Category Archives: Диний маҳкумлар

БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси ҳимоясида бўлган Хайрулло Турсунов яна қийноқларга дучор бўлмоқда!

                                                       Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Бобожонов Пўлат Раззақовичга;

Давлат Хавфсизлик Хизмати раиси Абдусалам Азизовга;

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Муҳаммадиега;

Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродовга;

                                                                        Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Ҳожи Ҳизр қишлоғида истиқомат қилувчи Турсунова Мукаддас Турдиевнадан

ШИКОЯТ АРИЗА

Менинг укам, Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, “Нуқработ” маҳалласи, “Яккаёғоч” қишлоғида истиқомат қилувчи Турсунов Хайрулло Турдиевич, 04.04.1975 йилда туғилган, ҳозирда эса Буҳоро вилояти, Қоровулбозор посёлкасида жойлашган УЯ 64/25 да сақланмоқда.

Укам, Х. Турсунов Жиноят ишлари буйича Қашқадарё вилоят судининг 2013 йил 6 июндаги ҳукми билан Ўзбекистон Респуликаси Жиноят кодекси 155-, 156-, 159-, 216-, 223-, 224-моддалари билан айбдор деб топилиб 16 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Х. Турсунов 2012 йил 7 апрелдан бери қамоқда.

Искандар Худойберганов: «Хавотир олманглар, саломатлигим яхши…»

Шу йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/71-сонли (Жаслиқ) муассасада жазо муддатини ўтаётган маҳкум Искандар Худойберганов билан учрашди.

Жаноб судьялар, ногирон ота оналар ва ўнлаб вояга етмаган гўдакларга қилган зулмингиз судьялик қасамёдингизга ҳиёнат эмасми?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди раисига

Жиноят ишлари бўйича Урганч туман суди раисига

2011 йилнинг 3 февраль куни Францияда расмий рўйхатдан ўтган “Ўтюраклар Клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Президенти Мўътабар Тожибоевадан

МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК СОХТА ҚАРОРЛАРИ ВА АДОЛАТСИЗ АЙБЛОВ ҲУКМИ ЗУДЛИК БИЛАН БЕКОР ҚИЛИНМОҒИ ДАРКОР

ТАЛАБНОМА

Kun.uz: Таъқиқланган ташкилот таркибига кириб қолганларни афв этиш тартиби қандай бўлади? ​

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 сентябрдаги «Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жиноий жавобгарликдан озод этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони имзоланганди. 

Фармонга мувофиқ, низом қабул қилинган бўлиб, у террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жиноий жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги мурожаатларини тақдим этиш, рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш, шунингдек, тақиқланган ташкилотлар таркибига адашиб кириб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Республика идоралараро комиссияси фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди. 

Низом бандлари ва комиссия фаолиятига оид саволларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жавоб бериб, айрим ҳолатларга расмий изоҳ берди. 

Конституцияда кўрсатилган ҳуқуқини суд орқали ҳимоя қилмоқчи бўлган фаол 15 суткага маъмурий қамоқ жазосига тортилди!

Тўрабек Баймирзаев

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЗАМОНИ ҚАТАҒОНИ ҚУРБОНЛАРИ!

Ўзбекистондаги бирин кетин содир бўлаётгани ижобий ўзгаришлардан кувониб турган бир палламизда барчанинг устидан совуқ сув сепиб юборилгандек воқеалар содир бўлди охирги хафталарда.

Бирин кейин блогерлар қамала бошлади. Уларнинг яқинлари даставвал биз ҳуқуқ ҳимоячиларига маълумотлар бера бошладилар. Кейинчалик эса босимлар кучайганидан бўлса керак бизлар билан мулоқотларга чек қўйдилар. Хаттоки Андижонлик блогернинг отаси ўғлини қамалганлиги ҳақидаги иддаони рад этишгача борди.

Дилшод Халилов

Дилшод Халилов

Наманганлик Дилшод Халилов эса «Наманганда адолатни тиклаш» жамоатчилик назорати гуруҳи вакилларига оғзаки равишда мурожаат қилиб, рамазон хайити куни вояга етмаган болаларни масжидларга киритилмаганликлари Конституция талабларига зид эканлиги ҳақида Наманган вилоят имоми Абдулхай Турсунов билан тортишиб қолгани ортидан вазияти хавфли томонга қараб кетаётгани ҳақида хабар берганди ғойиб бўлишидан бир неча кун аввал.

Худди шундай пайтда, яъни 27 август кунигача Наманганлик Тўрабек Баймирзаев мен билан «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузадиган хатти ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги Қонун»га биноан фуқароларнинг Конституцияда кўрсатиб ўтилган диний ва эътиқод эркинлиги моддаларида кўрсатилган ҳуқуқларидан фойдаланишдаги муаммолар юзасидан судга даъво ариза киритиш бўйича мен билан мулоқот олиб борганди. Чунки 28 август судга даъво аризасини топшириши керак эди.

«Ўтюраклар Клуби»нинг суд хукми йўқ қилинган архиви МҲХ ЖОСУСИ сайтида!

12

Диққат, диққат! Огоҳ бўлинг! Жосус суд хукми билан йўқ қилингани айтилаётган хужжатларни чоп қила бошлади!

Ўзи Канада фуқаролигини олган бўлишига қарамасдан Рустам Иноятов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик хизмати билан ҳамкорлик қилиб келган, яъни Канада фуқароси ўлароқ ўзга бир давлат (Ўзбекистон) хукумати манфаатига узоқ йиллар давомида жосуслик қилиб келган ва хукуматни танқидчилари ҳисобланмиш Ўзбекистон Фуқаролик жамияти вакилларига қарши Махсус хизматлар томонидан тайёрлаб чоп қилиш учун жўнатилган туҳмат ва бўҳтонлардан иборат мақолаларни ўзининг сайтида  узлуксиз равишда чоп қилиб келган Исмат Хушев бугун ўз эгаси Рустам Иноятовга қарши бошланган кампанияда жонбозлик кўрсатиб, унинг бошчилигида содир этилган ва очилмай келаётган жиноятлар ҳақида бонг уришни бошлади. Унинг сайтида бугун, 5 январь кунги чоп қилинган «Республика Миллий Хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятовга Очиқ хат» бунинг исботидир.

Республика «Мохият» газетаси: «Қонун бузилганмиди?» (Сохталаштирилган сиёсий айбловлар ҳақида танқидий мақола)

КОНУН БУЗИЛГАНМИДИ-page-001

Mohiyat – Qonun buzilganmidi?