20 август куни «Эзгулик» ИҲЖ яна бир мусулмоннинг ғойиб бўлгани ҳақида хабар тарқатди
ТЎХТАЕВ ШАМСУДДИН ОБИДОВИЧ
Шамсуддин Тўхтаев 1961 йилда Бухорода туғилган. 11 август куни соат 16-10 да Тошкент шахар, Шайхонтохур туманида жойлашган «Нихол» дори-дармон ишлаб чикариш корхонасига йўл олган ва у ердан қайтиб келмаган.
Маълумотларга кўра, у март ойи охирида Бухорода содир этилган портлашлардан сўнг ҳам Бухоро шахар ҳуқуқ–тартибот идоралари ходимлари томонидан хибсга олинган эди. Аммо 13 апрел куни бу воқеаларга алоқаси йўқлиги сабабли у қўйиб юборилган.
Ўшанда Шамсуддин Тўхтаев билан бир вақтда унинг кичик укаси Тўхтаев Фазлиддин Обидович ҳам хибсга олинганди. Хозир 1975 йилда туғилган Фазлиддин Тўхтаевга нисбатан дастлабки тергов харакатлари якунига етган. Шамсуддиннинг қариндошлари унинг укаси сабабли хибс этилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишаяпти.
РАХИМОВ АБДУРАСУЛ АБДУРАШИДОВИЧ
Рахимов Абдурасул Абдурашидович – 1972 й. т., олий маълумотли, уйланган, аёли: Феруза Рахимова, 3та боласи бор: 8 ёш, 5 ёш, 3 ёш, яшаш жойи: Тошкент, Шайхонтохур тумани, «Боғкўча» дахаси, 100-б уй, уй телефони: 49-41-47, уяли телефони: 100-10-22.
2004 йил 14 июл куни эрталаб у уйидан ўзига тегишли давлат рақами 10W 81 47 бўлган оқ рангли «Тико» автомашинасида чиқиб кетган. Кечқурун соат 19-00 ларга яқин турмуш ўртоғи билан телефонда гаплашган. Ўшандан бери у уйига келмаган.
А.Рахимов йўқолишидан бир кун олдин, 13 июл куни унинг уйига ички ишлар ходимлари келиб, уй тархидан нусха олиб кетишган эди. Йўқолган кунининг эртасига, 15 июл куни эрталаб туман ИИБ ходими Алишер унинг онаси Рахимова Халима ва турмуш ўртоғи Рахимова Ферузани Шайхонтохур туман ИИБга олиб кетган ва сўроқ қилиб, уйларига қўйиб юборган.
ИСМАНХЎЖАЕВ РАВШАН СУЛТОНОВИЧ
Исманхўжаев Равшан Султонович — 1975 й. т., яшаш жойи: Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Оққўрғон кўчаси, 12-а уй.
Равшан 14 июл, чоршанба куни кечқурун соат 20-30 ларда йўқолган. Шанба куни ИИВ ва МХХ ходимларидан иборат аралаш гуруҳ келиб, улар ижарага олиб яшаётган уй эгаси ва қўшнилар гувоҳлигида уйни тинтув қилган.
Хозир на МХХ ва на ИИВ бу жиноятларни тан олаяпти. Бироқ, хукуматнинг бу икки йигит йўқолишидан аввалги ва йўқолганидан кейинги қилган, қилаётган хатти-харакатлари маълум хулосалар чиқаришга асос бўлади.
Абдурасулнинг уйига бир кун олдиндан хукумат одамлари келиб, вазиятни ўрганиб кетиши, 15 июл куни эса оила аъзоларини сўроққа чақириши, Равшан ижарага олиб яшаган уйнинг зудлик билан тинтув қилиниши одам ўғирлаш ишини МХХ ва ИИВ биргаликда амалга оширганидан далолат беради.
Шу билан хукумат ўғирлаб кетган мусулмонларнинг сонлари 9тага етди.
Норасмий хабарларга кўра, 1993 йилда ўғирлаб кетилган Ислом уйғониш партияси раиси Абдулла Ўтанинг бир ўғли ва бир укаси ҳам шу йилнинг 1 июл куни ўғирланган.
Юнусов Оқилжон Азизжонович
Ўғирлаб кетилган мусулмонларнинг исмлари:
1. Саъдуллаев Дилмурод
2. Назаров Хусниддин
3. Юнусов Окилжон
4. Хайдаров Фаррух
5. Рахимов Абдурасул
6. Исманхўжаев Равшан
7. Ўтаев Омонулло
8. Ўтаев ….
9. Тўхтаев Шамсуддин
2004 йил, 28 июл
Fikr bildirish