Category Archives: Ҳамкорлар

Рўзибой Азимий: Ички ишлар бӯлими бошлиғи фермерни калтаклаш ҳуқуқига эгами?

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши туманида буғдой режасини бажара олмаган бир неча фермерлар туман ички ишлар бӯлими бошлиғи Жаҳонгир Ражабов томонидан калтакланганига оид хабар тарқалди.

Ушбу хабарни ӯқиб тепа сочим тикрайиб кетди.

Хабарда ёзилишича, милиция бошлиғи режани бажармаганларни бир саф қилиб турғизиб қӯйиб, икки марта калтаклаган ва улардан қӯшни фермерлардан буғдой сотиб олиб, режани бажаришни талаб қилган.

Мавжуд қонун-қоидалардан бехабар, оми, саводсиз, нокас, зӯравон, рекет, гумроҳ ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Ражабовнинг жисмоний таҳқирига дуч келганлар орасида “Абдуғафуров Муҳаммад” фермер хӯжалиги раиси, 33 яшар Раҳматулло Хӯжамуродов, ёш фермер Илҳом Остонов,  60 ёшдан ошган фермер Абдужаббор Қоржовов, “Олим-Ойбек-Дилдора” фермер хӯжалиги раиси Баҳриддин Тӯраев, 52 яшар Абдуҳамид Пардаевлар бор.

Рўзибой Азимий: Депутат нега интервьюдан бош тортди (ёхуд журналистни менсимайдиган депутат депутатми?)

Бундан роппа-роса бир ой олдин “Mulkdor” сайтида “Президентни маддоҳлардан асраш керак”, деб номланган мақолам эълон қилингандан кейин ушбу мақолада тилга олинган “қаҳрамон”имиз — ӮзЛиДеП аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати, ӮзМТРК таркибидаги каналлардан бирида режиссёр бӯлиб ишлайдиган Олимжон Тӯхтаназаровдан Facebookдаги саҳифамга дӯстлик таклифи келди.

Сидқидилдан қабул қилдим.

Олимжон ака билан ӯзаро салом-аликдан, унинг саволларига қисқа жавобларимдан кейинги мавзу юқорида номи қайд қилинган мақолага бориб тақалди.

Хулласи калом, Олимжон аканинг фикрича, мақолада “танқидни ҳаддан ташқари ошириб юборганман”…

Ӯзаро савол-жавобдан кейин мен Олимжон акага мақолага қарши фикрлар бӯлса, у ҳолда интервью уюштиришимиз мумкинлигини ва ӯз фикрини ана шу ӯтказажак суҳбатимизда бемалол баён қилса бӯлишини билдирдим. Шу тариқа, суҳбат жараёнида Олимжон ака билан интервью уюштиришга келишдик.

Рўзибой Азимий: Президентни маддоҳлардан асраш керак!

Ӯзбекистон Либерал-демократик партияси кейинги пайтларда ялтоқликка ҳаддан ташқари ружу қӯймоқда. Бизнингча халқ орасида ҳеч қандай нуфузга эга бӯлмаган, фақат сайлов арафасида ва сайловлардагина номи тилга олинадиган мазкур партия ӯз номини ялтоқлик, маддоҳлик орқали бӯлсада танитиш истагида.

Биз ӯтган куни партиянинг “Менинг фикрим” ижтимоий порталида президент Шавкат Мирзиёевга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини бериш таклифи ёритилгани ва мазкур таклифни 10 минг киши қўллаганини маълум қилган эдик.

Бугунги хабардан маълум бӯлишича, қӯлловчилар сони 11,5 мингдан ошиб кетган. Аммо эътиборли томони шундаки,  ӮзЛиДеПчиларнинг мазкур таклифига қаршилар ҳам йӯқ эмас. Агар диққат билан кузатилса,  Президентга “Ӯзбекистон қаҳрамони” унвони берилишига қарши томон Мирзиёев олиб бораётган сиёсатдан тамомила норози ёки айрим кимсаларнинг таъбирига кӯра “ғаразли тоифалар” ёхуд “мамлакат тараққиётини кӯролмайдиган ғаламис кимсалар” эмас, балки мазкур воқеликка холис ёндашаётган гуруҳлар эканлиги аён бӯлади.

Қутлов: Гулчеҳра Нуруллаева 80 ёшда!

Фото Ulug'bek Bakir.

Бугун, халқимизнинг жасоратли, оташқалб шоираси, адолат ва эзгулик куйчиси, азиз устозимиз Гулчеҳра Нуруллаева 80 ёшли юбилей айёмини Тошкентда оиласи, яқинлари, дўстлари ва сафдошлари даврасида қарши олмоқда.

Шу қутлуғ айём муносабати билан меҳридарё, қалби қуёш Опажонимизни чин дилдан қизғин муборакбод этамиз!

Ziyo NUR студияси томонидан ҳозирланаётган кўп қисмли махсус сон фильм – “ҲАҚ СЎЗИМИЗ ОНАСИ” номли биографик-ҳужжатли-адабий-бадиий-мусиқий дастуримизнинг 1-қисмини тез кунда намойиш этамиз.

Мазкур фильм бутун умрини эл-юртимиз фаровонлиги ва унинг равнақи йўлига бағишлаган, жонажон она Ватанимиз гўзал Ўзбекистонимизнинг миллатпарвар шоираси, таниқли жамоат арбоби Гулчеҳра Нуруллаеванинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланади.

Дастуримизда Гулчеҳра опани қутлаб, бир қатор сафдош дўстлари, миллатимиз ойдинлари, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, сиёсатчилар, ҳуқуқбонлар ва журналистлар иштирок этадилар…

Кимга гул, ким учун балки тиканман,
Юртим, хизматингга ярармикинман?!

Гулчеҳра Нуруллаева

Азам Формонов: Васила опани хотирлаб…

2016 йил 18 август куни Жаслиқ 64/71 сонли муассасада учрашув

Хеч эсимдан чиқмайди. Балки умрбод эсимдан чиқмаса керак…

2016 йилнинг 18 август куни менга қарши сохта айблов билан озодликдан маҳрум қилинган 9 йиллик қамоқ муддатим тугади.

Шу паллада мени озод қилиш ўрнига сохта ҳужжатлар асосида яна 5 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиндим. Ўзимни ҳимоя қилиб, судда қанча далилларни келтирмай, мени умуман эшитмай, қўшимча жазо муддати қўшиб беришди.

Озодлик: Таниқли ҳуқуқбон Васила Иноятова Тошкентда дафн этилди (АУДИО)

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамиятининг раиси, «Бирлик» Халқ ҳаракати партиясининг котибаси Васила Иноятова 19 май куни тушлик пайтида Тошкентдаги «Кўкча» қабристонига дафн этилди.

Таниқли ҳуқуқбон айни кун тонгида Тошкентдаги шифохоналардан бирида 62 ёшида вафот этди.

Яқинларининг Озодликка айтишича, ҳуқуқбон жарроҳлик амалиёти пайтида ички қон кетиш оқибатида оламдан ўтган.

Франциядан ҳуқуқбон Мўътабар Тожибоеванинг Озодликка айтишича, Васила Иноятованинг вафот этгани ҳақида унинг қизи маълум қилган.

Улуғбек Бакир: Устоз Толиб Ёқуб 77 ёшда!

Ўзбекистон демократик мухолифати фахрийси, инсон ҳуқуқлари намоёндаси, физика-математика фанлари номзоди, таниқли жамоат арбоби устоз Толиб Ёқуб 77 ёшга тўлди.

Шу муборак айём муносабати билан устозни чин дилдан самимий табриклаймиз!