Category Archives: КИБЕРБУЛЛИНГ

Мўътабар Тожибоева: Бугунги HRW ташкилотининг Ўзбекистонликларга «ақл ўргатиш»га маънавий ҳаққи борми ўзи?!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи арафасида турли ташкилотлар Ўзбекистонга алоқадор баёнотлар билан чиқа бошладилар.

HRW вакили Стив Свердлов ва собиқ сиёсий маҳкум Юсуф Рўзимуродов

Йиллар давомида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши (2000 – 2014 йилларгача фаолиятимиз давомида бизлар билан елкама елка туриб) курашиб келган HRW ташкилоти ҳам мана шу Германия сафари арафасида ташкилотнинг 2018 йилга бағишганган хисоботини эълон қилганмиш.

Россиядаги меҳнат мухожирининг янги йил остонасида Ўзбекистон Президентига надоматли ноласи!

Ушбу мурожаатномани Россиядаги меҳнат мухожири Ойбек Юсуповнинг бошига тушган кулфатлар ҳақидаги хикояси асосида тайёрладик!

ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИМНИ ҲИМОЯ ҚИЛГАНИМ УЧУН ЎТА ХАВФЛИ ЖИНОЯТЧИГА АЙЛАНГАНИМ «АФСОНАСИ»

Меҳнат мухожири Ойбек Юсупов

Мухтарам Шавкат Миромонович!

Янги йил арафасида ортга қараш ва ўтган даврга, воқеа ходисаларга бахо беришга, хато ва камчиликлардан афсусланиш, ғалабалардан ғурур туясан киши. Мана икки йилдирки Сиз ботқоққа ботган Ўзбекистонни юзага чиқариш, 33 миллионга етган аҳоли ҳаётида ижобий ўзгаришлар қилиш илинжида тиним билмай курашмоқдасиз.

Лекин оддий инсонлар ўз ҳуқуқ эркинликларини ўзлари ҳимоя қилишга ўрганмас эканлар, Сиз сингари халқ дардини ўз дарди деб билаётган Президентимизга ва сиз сингари фидойиларга қийин бўлади.

Ҳақиқатан ҳам шу йилнинг 19 январь куни Сурхондарё вилояти фаоллари билан учрашган паллангизда ўзингиз айтганингиздек Сурхондарё вилоятида куч ишлатар тизимлар мансабдорлари содир қилган жиноятларга инсон зоти чидаши жуда қийин.

Мен ҳам Она юртимиз Ўзбекистонимизни ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам маънавий инқирозга олиб келган коррупция жиноятига қарши бошлаган курашингизга мамлакатнинг бир онгли фуқароси сифатида ўз хиссамни қўшишни ният қилгандим. Лекин афсуски адолат, қонун устиворлиги учун курашиш бизни Ўзбекистонимизда ҳамон хатарли экан.

«Ана сюрпризу, мана сюрприз!» мақоласи юзасидан Матлуба Азаматованинг журналистик суриштируви

«ҲАҚ ҚОЛИБ, ҲАҚҚОН ҚОЛИБ, ЁЛҒОН БИЛАН ОВВОРАМИЗ!»

Дилором Исҳоқова ва Аъзам Турғунов

Ўзбекистонда фаолият юритаётган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Дилором Исҳоқова интернет саҳифасида эълон қилинган “Ана сюрпризу, мана сюрприз! Аъзам Турғуновнинг “сингилжон”лари ёки Мўътабар Тожибоева “касбини ўзгартирдими?” номли мақолани «туҳмат ва уйдирма» деб баҳоларкан, бу «мақола» муаллифнинг шахсий ғарази ва нафрати натижаси эканлиги кўриниб турганини айтди.

2018 йилнинг 14 ноябрида фейсбук саҳифасида эълон қилинган бу мақола муаллифи кўпчиликка нотаниш бўлган Акбар Шоҳ Ҳумоюнзодадир. Далил ва асосларсиз ёзилган бу мақолани Ўзбекистондаги «Мазлум» инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нодавлат ташкилоти раҳбари, собиқ сиёсий маҳкум, сиёсий қатағон ва қийноқ қурбони Аъзам Турғунов ўзининг фейсбукдаги саҳифасига жойлаштирган.

