Category Archives: Муқобил Ўзбекистон

Толиб Ёқуб: Ҳужум

ХХ-асрнинг 30-чи йилларида Марказий Осиёда большевиклар “босмачи” дея аташган миллий озодлик ҳаракати ҳарбий куч билан бостирилгач, ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистонда хотин-қизлар орасида қизил империянинг даҳрий раҳбарлари “Ҳужум” ҳаракатини йўлга қўйишди – ҳужум паранжи-чачвонга қарши қаратилган эди.

Ўша даврда ўзбек ва тожик аёллар ёппасига кийими устидан паранжи кийган, юзини эса чачвон тақиб тўсган ҳолда кўчага чиқишарди. Бироқ, шаҳарларда ва, ҳатто, қишлоқларда кийими устидан паранжи киймаган, юзини эса чачвон тақиб тўсмаган “боши очиқ”, яъни, бошига фақат рўмол ўраган ёки дўппи кийган қиз-жувонлар онда-сонда пайдо бўлишарди.

Толиб Ёқуб: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга Мурожаат!

Муҳтарам Президент!

Толиб Ёқубов Париж аэропортида

Мен Сизга ўта муҳим бир масала юзасидан мурожаат ёзмоқдаман. Бироқ, аввало, менинг хориж (Франция)дан, 12 йиллик муҳожиротдан сўнг, ватаним Ўзбекистонга қайтиб келишим масаласида ёрдам қўлини чўзганингиз учун ўзимнинг самимий ташаккуримни қабул қилишингизни сўрайман.

Мен ҳозир Жиззах вилояти, Ш.Рашидов туманидаги Тоқчилиқ қишлоғида жойлашган, ота-онамдан қолган ҳовлимда болаларим ва невараларим қуршовида умргузаронлик қилмоқдаман. Сизнинг номингизга ёзилаётган менинг ушбу мурожаатим ўзимнинг бирор бир манфаатимга боғлиқлик жойи йўқ – Яратганга беадад шукрлар бўлсин-ки, мен, 78 ёшлик қария, юқорида ёзганимдек, меҳрибон болаларим ва невараларим қуршовида бекаму-куст яшамоқдаман. Шу ўринда, қуйида, ўзим ҳақимда, қисқагина, баъзи маълумотларни айтиб ўтмоқчиман.

Толиб Ёқуб: Пул ислоҳоти ҳақида икки оғиз сўз

Улуғбек Бакир, Толиб Ёқуб ва Мўътабар Тожибоева

Европа Иттифоқи (ЕИ)нинг пули “евро” бўлиб, унинг муомулага киритилганига   йил бўлди. Қоғозли евродан ташқари 1 (бир), 2 (икки), 3 (уч), 5 (беш), 10 (ўн) ва 20 (йигирма) сантим (тийин) танга пуллар ҳам муомулага киритилган. 12 йиллик Францияда ўтган умрим давомида евронинг ҳатто 1 сантим тангаси ҳам “ишлаб” турганига, яъни, муомуладан чиқиб кетмаганига гувоҳ бўлдим.

Толиб Ёқуб: Ўзбекистон шакар экспорти бўйича МДҲда етакчи давлатга айланиши мумкин

Толиб Ёқуб

Зўр мутахассислардан эшитганман: 2-Жаҳон уруши тез орада бошланишини ўша пайтдаги СССР раҳбари И.Сталин олдиндан билган экан. Шакар оддий халқ учун ҳам, урушаётган армия учун ҳам ўта зарур маҳсулот эканини тушунган И.Сталин Украинадан шакар ишлаб чиқарадиган барча заводларни демонтаж қилиб зудлик билан Ўзбекистон ва Қирғизистонга жўнатишга буйруқ беради.

Толиб Ёқуб: Пахта ва пилла – Ўзбекистон учун қай бири фойдали?

