра, тергов пайтида ва ё қамоқда экан қийноққа тутилган шахслар, агар халқаро ташкилотларни бу ҳақда хабардор этсалар, қатағонларга дучор бўлмоқдалар.

“Ким айбдор?! Навбатдаги ким?!” кампанияси ҳақида аудиосуҳбат

Чораси ОНА йиғлар, ОНА у! (Хурсанд Ражабова изтироблари)Опубликовано: 17 июнь. 2016 г.https://soundcloud.com/blogsahwii/t9tnafblaa4khttps://www.youtube.com/watch?v=BX49n93jRrchttps://www.youtube.com/watch?v=ElZI2COBcighttps://soundcloud.com/tugyon/chorasiz-ona-yiglar-ona-uhttp://mutabar.org/uz/2016/06/14219Бугунги дастуримиз қийноқ қурбонлари бўлган бухоролик ака-ука Ибодовларнинг аянчли тақдирига бағишланади. Эслатиб ўтамиз, бу туркумдаги эшиттиришларимиз дастурларимизнинг аввалги сонларида эфирга узатилган эди.Уч ой аввал «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотига Хурсанд Ражавбовадан қилинган мурожаатдан кейин «Ўтюраклар клуби» бу иш бўйича шу кунгача мунтазам равишда шуғулланиб келмоқда.Ибодовлар тақдирига доир барча материаллар билан ташкилотнингwww.mutabar.org ёки www. jarayon.com ҳамда www.alteruz.infoсаҳифаларида тўлиқ танишишингиз мумкин.Кеча, 16 июнда Хурсанд Ражабова таҳририятимизга яна бир Мурожаат йўллаган. (Мурожаатнома билан тўлиқ тарзда сайтларимизда ёки мазкур эшиттириш давомида тинглашингиз мумкин).Ушбу Мурожаат юзасидан биз Хурсанд ая ҳамда у кишининг қизлари Дилфуза Ибодовалар билан суҳбатлашдик.(Суҳбатни дастур давомида тинглайсиз).

Posted by Мўътабар Тожибоева Мутабар Таджибаева on Saturday, August 20, 2016

Чорасиз она йиғлар, йиғлар она у! (Хурсанд Ражабова изтироблари)

Бугунги дастуримиз қийноқ қурбонлари бўлган бухоролик ака-ука Ибодовларнинг аянчли тақдирига бағишланади. Эслатиб ўтамиз, бу туркумдаги эшиттиришларимиз дастурларимизнинг аввалги сонларида эфирга узатилган эди.

Уч ой аввал «Ўтюраклар клуби» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилотига Хурсанд Ражабовадан қилинган мурожаатдан кейин «Ўтюраклар клуби» бу иш бўйича шу кунгача мунтазам равишда шуғулланиб келмоқда.

Озодлик: Илҳом Ибодов оиласи МХХ босими остида қолган

Бухоролик 44 ёшли тадбиркор Илҳом Ибодовни қамоқда Миллий хавфсизлик ходимлари қийнаб ўлдиргани ҳақда халқаро ташкилотларга бонг урган марҳумнинг яқинлари ҳуқуқ-тартибот идораларининг босими остида қолганликларини айтишмоқда. Марҳумнинг синглиси Дилфуза Ибодова ҳозирда хавфсизлик идоралари акасининг қамоқдаги шубҳали ўлими борасида халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилмаслик ҳақида адвокати орқали босим қилаётганини айтди.

Бухоролик тадбиркорлар Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалган, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққани ҳақда уни оиласи Озодликка ва Франциядаги «Ўтюраклар клуби»га хабар қилганди.

“Aйби борнинг оёғи қалтирар” (Галима Бухарбаева)

Голландиянинг Арнеме шаҳридаги туман суди ўзбекистонлик журналист, Uznews.net сайтининг асосчиси ва бош муҳаррири Галима Бухарбаеванинг Голландияда жойлашган “Замондош” сайтига қилган даъвоси судда кўриб чиқиладиган кунни тайинлаши керак.

Мўътабар Тожибоева раҳбарлик қиладиган “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига берган интервьюсида Бухарбаева суд ишининг тафсилотлари ҳақида гапириб берди.

13156– Галима, аввало қайтганингиз билан табриклаймиз! Сизнинг аччиқ ва ҳаққоний журналистикангиз, сўзингизнинг ўрни билинди. Шундай қилиб, қайтдингизми?

Мўътабар Тожибоева: Илҳом Ибодов ён дафтарчаси учун ўлдирилди


13129

Бухоро шахрида “Таниқли тадбиркорлар ака-ука Илҳом ва Рахим Ибодовлар қамоққа олинибдилар, уларни ваҳобийлик диний экстремистик оқимига алоқадорликда айбланяптилар экан” деган миш-миш болалагандан болалади.