Фирма «ФОНД» вакиллари: Бизларни Париж судида учинчи тараф сифатида сўроқ қилишларингизни талаб қиламиз!

ФИРМА ФОНДНИНГ 700 НАФАР ИШЧИЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИ ТИКЛАШ ВА САИДА КАМАЛОВАНИ ШУБХАЛИ ЎЛИМИ САБАБЛАРИНИ АНИҚЛАШ МАҚСАДИДА ҲУКУМАТЛАРАРО МАХСУС КОМИССИЯ ТУЗИШНИ ТАЛАБ ҚИЛАМИЗ!
 

Надежда Атаеванинг 2018 йилнинг 30 август кунги қилган бу баёнотидаги ФОНД фирмасига тегишли қисми бизларни лол қолдирди. Чунки ушбу мақолани ёзилишига ва дунё жамоатчилигига етказилишига Мўтабар Тожибоеанинг умуман алоқаси йўқлигини исботлайдиган бир қанча далиллар борки улардан кўз юмиш асло имконсиздир. 

Дадахон Ҳасан: Таржимаи ҳолим маним (1-2 қисм)

Туғилганим тўғрисидаги гувоҳномада ёзилишича, мен 1940 йилнинг 15 март кунида Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги Араптеппа қишлоғида туғилган эканман. Орадан ўн тўрт ой ўтгач, Иккинчи Жаҳон уруши бошланган экан. Дадам Шокиржон Ҳасановнинг ёши 38 да эканига қарамасдан 1942 йил май ойида урушга олиб кетилганлар,

Дадам 1943 йил 15 март куни Руссиянинг Великий Новгород вилоятидаги Залучи районига қарашли Шотова қишлоғида немис босқинчиларига қарши бўлган жангларда халок бўлган эканлар. Онамдан «Дадам қани?» деб сўраганимда, онам менга «Дадангни урушга Райком Шодиев жўнатиб юборган» деб жавоб берган эдилар. Ўша-ўша Райком Шодиевнинг виллис машинаси кўчамиздан ўтганида машинага қарата тош отадиган бўлганман. 

Мўътабар Тожибоева: «Усмон Ҳақназаров»нинг «узоқ умр кўриши»да ББС ва Озодлик радиоларидаги ЭРКчиларнинг улкан ҳиссалари!

Бугун, 7 май куни Бобомурод Абдуллаев, Хаёт Насриддинов, Равшан Салаев ва Шавкат Оллоёровлар тақдири суд хукми билан ҳал этилади. Мен умид қиламанки бугун Бобомурод Абдуллаев ҳам амнистия акти қўлланилиб, қолаверса Бобомурод Абдуллаевнинг қамоққа олиниши ортидан икки фронтга ажралган Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакилларининг матбуотлардаги чиқишларига, Салай Мадаминов гуруҳига қарши бўлганлар томонидан интернет нашрларида чоп қилинган материалларга ҳуқуқий бахо беради деб умид қиламиз.

Қолаверса 13 декабрь куни Парижда бўлиб ўтган «СИЁСИЙ ҚАТАҒОН ВА БОШПАНА»  дея аталган анжумандан бир кун аввал, яъни 2017 йилнинг 12 декабрь кунги Бобомурод Абдуллаевнинг онаси Гавхар опани Шавкат Мирзиёев номига қилган видеомурожаатидаги илтижоларини Мирзиёев тинглашини ва Бобомурод тақдирига эътибор қаратишини сўраб, бир неча ўнлаб таниқли инсонлар имзо чекиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига жўнатилган Мурожаатномаларни инобатга олинади деб ишонамиз.

Саида Камалова: Ёрдам беринг! Икки оёғимни кесишса, яшашни ҳоҳламайман!

Бугун Мўътабар Тожибоеванинг илтимосига кўра Тошкентда истиқомат қилувчи асли Андижонлик бўлган ҳуқуқ фаолларининг яна бир сабр бардошли, жасоратли вакили Камолова Саида Ғуломовна хонадонига Жиззахлик таниқли ҳуқуқ фаоллари, собиқ сиёсий маҳкум Азамжон Формонов ҳамда  Ўктам Пардаевлар ташриф буюрганлар.