Андижонлик махкум Таваккал Хожиевнинг ўлдирилишига сабаб бўлган қамоқхонадан чиқарилган яширин хат

ТАВАККАЛ ХОЖИЕВНИ ЎЛИМИДАН БИР ОЙ АВВАЛ ҚАМОҚДАН ЧИҚАРГАН ХАТИ

МУРОЖААТНОМА

Ассалому алайкум мен қадрли Ватаним бўлган Ўзбекистон хукумати рахбарлари!

Мен ҳам шу Ватан фарзанди бўлганим учун шу юрт фуқароси сифатида сизларга ўз нолаларим ва қайғуларимни ечиш мақсадида мурожаат этмоқдаман.

Бугунги кунда Юртбошимиз томонидан юрт равнақи, инсон қадр қиймати, фарзандларни келажаги ҳақида турли хил ислохотларни амалга ошириш учун турли хил тадбирлар, улкан улкан маблағлар ажратилиб келинмоқда.

Буларни барчаси Ўзбекистон халқини бутун жахон олдида хеч кимдан кам бўлмай тараққиётга қараб олға қадам ташлаб, шиддат билан ўсиб бораётганини англатади.

Бироқ мени таажубга солаётган нарса шундай тараққиётга қарши, ўз нафсини ўйлаб турли хил жиноятга қўл ураётган 64/47 сонли муассаса тезкор бўлим ходимларини қабих харакатларини назарда тутмоқдаман.

Худди Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тохир Малик ёзган “Шайтанат” асаридай хукумат идорасидаги қора кучлар қонунларни ижро қилгани каби бу яъни 64/47 сонли муассасада ҳам капитан Атоев Хабиб бошли бир гуруҳ жиноятчилар давлатимиз томонидан берилган ички ишлар либоси остида ўзларини қабих ниятларини амалга оширмоқда.

Хукумат, МХХ идораси, Прокуратура идораси, Ўзбекистонда жиноятчиликни олдини олиш, порахўрликни илдизини қирқиш учун етарли тадбирлар остида бир қанча қонун бузган шахсларни аниқлаб жиноятига яраша жазо тайинланган бўлсада лекин бундай шахслар бизни муассасамизга келганда ўзига яраша мавқи ёки қонун чеклаб қўйилган қийноқлар билан кутиб олинади.

Сабаби юқорида келтирганим капитан Атоев Хабиб бошчилигида капитан Ўринов Иноят, капитан (ор?) Маруф, катта лейтенант Тошиб Ўтип, капитан Шукуров Ахмад, капитан Аҳмад, капитан Хаёт, капитан Гадоев Шухрат, буларни яна давом эттиришим мумкин. Улар давлат муассасасини қароргох қилиб хохлаган жиноятларини амалга оширмоқдалар.

 Улар этап бўлиб келган маҳкумлардан пул ундириш ёки бирор маълумот олиш учун хохласа ўлдиради, хохласа ички тартибни рўкач қилиб ички қамоқ СИЗОга қамаб оёғи остидан яъни товонидан резина таёқлари билан калтаклашади.

 Энг қизиғи шундаки булар қилаётган жиноятларни бирор давлат амалдорлари назорат қилмайди. Назорат этадигани ҳам қийноққа солинган маҳкумни ўзини айблайди. Агар оддий фуқаро озодликда шундай жиноятга қўл урса албатта бу фуқарони тегишли ҳуқуқ идоралар томонидан жиноят кодексида белгилаб қўйилган 97, 164, 210, 168 ва бошқа моддалари билан узоқ йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси билан хукм этилади.

Лекин бу 64/47 муассасада бундай холатлар бот бот такрорлансада “Шайтанат” қироллари либоси хурматидан жазоланмайди. Балким маблағи кўп бўлгани учундир. Чунки махкумлардан қийноқ ёки қўрқув остида ундираётган пуллари бундай ишларни анчасини бости бости қилишга етади. Агарда булар қонун олдида жавоб беришдан қўрққанида юқоридагиларга мурожаат қиламан деган маҳкумларга қўпол бўлсада (мановини ебсан деб) уятсизлик билан жавоб қайтармаган бўларди.

Шундан келиб чиқиб кўриниб турибдики бундай уюшган амалдорлар на конституцияни, на юртбошимиз томонидан чиқарилаётган қонунларни, на миллий хавфсизлик идорасини, на прокуратура идорасини қонун қоидаларини хурмат қилмайди, хаттоки менсимай, оёқ ости қилиб ташлайди.

Чунки буларни 64/47 сонли ЖИЭК сини тезкор бўлим ходимларини жиноят асосига қурилган (закон жунгли) деган қонунлари бор. Бу қонунларни чиқарувчи қироли ҳам, том маънодаги “Асадбеги” яъни бошлиғи капитан Атоев Хабиб, уларни вакиллари ходимлари, гумашталари маҳкумлар орасидаги Умаров Умид, Расулов Музаффар қотиллар билан ҳамтовоқликда янги асар “Мазлумлар ноласи” асарини яратишиб, қаҳрамонларга айланишди.

Буларга давлатимизни ишониб мукофот тариқасида унвон хадя этди деб хатимни тугатаман.

 64/47 махкумлари

Тавсия этинг / Поделиться / Share:
  • Добавить ВКонтакте заметку об этой странице
  • Facebook
  • Twitter
  • Blogger
  • email
  • PDF
  • Print
  • RSS
  • Одноклассники
  • Add to favorites
  • В закладки Google
  • LiveJournal
  • Мой Мир

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.