Толиб Ёқуб

Пахта ва пилла етиштиришга қанчадан вақт, меҳнат ҳамда табиий ва техник ресурслар сарф бўлади? Келинг, таққослайлик:

а) ПАХТА етиштиришга камида 9 ой вақт кетади (март-ноябрь):

бу орада ерни ҳайдаш, бороналаш, молалаш, шўрхок ерларда ерости сувларини қочириш, тупроқнинг сув балансини сақлаш учун дренаж ариқлар қазиш керак бўлади;

бу ишларнинг барчаси техника (трактор, автоулов, тележка ва б) ёрдамида бажарилади, техника ҳаракатланиши учун эса ёқилғи (солярка, бензин) ва мойлаш материаллари сарфланиши лозим;

Толиб Ёқуб: СССРдан қолган руслаштириш сиёсатидан воз кечиш вақти келди

Толиб Ёқуб

Ҳар қандай империя босиб олган ҳудуд халқлари онгига ўз алифбоси, тили, урф-одатлари, маданияти ва бошқа қадриятларини сингдиришга ҳаракат қилган. Араблар истеълоси даврида кўп халқлар, жумладан Марказий Осиё халқлари ҳам, ўнгдан чапга қараб ёзиладиган араб алифбосини қабул этишга мажбурланганлар. Улкан Британия империясида инглизлаштириш, Африканинг салкам ярмини босиб олган Франция империясида французлаштириш, Жанубий Америка (ЖА)нинг Аргентина, Боливия, Венесуэла, Чили ва бошқа бир қатор мамлакатларида испанлаштириш сиёсати олиб борилган.

Толиб Ёқуб: Францияда нега свет ўчмайди?

Толиб Ёқуб

Францияда ўтган 12 йиллик умрим давомида бор-йўғи икки марта свет ўчгани ҳодисасига гувоҳ бўлдим – ҳар иккала ҳолда ҳам қоронғулик 10 минутдан ортиқ давом этмади.

Кейин маълум бўлишича, кучли момоқалдироқ пайтида электр тармоқларига яшин тушиши эҳтимоли жуда катта бўлиб, у кенг кўламли свет ўчишига олиб келар ва шу сабабли шаҳар электр тармоғи ходимлари момоқалдироқ ва яшин тушиши ўтиб кетиши қадар светни атайлаб ўчириб қўйишар экан.

Камолиддин Раббимий: ДХХ – марказий сиёсий субъектлигини сақлаб қолиш ҳаракатида


Қаттиқ авторитар Ўзбекистоннинг 2005 йилга қадар иккита ўзаро мувозанатдаги сиёсий субъект ташкилоти бор эди, булар Ички Ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати. 2005 йилдан бошлаб, Алматов ИИВлиги ҳокимиятидан қувилгач, Ўзбекистон тўлалигича МХХ тасарруфида, монополиясида қолди.

Шу вақтдан то Рустам Иноятов раисликдан бўшатулгунча, Ўзбекистон авторитар давлатчилигининг асосий ва марказий қоровули, тансоқчиси, мафкурачиси, мутафаккири – бу Миллий хавфсизлик хизмати эди.

Мўътабар Тожибоева ва Ўзбекистон ҳукумати мулоқоти

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!

Мен сизларга ўртамизда бошланган мулоқот ҳамда Ўзбекистонда фуқароларни сиёсий, журналистик фаолияти учун таъқиб қилиш сиёсати мавжуд бўлганлигини тан олганликларингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ҳа, бу таъқиблар ортидан кўплаб инсонлар Она Ватанини тарк этишга мажбур бўлдилар.

Инсонларни яшаш ҳуқуқидан махрум қилаётган газ балонлари порлашларига боғлиқ муаммоларга жиддий ёндашиш даркор!

Хурматли Шавкат Миромонович!

Мен Ҳасанов Саидайюб Масудович 1976 йил 29 октябрда Наманган шаҳрида туғилганман, миллатим ўзбек, оилалиман, 4 нафар фарзандим бор, маълумотим ўрта махсус, мутахассислигим ҳуқуқшунослик.

25 августдан буён «Наманганда адолатни тиклаш» Жамоатчилик назорати гуруҳини бошқармоқдаман. Ушбу гуруҳдаги фаолиятимиз шундан иборатки Сиз томондан имзоланган «Жамоатчилик Назорати ҳақида»ги Қонунни амалда шаклланишига муносиб хисса қўшишдан иборатдир.

Мен Ўзбекистонлик бўла туриб Сизнинг Франция диёрига ташрифингиз муносабати билан интернет орқали Сизга мурожаат билан чиқиш қилишга мажбур бўлганимни тушунтирмоқчиман.

Мен кўтараётган муаммо Инсон ҳуқуқлари Умумжахон декларациясининг 3 моддасида акс этган ҳар бир инсоннинг яшаш ҳуқуқи борлиги талаблари Ўзбекистонда коррупционер мансабдорларнинг ўз манфаатларини кўзлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлаётганликларига қаратилгандир.