Ушбу аянчли фожеанинг  сабабчилари ҳам, қурбонлари ҳам ака ука ишбилармон, тадбиркорлар — 1972 йил 16-июнда туғилган, Бухоро вилояти Бухоро шахри Элобод кўчаси 17-уйда яшаган, Бухоро шахридаги 2008 йилда ташкил этилган “Ал Ражаб автоглобал Сервис” хусусий корхонаси рахбари Ибодов Илҳом Ражабович ва 1968 йил 31-августда туғилган,  Бухоро вилояти Бухоро шахри Элобод кўчаси 15-уйда яшовчи “Ал Ражаб автоглобал Сервис” хусусий корхонаси бош хисобчиси Ибодов Рахим Ражабовичлардир..

Озодлик: Бухоролик она МХХни тадбиркор ўғлини уриб ўлдирганликда айбламоқда

п

март 03, 2016

Бухоролик Хурсанд Ражабова 44 яшар тадбиркор ўғлини Миллий хавфсизлик ходимлари қийнаб ўлдирганини даъво қилмоқда. Озодлик билан суҳбатда Ражабова ўғиллари Раҳим ва Илҳом Ибодовлар ўтган йил август ойида қамалгани, бир ой ўтиб қамоқдан Илҳомнинг ўлиги чиққанини айтади.

– Ўғлимни СНБ олиб кетди, 28 кун деганда ўлдириб олиб келиб берди. Ўғлимни қийнаб, уриб ўлдириб олиб келиб берди. Шунча вақт ўтди, Илҳомжонни ўлдирганларга чора кўрилмаяпти. Мен Бухоро вилояти Миллий хавфсизлик хизмати бошқармаси ходимларини ўғлимни ўлимида айбдор деб биламан, улар қонун олдида жавоб беришлари керак, – деди Озодлик билан суҳбатда Хурсанд Ражабова.

Суянган тоғимдан, менинг ҳимоям учун доимо қалқон бўлган опажонимдан айрилиб қолдим

 

5363

Опажоним Махаррамхон, дардингизга малҳам бўлолмадим, ғанимлар тахдидлари ва босимларидан сизни ҳимоя қила олмадим, жойингиз жаннатда бўлсин!

Бугун эрталаб қизим Махлиё телефон қилиб, «Аяжон Махаррам холамдан айрилиб қолибмиз» деганида даставвал тушунмадим, кейин эса бирданига миямга қон урди. Ахир охирги марта гаплашганимизда опамни ахволи яхши эди, бемалол гаплашгандик. Яқиндагина 57 ёшга кирганди.

Террорчи Дилмурод Худойқул: Ўзим ҳақимда ёҳуд Каримов ҳукуматига қарши ҳар қандай усул билан, ҳатто ўзини-ўзи портлатиш йўли билан бўлсада ҳужумга отланаман”

Ўзим ҳақимда

Қирқ тўрт ёш ҳам келдию қўлимдан тутди,
Борман на эртакда, на афсонада.
Қирқ тўрт йилнинг нақ ярми йўлларда ўтди,
Ярми эса ўтди қамоқхонада.

Сизларга ўғли ўғирлаб кетилган она, Аллоҳдан ўзга боқувчиси қолмаган аёл мурожаат қилмоқда

Хурматли жаноблар!

Сизларга узоқ йиллар давомида ўзининг диний эътиқоди учун тўхтовсиз таъқибларга учраётган муслима мурожаат қилмоқда. Сизларга ўғли ўғирлаб кетилган она мурожаат қилмоқда. Сизларга Аллоҳдан ўзга боқувчиси қолмаган аёл мурожаат қилмоқда.

БМТнинг қийноқларга қарши кўмитасига;

АҚШ элчихонасига;

Британия элчихонасига;

АҚШ давлат департаментига;

20 август куни «Эзгулик» ИҲЖ яна бир мусулмоннинг ғойиб бўлгани ҳақида хабар тарқатди

ТЎХТАЕВ ШАМСУДДИН ОБИДОВИЧ

Шамсуддин Тўхтаев 1961 йилда Бухорода туғилган. 11 август куни соат 16-10 да Тошкент шахар, Шайхонтохур туманида жойлашган «Нихол» дори-дармон ишлаб чикариш корхонасига йўл олган ва у ердан қайтиб келмаган.

Маълумотларга кўра, у март ойи охирида Бухорода содир этилган портлашлардан сўнг ҳам Бухоро шахар ҳуқуқ–тартибот идоралари ходимлари томонидан хибсга олинган эди. Аммо 13 апрел куни бу воқеаларга алоқаси йўқлиги сабабли у қўйиб юборилган.

Ўшанда Шамсуддин Тўхтаев билан бир вақтда унинг кичик укаси Тўхтаев Фазлиддин Обидович ҳам хибсга олинганди. Хозир 1975 йилда туғилган Фазлиддин Тўхтаевга нисбатан дастлабки тергов харакатлари якунига етган. Шамсуддиннинг қариндошлари унинг укаси сабабли хибс этилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишаяпти.