Category Archives: Туғён радиоси

Толиб Ёқубов билан бугунги кун ҳақида суҳбат


Бугунги кунда Францияда мухожиротда яшаётган таниқли ҳуқуқ фаоли, мухолифат намояндаларидан бири, устозимиз Толиб Ёқубов билан ўтказган суҳбатимиз бугунги кун ва орзу-умидлар ҳақида бўлди.

«Ўтюраклар» Клуби ташкил топганига 16 йил тўлди – Мўътабар Тожибоева билан суҳбат


«TUG’YON» радиосининг бугунги сони “Ўтюраклар” Kлуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти ташкил этилганлигининг 16 йиллигига бағишланди.

Ушбу сана муносабати билан ташкилот асосчиси ва раҳбари, машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси, бир қатор халқаро мукофатлар совриндори Мўътабар Тожибоева билан суҳбатлашдик.

Жаҳонгир Муҳаммад: Tалабалар исёнига 24 йил

«TUG’YON» радиосининг бугунги илк сони меҳмони АҚШдан ўзбек адиби, давлат ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад бўлдилар.

Маълумки, бундан роппa-роса 24 йил аввал, 1992 йилнинг 16 январь куни Тошкентнинг Талабалар шаҳарчасида нон ва бошқа озиқ-овқат нархларининг кўтарилишидан норози минглаб талабалар исён кўтарган эдилар.

Янги «TUG’YON» онлайн-радиоси иш бошлади

Муҳтарам юртдошлар, қадрли миллатдошлар!

“Ўтюраклар” клуби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Халқаро ташкилоти ҳамда “Муқобил Ўзбекистон” Мувофиқлаштириш Кенгашининг қўшма лойиҳаси бўлган янги «TUG’YON» онлайн-радиоси 16 январдан эътиборан ўз ишини бошлайди.